«Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси якунланди

Чоп этиш версияси
29.12.2018

Жорий йилнинг 29 декабрь куни «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Компания мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда акциянинг ғолиблари аниқланиб, уларга қимматбаҳо замонавий маиший техника воситалари топширилди.

Таъкидлаш керакки, компаниянинг имижини ошириш, суғурта хизматларини тарғиб қилиш ва аҳолининг суғурта ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш мақсадида қатор реклама-маркетинг акцияларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Хусусан, 2018 йилда мажбурий автосуғурта полисини сотиб олган мижозлар ўртасида «Омадли полис соҳиби» маркетинг акцияси ўтказилиб, ғолибларига замонавий қимматбаҳо маиший техника васиталари, Россияда бўлиб ўтган Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига йўлланмалар тақдим этувчи «Жаҳон футболи ишқибози» ва Ўзбекистон Республикаси мутақилигининг 27 йиллиги арафасида «Мен Ўзбекистонни севаман» акциялари ўтказилди.

Ушбу тадбирларнинг навбатдагиси сифатида жорий йилнинг 1 августидан 30 ноябригача «Менинг уйим – менинг Ватаним» суғурта полисини сотиб олган мижозлар ўртасида «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси ўтказилди. Акция республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олди ва унда 21 минг нафарга яқин юртдошларимиз иштирок этди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали қуйидаги омадли иштирокчилар ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

Электрон чойнак – Норматова Диловар (Тошкент вилояти)

Миксер – Зокиров Шукуриддин (Тошкент шаҳри)

Тостер – Холматов Муҳаммад (Тошкент вилояти)

Дазмол – Ҳаитматов Эргашвой (Тошкент вилояти)

Минидуховка – Азимов Ўткир (Тошкент вилояти)

Микротўлқинли печь – Турдиева Малоҳат (Тошкент вилояти)

Идишлар тўплами (6 киши учун) – Раҳимов Тоир (Тошкент вилояти)

Электрон гўшт майдалагич – Зокирова Шарипа (Тошкент вилояти)

Кондиционер – Умаралиев Ёдгор (Тошкент вилояти)

Музлатгич – Ташпўлатов Соҳибжон (Тошкент вилояти)

Ғолибларни табриклаймиз ва акциянинг барча иштирокчиларига компанияга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдирамиз.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати