Биз ҳақимизда

Чоп этиш версияси

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ( «Ўзбекинвест» ЭИМСК ) умумий суғурта бозорида ўз фаолиятини олиб боради ва суғурта фаолияти классификаторига кўра мавжуд 17 турдаги суғуртанинг барчаси билан шуғулланади

 

Ташкил этилган сана:

  • 1994 йил апрел – «Ўзбекинвест» Миллий суғурта компаниясининг ташкил этилиши (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 апрелдаги 206 сонли Қарори)
  • 1997 йил февраль – Экспорт ва инвестицияларни суғурталаш бўйича мамлакатимизнинг расмий агенти мавқейи берилиб, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси этиб қайта ташкил этилди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 февральдаги ПҚ-1710 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февральдаги 113 сонли Қарори)

 

Компания Устав жамгармаси: 60 млн. АҚШ доллари (эквивалентида)

Компания таъсисчилари:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - 50 млн. АҚШ доллари (эквивалентида)

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки - 10 млн. АҚШ доллари (эквивалентида)

 

Компания миссияси – Мақбул нархлардаги юқори сифатли суғурта хизматларини тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг ривожланишига кўмаклашиш.

 

Ўзбекинвест компаниясининг Устав вазифалари:

  • милий экспорт қилувчиларнинг иқтисодий манфаатларини чет элларда хорижий шериклар томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятларининг бажарилишига тўсқинлик қилувчи сиёсий, тижорат ва тадбиркорлик таваккалчиликларидан суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • технологиялар, товарлар ва хизматлар экспортини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар ажратувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тижорат банкларига экспорт кредитларини суғурта қилишнинг халқаро принтсипларига мувофиқ суғурта кафолатлари бериш;
  • милий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини таҳлил қилиш ҳамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг халқаро бозорларга кириб бориш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига сармоя сарфлаётган хорижий ва мамлакатимиз инвесторларининг мулкий ва шахсий манфаатларини комплекс суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • халқаро, чет эл, мамлакатимизнинг давлат ва хусусий суғурта ташкилотлари билан бевосита ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликдаги суғуртавий фаолиятни ва қайта суғурта қилиш операцияларини амалга ошириш.

Компаниянинг иш тартиби:

Душанбадан жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Шанба, якшанба - дам олиш кунлари.

Компания инфратузилмаси:

Марказий аппарат;

Ҳудудий филиаллар:

  • Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида 14 та филиал;
  • 159 та туман бўлимлари, улардан 24 та шаҳар бўлимлари;
  • 800 нафардан ортиқ суғурта агентлари.

Қошма ва махсуслаштирилган шўъба корхоналари:

«Ўзбекинвест Интернешнл» қўшма компанияси

Ўзбекистон Республикасига жалб қилинадиган хорижий инвестицияларни сиёсий қалтисликлардан суғурталаш бўйича компания

«Ўзбекинвест Ассистанс» Сервис агентлиги

Тиббий ва юридик ассистанс хизмати

«Ўзбекинвест Сармоялари» Унитар корхонаси

Инвестиция фаолияти

«Ўзбекинвест Ҳаёт» масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси

Ҳаёт суғуртаси бўйича шўъба компанияси

Устунликлари ва ривожланиш истиқболлари:

  • «Ўзбекинвест» суғурта бозоридаги етакчи компания бўлиб, сўнги йиллар мобайнида йиғилган суғурта мукофотлари бўйича суғуртачилар рейтингида мустаҳкам юқори қаторларни эгаллаб келмоқда.
  • 2016 йилда сертификатлаш бўйича халқаро орган СГС (Швейтсария) томонидан «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистондаги корхоналар орасида биринчи бўлиб ИСО 9001:2015 янги стандарти бўйича қайта сертификатланди.
  • 2015 йилда «Моодйъс Инвесторс Сервиcэ Лтд.» халқаро рейтинг агентлиги (Буюк Британия) «Ўзбекинвест» компаниясининг халқаро молиявий барқарорлик рейтингини «барқарор» прогонози билан Б1 дан Ба3 га кўтарди. Шундай қилиб, «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистон Республикаси молия бозорида энг юқори халқаро рейтингга эга бўлди.
  • Компанияга «Энг яхши молиявий ишончлилик» (узА++) рейтинги ва уни тасдиқловчи махсус сертификат берилган бўлиб, бу Ўзбекистон суғурта компаниялари ичида энг юқори кўрсаткичдир.
  • «Ўзбекинвест»да юқори малакали мутахассислар жамоаси ишлайди, ушбу жамоа ўз мижозларига қуйидагиларни кафолатлайди:

- суғурта ҳимоясининг нархи ва сифати мутаносиб уйғунлиги;

- мажбуриятларга қатъий риоя этиш ва ҳаракатларнинг тезкорлиги;

- ҳар бир мижознинг талаб ва истакларига алоҳида ёндашув;

- замонавий суғурта технологиялари ва турли хилдаги суғурта дастурлари;

- халқаро сифат стандартлари бўйича хизмат кўрсатиш ва мослашувчан тариф ставкалари.

Келажакда ривожланиш стратегияси - корпоратив ва хусусий суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш, экспорт-импорт суғуртасини жадаллаштириш, суғуртада инновацион технологияларни ривожлантириш, мижозлар билан алоқа ўрнатишга алоҳида ёндашиш, бунда суғуртага оид масалаларни ҳал этишда ҳар бир Суғурталовчига юқори даражада эътибор бериш.

16.03.2018