You are here

К.Абдураҳимов: Яқин йилларда ҳаётни узоқ вақтга суғурта қилишнинг оммалашувини ишонч билан айтиш мумкин.

Маълумки, аҳоли, жумладан, ёшларнинг иқтисодий саводхонлигини ошириш республиканинг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишида аҳамиятга эга. Ушбу ва бошқа масалалар ҳақида мухбиримиз «O’zbekinvest Hayot» Суғурта компанияси бош директори Камолиддин Абдураҳимов билан суҳбатлашди.

- Ассалому алайкум, Камолиддин Алавиддинович. Фуқароларимиз учун компания хизматлари қай даражада қизиқарли бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб берсангиз?

- Аввало таъкидлашни хоҳлардимки, кичик бизнес вакиллари ва аҳоли томонидан молиявий хизматларга талабнинг ўсиши, молиявий режалаштиришнинг самарадорлигини кенг ёритиш, молиявий хизматларни оммалаштириш аҳолининг иқтисодий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларимизнинг асосий мақсадини ташкил этади. Соғлиқ ва ҳаётни суғурта қилиш – ижтимоий ҳимояланиш ва молиявий режалаштириш имконини берувчи замоновий молиявий воситаларни шулар қаторига қўшиш мумкин. Шунинг учун ҳам республика ҳукумати томонидан мазкур соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

- Суғуртанинг бошқа турларидан соғлиқ ва ҳаётни суғурта қилиш нимаси билан фарқланади?

- Яқинларимиз соғлиғи, улар ва уларнинг хотиржамлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш нақадар қимматли бўлганидек, моддий бойликларнинг хоҳлаган туридан фарқли улароқ, инсон ҳаёти бебаҳодир. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги маҳсулотларимиз келиб чиқиши мумкин бўлган муҳим ҳаётий воқеалар ёки кутилмаган сарф-харажатлар каби турли қийинчиликлардан оилаларимизни сақлаш учун ишлаб чиқилган.

- Ҳаётни узоқ вақтга суғурта қилишнинг ўзига хосликлари ҳақида гапириб берсангиз?

- Биринчидан, суғуртанинг номидан келиб чиқсак, ушбу суғурта тури бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида амал қилинади. Иккинчидан, тўплашни ташкил этувчи суғурта ҳимоясини ташкил этиши унинг муҳим жиҳатидир. Яъни, суғурта шартномаси даврида шахс суғуртанинг ишончли ҳимоясида бўла туриб, ўзига қулай бўлган шаклда воситаларни йиғиб боради. Учинчидан, юқорида қайд этганимдек, ҳаётни суғурта қилиш маҳсулотининг ижтимоий аҳамияти инобатга олиниб, ҳукумат томонидан солиқ имтиёзлари кўринишида айрим шароитлар тақдим этилмоқда. Булар ҳам жисмоний, ҳам юридик шахларга тааллуқлидир.

- Компания ўз мижозларига қандай маҳсулотларни таклиф этмоқда?

- Оғир касалликлар ҳолати юз беришида ҳаётни суғурта қилиш, бўлиб тўлаш бонуси билан ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш, уйланиш ва таълимда ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш, шунингдек, вояга етмаганлар учун узоқ муддатли ҳаётни суғурта қилиш. Айни пайтда қўшимча пенсияни суғурта қилиш ва янги туғилган болалар ҳаётини узоқ муддатли суғурта қилиш каби маҳсулотлар ишлаб чиқилмоқда.

- Камолиддин Алавиддинович, кўпчилик учун маблағни банк ҳисоб рақамида ёки уйда сақлаш одатий ҳол. Оддий истеъмолчи ўз фойдаси учун ноодатий суғурта маҳсулотларини қандай танлаши мумкин?

