You are here

Суғурта фаолиятига лицензия олиш учун керак ҳужжатлари рўйхати қисқартирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги№377 Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида қабул қилинди.

Хусусан, рўйхатдан ўтган таъсис ҳужжатлари лицензияси нусхасини талабгорга тақдим этиш ҳужжат билан бекор қилинди. Шу билан бирга, нормага киритилган қўшимчаларга кўра, лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.