You are here

Суғурта пули тўлаб бериладими?

Таҳририят саволи:

— Тасаввур қилайлик, суғурталанган машинани эгаси кўп қаватли уйнинг ҳовлисида сақлайди. Номаълум шахс ҳеч ким йўқ пайтда ўз автоуловида ушбу машинани уриб олади ва воқеа жойидан қочиб кетди. Дейлик, уни топишолмади. Бундай вазиятда суғурта пули тўланадими?

Саволга «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш ҳамда услубият департаменти бош менежери Сайфулло Мирзоев жавоб беради:

— Бундай ҳолларда дарҳол (агар автотранспорт воситаси суғурталанган бўлса) суғурта ташкилотини хабардор қилиб, ҳодиса жойига чақиртирилади. Бундан ташқари, воқеа юзасидан йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими, яқин атрофдаги милиция таянч пункти ходими, маҳалла фуқаролар йиғини вакили ёки атрофдаги бетараф шахслар иштирокида суғурта ҳодисаси тасдиқланиб, далолатнома расмийлаштирилади (зарарланган автомобиль суратга олинади) ва ариза билан суғурта ташкилотига мурожаат қилинади. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилгандан кейин, суғурта қопламаси тўлаб берилади.

 

www.tafsilot.uz