Болалар учун байрам тадбири ташкил этилди

Чоп этиш версияси
26.08.2019

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси ходимлари фарзандлари учун компания бош биносида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда жорий йилда илк марта мактабга қадам қуяётган болалар ота-оналарининг фаолияти, иш шароитлари билан яқиндан танишдилар.

Байрам тадбирида болажонлар учун турли эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳналаштирилган мусиқий ўйин-кулги томошаси намойиш этилди.

 

Тадбир якунида янги ўқув йили давомида зарур бўладиган ўқув қуроллари ва китоблар болажонларга совға қилинди.

Биз уларга ўқишларида муваффақият ва фақат аъло баҳоларга ўқишларини тилаб қоламиз.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси

Ахборот хизмати