“Ўзбекинвест” - “Энг яхши ташаббускор суғурта компанияси”

Чоп этиш версияси
01.12.2017

2016 йилнинг 15-16 январ кунлари Тошкент молия институти томонидан 2015-2016 йили битирувчиларини ишга тақсимлаш мақсадида иш берувчилар иштирокида “Карьера кунлари-2016” тадбири бўлиб ўтди.

Вазирликлар, қўмиталар, марказий ва тижорат банклари, суғурта компаниялари, корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда ташкилотларнинг масъул ходимлари ўз фаолиятини ёритувчи кўргазмали жиҳозлар ва бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан қатнашиб, битирувчилар ва иш берувчилар билан бевосита мулоқот ўтказдилар. Ушбу жараёнда битирувчилар иш берувчи корхона ёки ташкилотда мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат ва маиший шарт-шароитлар, иш ҳақи миқдори ва шу каби бошқа саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, тадбирда қатнашган корхона ва ташкилотлар ҳам битирувчилар билан бевосита суҳбат ўтказиш, ўзларига зарур кадрларни танлаб олиш, ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имкониятига эга бўлишди.

Ушбу тадбирда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси иштирок этиб, “Энг яхши ташаббускор суғурта компанияси” деб топилди ва махсус ташаккурнома билан тақдирланди.