- Жуда тўғри ва кўп бериладиган савол. Ҳақиқатдан ҳам сармояни банкда ёки уйда сақлашдан ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш полисларини сотиб олишнинг қандай яхши томони бор? Келинг, оддий мисол билан кўриб чиқсак. Икки нафар фарзандни тарбиялаётган оила бошлиғи ёзда, денгиз бўйида оилавий дам олишни режалаштирмоқда. Қандай қилиб оилавий бюджетни тўғри режалаштириш мумкин? Бир қанча вариантлар мавжуд. Биринчи – оз-оздан уйда пул ажратиб қўйиш. Аммо бу ерда ажратилган пулнинг бирор нарсага ишлатиб қўйиш ёки пулнинг доимий йиғиб бўлмаслиги эҳтимоли мавжуд. Натижада дам олиш амалга ошмаслиги мумкин. Иккинчи – банк кредитини олиш. Аммо, яна фоиз ставкаларинининг ўзгариб қолиши ёки кредитни ёпиш учун навбатдаги сумманинг ўз вақтида бўлмай қолиши эҳтимоллари пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бахтсиз ҳодиса юз бериб оила боқувчиси йўқ бўлиб қолса, кредитни қайтариш бари бир оила аъзоларининг елкасига тушади. Ва ниҳоят, учинчи вариант - бўлиб тўлаш бонуси билан ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш полисини сотиб олиш. Дейлик, 13 ой давомида ҳар ойлик тўлов амалга оширилади, суғурта шартномаси муддати тугаши билан йиғилган барча маблағлар бутунлигича қайтарилади ва оила узоқ кутилган сафарга жўнайди. Кутилмаганда, бахтсиз ҳодиса юз бериб, оила боқувчисини йўқотиб қўйса, фожиали вақеа содир бўлган вақтда жамғарилиши режалаштирилган маблағнинг қанча миқдори ўша пайтгача қанча йиғилганидан қатъи назар суғурта компанияси барча суммани тўлаб беради. Бунинг устига мерос билан боғлиқ расмийлаштиришларни кутмасдан, ўлим муносаби билан тўлов дарров амалга оширилади. Албатта, бундай дамларда саёҳат ҳақида ҳеч ким ўйламаса-да, оила учун қийин дамларда ҳеч бўлмаганда қўшимча маблағ бўлади.

- Албатта, ёмон нарсалар ҳақида ҳеч кимнинг ўйлагиси келмайди, аммо Сиз айтган барча суммани тўлаб бериш фақат шу маҳсулотга тегишлими?

- Бу шарт ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш билан боғлиқ барча маҳсулотларга тегишли. Қоидага кўра, бунда иккита асосий эҳтимол кўриб чиқилади: ўлимнинг бўлиш эҳтимоли ёки маълум вақтгача яшаш. Бундан ташқари, бахтсиз ҳодисанинг юз бериши ёки меҳнат қобилиятидан маҳрум бўлиш (ногиронлик) эҳтимоли каби қўшимча қопламаларни ҳам қўшиш мумкин. Шунингдек, суғурталанувчи тўловни амалга оширадиган шахс ёки шартномага киритилган бошқа шахс бўлиши ҳам мумкин. Албатта, шартномада бахтсиз ҳодиса юз берганда суғурта қопламаси, шунингдек, унинг қисмини олиш ҳуқуқига эга – бир ёки ундан ортиқ фойда олувчининг номи қайд этилиши мумкин.

- Бугунги кунда ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш суғурта маҳсулотлари қанчалик оммалашган?

- Албатта, оммавийлик ҳақида хорижий давлатларда кенг тарқалган ибора билан айтганда, афсуски ҳали эрта. Аммо биз ҳаётни суғурта қилиш маҳсулотларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида ҳар бир кишига етказишга ҳаракат қиляпмиз. Ишчи-ходимларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш воситаси сифатида ҳаётни узоқ вақтга суғурта қилишдан фойдаланувчи турли корхона ва ташкилотлар, жисмоний шахслар ҳисобига мижозларимиз йилдан йилга ўсиб бормоқда.

- Ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш бозори истиқболлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мазкур бўғим миллий суғурта бозорида сон ва сифат жиҳатдан тез ривожланмоқда. Ҳаётни суғурта қилиш маҳсулотлари фойдаланувчилари сони ошмоқда, маҳсулотлар сафи кенгаймоқда, ҳаётни суғурта қилиш бўйича хизматларни тақдим қилувчи суғурта ташкилотлари сони кўпаймоқда. Тадбиркорлар сони ўсаётгани, аҳолининг ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлиги ошаётганидан келиб чиқиб, яқин йилларда мамлакатимизда ҳаётни узоқ вақтга суғурта қилишнинг оммалашувини ишонч билан айтиш мумкин.

- Камолиддин Алавиддинович, қизиқарли суҳбат учун раҳмат. Телетомошабинларимизга қандай тилакларни билдирган бўлардингиз?

- Биласизми, инсон ҳаётини учрашувлар, кашфиётлар, турли ҳодисалар билан тўлган саёҳатга қиёслаш мумкин. Шунинг учун тадқиқотчи ва улуғ саёҳатчи Амундсеннинг қуйидаги сўзларини эслаган бўлардим: “Узоқни кўра олиш ва эҳтиёткорлик бирдай муҳим: узоқни кўра олиш – қийинчиликни ўз вақтида пайқаш, эҳтиёткорлик эса – диққат билан уни қарши олиш”. Ўйлайманки, суғурта ушбу сўзлар билан мос тушади. Албатта, гоҳида қалтисликларга қарши боришга тўғри келади, аммо мен барчага узоқни кўра олиш ва эҳтиёткор бўлишни тилайман. Ахир, ҳар қандай вазиятда ишонч ва ёрдамга эга бўлиш учун суғурта мавжуд. Ва албатта, барчага соғлиқ, хотиржамлик ва яхши кайфият тилайман.