Бошқарув

Чоп этиш версияси

АЗИМОВ РУСТАМ СОДИҚОВИЧ

Бош директор

Телефон: (71) 235-78-01

Қабул кунлари:Сешанба 11:00 – 13:00, Пайшанба 11:00 – 13:00

Электрон манзил:gen_dir@uzbekinvest.uz

Азимов Рустам Содиқович, 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - 1980 йилда Тошкент Давлат университетини, 1989 йилда Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтини тамомлаган. 1998 йилда “Меҳнат шуҳрат” ордени, 2008 йилда “Фидокорона ҳизматлари учун” давлат орденлари ва мукофотлари билан тақдирланган.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 359-сонли қарори билан тайинланган.

ХАЛИКОВ РУСТАМ БАХТИЁРОВИЧ

Бош директорнинг биринчи ўринбосари

Телефон:(78) 120-03-61

Қабул кунлари:Душанба 10:00 – 13:00, Чоршанба 10:00 – 13:00

Электрон манзил:rustam.khalikov@uzbekinvest.uz

Халиков Рустам Бахтиёрович, 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компания акциядорлик жамияти директорлар Кенгашининг 2019 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ Компания бош директорининг экспорт олди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

АСАТУЛЛАЕВ АЛИШЕР ЛУТФУЛЛАЕВИЧ

Бош директор ўринбосари

Телефон:(78) 120-03-60

Қабул кунлари:Чоршанба 15:00 – 18:00, Жума 15:00 – 18:00

Электрон манзил:alisher.asatullaev@uzbekinvest.uz

Асатуллаев Алишер Лутфуллаевич 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий – 1999 йилда Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институтини, 2004 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2016 йилнинг 25 ноябридан буён «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компания акциядорлик жамияти Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

НАСРЕТДИНОВ САИДОЛИМ САИДАКМАЛОВИЧ

Бош директор маслаҳатчиси - Суғурта мактаби ва академияси директори

Телефон:(78) 120-03-69

Қабул кунлари:Сешанба 10:00 – 13:00, Пайшанба 10:00 – 13:00

Электрон манзил:hr@uzbekinvest.uz

Насретдинов Саидолим Саидакмалович 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - 1992 йили Тошкент давлат университетини, 2004 йили Тошкент молия институтини ҳамда 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. 

2024 йил 25 ноябрдан буён Бош директор маслаҳатчиси – Суғурта мактаби ва академияси директори лавозимида ишлаб келмоқда.

ОРИПОВ ИЛҲОМ АБДУЛЛАЕВИЧ

Бош директор маслаҳатчиси

Телефон:(78) 120-03-79

Қабул кунлари:Душанба - 14:00 - 17:00, Пайшанба - 14:00 - 17:00

Электрон манзил:i.oripov@uzbekinvest.uz

Орипов Илҳом Абдуллаевич 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
2024 йил 5 сентябридан буён «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти Бош директори маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.