Суғурта назорати давлат инспекциясига янги раҳбар тайинланди.

Чоп этиш версияси
12.04.2018

Абдуллаев Сайдулло Фарҳодбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда UzReport.

Сайдулло Абдуллаев 2005 йилдан буён Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори лавозимида ишлаган.

У 1965 йил 17 март куни туғилган. 1991 йилда Калинин давлат университетини, 1997 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

1997—2002 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида бир қатор департаментлар директори лавозимини эгаллаган.

2002—2005 йилларда Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори ўринбосари, сўнг бош директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлашади.