«Ўзбекинвест» компанияси ҳар ойда ўртача 780 дан ортиқ суғурта даъволарини кўриб чиқмоқда

Чоп этиш версияси
06.12.2017

Мижоз ва компания ўртасида тузилган суғурта шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар мол-мулки, соғлиғи ва ҳаётига бахтсиз ҳодиса оқибатида етадиган молиявий зарарни қоплаб бериш «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

2017 йилнинг ноябрь ойида мижозлардан келиб тушган 1187 та суғурта ҳодисаси бўйича даъволар кўриб чиқилиб, жами 2 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди. Ушбу тўлаб берилган суғурта даъволарининг 73 фоизи юридик шахслардан келиб тушган бўлса, 27 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Йил бошидан буён «Ўзбекинвест» компанияси ўз мижозларига қарийб 9 минг суғурта ҳодисаси бўйича жами 18,4 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берган.

Жорий йилнинг фақат ноябрь ойида тўлаб берилган айрим суғурта қопламаларига мурожаат қилсак, содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан берилган даъво аризаларининг кўриб чиқилиши натижасида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича етказилган зарарларни қоплаб бериш учун Қашқадарё вилоятида темир йўл соҳасида фаолият юритувчи корхонага 432 млн. сўм, гаровга қўйиладиган мулкка етказилган зарарни қоплаб бериш учун Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектига 50 млн. сўм, мулк суғуртаси бўйича етказилган зарарни қоплаб бериш учун эса Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкига 50 млн. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати