«Ўзбекинвест» компанияси томонидан ўтказилган «Дубайга саёҳат» акция ғолиблари Дубайда бўлиб қайтишди.

Чоп этиш версияси
28.03.2019

Хабарингиз бор, суғурта хизматларини оммалаштириш ва суғурта ҳимояси афзалликларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 31 январига қадар «Дубайга саёҳат» акциясини ўтказилган эди ва акциянинг иштирокчисига айланиш учун компаниядан мажбурий автосуғурта маҳсулотини харид қилишнинг ўзи кифоя эди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан қарийб 22 минг нафар юртдошларимиз иштирок этган акцияда жорий йилнинг 5 февраль куни пойтахтимиздаги «Самарқанд дарвоза» савдо марказида таниқли спорт юлдузлари, савдо маркази ташриф буюрувчилари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида шаффоф тарзда айланма барабандан тасодифий рақамни танлаш йўли орқали омади кулган 5 та жуфтлик, яъни 10 нафар юртдошларимизга омад кулиб боқиб, улар жорий йилнинг 18-24 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида бўлиб қайтишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу акция доирасида 5 та жуфтликка бориб-келиш авиачиптаси, беш юлдузли меҳмонхонада яшаш, виза, суғурта ва трансфер харажатлари ҳамда акция ғолибидан олинадиган даромад солиғини ўз ичига олган Дубайга бир ҳафталик саёҳат йўлланмаси «Ўзбекинвест» компанияси томонидан тақдим этилди.

 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати