«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси 5 та оилавий жуфтликка Дубайга саёҳат йўлланмасини тақдим этди

Чоп этиш версияси
05.02.2019

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси суғурта хизматларини оммалаштириш ва суғурта ҳимояси афзалликларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 31 январига қадар «Дубайга саёҳат» акциясини ўтказди.

Ушбу акция доирасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисини «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясидан харид қилган 5 та оилавий жуфтлик, яъни 10 нафар омадли мижозга Дубайга бир ҳафталик саёҳат йўлланмасини қўлга киритиш имконияти тақдим этилди. Йўлланма Дубай шаҳрига бориб-келиш авиа чиптаси, беш юлдузли меҳмонхонада яшаш, виза, суғурта ва трансфер харажатлари ҳамда акция ғолибидан олинадиган даромад солиғини ўз ичига олган.

Тадбирнинг оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиниши натижасида республикамизнинг барча ҳудудларидан қарийб 22 минг нафар юртдошларимиз акцияда қатнашди. Айниқса, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари аҳолиси кўпроқ фаоллик кўрсатган.

Жорий йилнинг 5 февраль куни пойтахтимиздаги «Самарқанд дарвоза» савдо марказида таниқли спорт юлдузлари – Рио 2016 Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Руслан Нуриддинов, Рио 2016 Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Ришод Собиров, 2012 ва 2016 йиллардаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2015 йилдаги жаҳон чемпионати кумуш медали, Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби Ихтиёр Наврўзов ҳамда оммавий ахборот воситалари ва савдо маркази ташриф буюрувчилари иштирокида шаффоф тарзда айланма барабандан тасодифий рақамни танлаш йўли орқали омади кулган 5 та оилавий жуфтлик, яъни 10 нафар юртдошларимиз ғолиб деб топилди ва уларга Дубайга саёҳат йўлланмаси тантанали тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир давомида суғуртага оид қизиқарли саволларга жавоб берган тадбир иштирокчиларига ҳам компания томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Акция иштирокчилари ва ғолиблари жорий йилда ўзининг 25 йиллик юбилейини нишонлаётган «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясига ўз миннатдорчилигини, компания фаолиятига ривож ва компаниянинг доимий мижози бўлиш истагини билдирдилар.

«Дубайга саёҳат» акцияси ғолиблари:

  1. Ҳасанова Мадина Аҳат қизи (Тошкент шаҳри).
  2. Бердиёров Баҳодир Жайлавович (Сирдарё вилояти).
  3. Холмирзаев Фурқат Қаюмович (Тошкент вилояти).
  4. Каримов Фозилбек Қамариддинович (Хоразм вилояти).
  5. Мардонов Асатилла Урозалиевич (Самарқанд вилояти).

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати