You are here

“Elеktron hukumat” tizimida qatnashish doirasida o‘tkaziladigan chora-tadbirlar ro‘yxati

Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini takomillashtirish boʻyicha ilgʻor  xalqaro amaliyot toʻgʻrisida umumlashtiruvchi ma’lumot (.pdf, 422 KB)

«Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиш доирасида ўтказиладиган чора-тадбирлар рўйхати:

- 2016 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожлантириш вазирлигидан "Электрон ҳукумат бўйича эслатма" брошюраси олинди.

- 2016 йил 4 апрелдан 8 апрелгача «Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг 23 ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида таълим олдилар.

- 2015 йил 5 октябрдан 9 октябргача ва  12 октябрдан 16 октябргача «Ўзбекинвест» ЭИМСК ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида таълим олдилар.

- 2014 йил  2 сентябрдан 5 сентябргача Суғуртада ахборот технологиялари департаменти менежери «Электрон ҳукумат» ўқув курсида таълим олди ва "eGov Frame 3.0" дастурини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлди.

- 2014 йил  4 сентябрь куни «Ўзбекинвест» ЭИМСК Samsung компанияси ҳамда ЎзААТТ Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Электрон ҳукумат» семинарида иштирок этди.

- ҳар чоракда, ташкилотда АКТнинг жорий этилиши ва ривожланиши бўйича саволнома тўлдириб борилмоқда, шунингдек баҳолаш натижаларига биноан уни яхшилаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

- my.gov.uz порталида «Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг 6 та интерактив хизматлари жорий этилди.

- 2014 йил 7 апрелдан 11 апрелгача «Ўзбекинвест» ЭИМСК ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида таълим олдилар.

15.05.2017