«Ўзбекинвест» компанияси октябр ойида 4,4 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
02.10.2017

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жорий йилнинг октябр ойида мижозлардан келиб тушган 407 та суғурта ҳодисаси бўйича даъволар кўриб чиқилиб, жами 4,4 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Таъкидлаш керакки, мижоз ва компания ўртасида тузилган суғурта шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар мол-мулки, соғлиғи ва ҳаётига бахтсиз ҳодиса оқибатида еткадиган зарарни қоплаб бериш «Ўзбекинвест» компанияси фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

2017-йилнинг октябр ойи давомида тўлаб берилган суғурта даъволарининг 65 фоизи юридик шахслардан келиб тушган бўлса, 35 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг фақат октабр ойида тўлаб берилган айрим суғурта қопламаларига мурожаат қилсак, содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан берилган даъво аризаларининг кўриб чиқилиши натижасида қурилиш-монтаж қалтисликларини суғурталаш бўйича етказилган зарарларни қоплаб бериш учун Тошкент шаҳрида нефтгаз соҳасида фаолият юритувчи корхонага 308 млн. сўм, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича етказилган зарарларни қоплаб бериш учун Тошкент шаҳрида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи корхона ходимига 353 млн. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Шунингдек, жорий йил бошидан буён «Ўзбекинвест» компанияси ўз мижозларига жами 16,3 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берган.