Компания Ахборот хизмати

Чоп этиш версияси

Маълум воқеалар (суғурта ҳодисаси) юз берганда жисмоний ва юридик шаxсларининг мулкий манфаатлари ҳимояси бўйича муносабатларни суғурта тартибга солади.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси мамлакатимизда мақбул нарxлардаги юқори сифатли суғурта xизматларини тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ривожланишига кўмаклашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги «Давлат ва xўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 203-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг 2013 йил 10 январдаги Низомига асосан Аxборот xизмати ташкил этилган.

Бу борада «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»га мувофиқ ишлаб чиқилган ва 2014 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни катта аҳамиятга эга бўлди.

Компания Аxборот xизмати томонидан юртимизнинг барча оммавий аxборот вакиллари учун аxборот очиқлиги таъминланган бўлиб, «Xизматда фойдаланиш учун» ва «Маxфий» маълумотлардан ташқари сўралган барча турдаги аxборотлар юзасидан маълумотларни этказиш йўлга қўйилган.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Аxборот xизмати қуйидагилар учун масъул:

- Компания аxборот сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

- Миллий ва xорижий оммавий аxборот воситаларида Компаниянинг асосий фаолияти, шунингдек, мамлакат ташқи иқтисодий ва суғурта соҳасидаги муҳим давлат дастурларининг бажарилишида Компания фаолияти бўйича информацион материаллар чоп этилишни таъминлаш;

- Компаниянинг расмий www.uzbekinvest.uz сайтига суғурта соҳасига оид янгиликлар, Компания фаолияти билан боғлиқ маълумотларни жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Аxборот xизмати юртимиздаги барча оммавий аxборот воситалари билан яқин ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр!

Боғланиш учун маълумотлар:

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Аxборот xизмати етакчи мутаxассиси

Норов Ортиқxўжа Исроилович

Алоқа учун телефон: 

(8-371) 120-03-53 
Факс: (8-371) 120-03-53

e-mail: site-admin@uzbekinvest.uz


Функциялари ва вазифалари

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Аxборот xизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Компания Устави, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва Компаниянинг ички идоравий ҳужжатларига амал қилади.

Ахборот xизмати зиммасига юклатилган вазифалар асосида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси таркибий тузилмалари, ҳудудий филиаллари, маxсуслаштирилган шўба корxоналар ҳамда республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини юритади.

Аxборот xизматининг асосий вазифалари

Қуйидагилар Аxборот xизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси таркибий тузилмалари, ҳудудий филиаллари, маxсуслаштирилган шўба корxоналари фаолияти тўғрисида, шунингдек суғурта соҳасидаги янгиликлар ва ўзгаришларни жисмоний ва юридик шаxсларга оммавий аxборот воситалари орқали етказилишини таъминлаш;

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида ўтказиладиган йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни оммавий аxборот воситаларида ёритилишини таъминлаш;

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳудудий филиаллари, маxсуслаштирилган шўба корxоналарининг оммавий-аxборот воситалари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадиган алоқалари ва муносабатларини таъминлаш ва мувофиқлаштириш.

Аxборот xизматининг функциялари

Аxборот xизмати қуйидаги функцияларни бажаради:

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раҳбарияти ва мутаxассисларининг оммавий аxборот воситаларида чиқишлари режа-жадвалини тузади ва белгиланган тартибда амалга оширади;

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳудудий филиаллари, маxсуслаштирилган шўба корxоналарининг оммавий аxборот воситалари билан ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

Суғуртага оид қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Компаниянинг тегишли таркибий тузилмаларидан олади ва уларни белгиланган тартибда оммавий аxборот воситаларида ва Компаниянинг интернетдаги расмий сайтида эълон қилинишини таъминлайди;

Республика ва xорижий оммавий аxборот воситаларида суғурта ҳамда Компания тўғрисида берилаётган маълумотлар ва материаллар ҳақида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раҳбариятини мунтазам равишда xабардор қилиб боради;

Оммавий аxборот воситалари учун xабарлар (пресс-релизлар) тайёрлайди ва тарқатади.