Бухоро вилоят филиали мутахассиси «Энг фаол ёш касб эгаси» танлови совриндори бўлди

Чоп этиш версияси
23.08.2019

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг халқаро стандартлар асосида касблар эгаллаши, касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, қобилиятлиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган «Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Танловнинг «суғурта агенти» номинацияси бўйича «Ўзбекинвест» экспорт-имкорт миллий суғурта компанияси Бухоро вилоят бўлими ходим Худоёрова Моҳимбону Отабековна фахрли 2-ўрин совриндори деб топилди.

Худоёрова Моҳимбонуни ушбу ютуқ билан қутлаймиз.