“Ўзбекинвест” суғурта компаниясида Тошкент молия институти талабалари билан учрашув ташкил этилди

Чоп этиш версияси
28.09.2017

2017-йилнинг 10-октабр куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида Тошкент молия институти талабалари билан учрашув ташкил этилди.

Унда “Ўзбекинвест” компанияси раҳбарияти, департаментлар раҳбарлари, институтнинг бакалавр ва магистратура битирувчилари ҳамда профессор ўқитувчилари иширок этишди.

Ушбу учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад талабаларга “Ўзбекинвест” компанияси фаолияти ва унинг ўзига хосликлари, кўрсатилаётган суғурта хизматлари, мамлакатимиздаги суғурта тизими тўғрисида маълумот бериш ҳамда иқтидорли битирувчиларни компанияга малака оширишга ва истиқболда ишга жалб қилишдан иборат.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда “Ўзбекинвест” мутахассислари томонидан иштирокчиларга компания фаолияти, ташкилий тузилмаси, суғурта хизматларининг турлари, йирик бизнес ҳамкорлари ва халқаро алоқалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, институт битирувчилари ходимлар учун яратилган шароитлар, иш жараёнида зарур бўладиган талаблар билан ҳам яқиндан танишдилир.

Қайд этиш лозимки, “Ўзбекинвест” томонидан компания фаолияти, кўрсатилаётган суғурта хизматлари, мамлакатимиздаги суғурта тизими тўғрисида маълумот бериш ҳамда иқтидорли битирувчиларни компанияга малака оширишга ва истиқболда ишга жалб қилиш мақсадида республикамиздаги молия-иқтисод йўналишидаги бошқа нуфузли олий ўқув юртлари битирувчилари билан ҳам учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган.