Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси қуйидаги йўналишлар бўйича навбатдаги стипендиялар саралаш танлови бошланганлигини эълон қилади:
“Фан ва илмий-тадқиқотлар”, “Соғлиқни сақлаш”, “Давлат бошқаруви” ва “Иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари”.
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ, республикамизнинг барча ҳудудлардаги номзодлар учун бир хил ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, стипендия танловига номзодлардан ҳужжатлар жамғарманинг www.eyuf.uz интернет манзили орқали on-line тарзда электрон шаклда қабул қилинади.
Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йил 20 февралдан 20 мартга қадар амалга оширилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танловлари тартиби, қоидалари ва саралаш танлови ўтказиш жараёнлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали бериб борилади. Стипендия номзодлари мазкур сайтга мунтазам кириб туришлари сўралади.
Аксарият тез-тез сўраладиган саволларга жавоблар жамғарма on-line ҳужжат топшириш тизимининг FAQ бўлимида мунтазам жойлаштириб борилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссияси