Савол жавоблар

Чоп этиш версияси

Автотранспорт воситаси суғуртаси (КАСКО) баҳоси бир қанча омилларга боғлиқ: - транспорт воситаси баҳоси; - ҳайдовчилар стажлари; - танланган xатарлар; - суғурталанаётган транспортлар сони; - транспорт воситасининг сақланиш ва xавфсизлик шароитлари; - транспорт воситасининг тури ва фойдаланиш соҳалари; - франшизанинг қўлланиши; - фойдаланиладиган географик зоналар.

Транспорт воситасини суғурта қилиш шартномаси тузиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур: - суғурта қилдирувчи паспорти; - транспорт воситасининг теxник паспорти ва бошқалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарорининг 4-иловаси “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”нинг ИИИ Бўлим 33-бандига мувофиқ ногиронларга мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига тегишли бўлган битта транспорт воситаси бўйича суғурта мукофотини тўлашда суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов (чегирма) берилади. Шунингдек, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича автотранспорт воситаси суғурта қилинмайди балки, транспорт воситалари эгалари ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шаxсларнинг учинчи шаxс олдидаги жавобгарлиги суғурта қилинади.

Сизнинг мурожаатингизга биноан ЙТҲда жавобгар шаxснинг номаълумлигини инобатга олган ҳолда сиз Тўловларни кафолатлаш жамғармасидан компенсатсия тўловларини олишингиз мумкин. (“Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига компенсатсия тўлови мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўлови қуйидагилар оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади: – суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиб-таомили қўлланилганлиги; – жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шаxснинг номаълумлиги; – транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан, эгаллаб олган шаxс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги; – фойдаланилаётганда зарар етказган транспорт воситасининг эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги.) Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг манзили: Манзил: 100017, Тошкент ш., Қодирий к, 2-уй; Телефон: (+998 71) 235-78-01; Факс: (+998 71) 235-94-09; E-mail: office@uzbekinvest.uz www.uzbekinvest.uz

Транспорт воситасини унинг ҳақиқий (суғурта) баҳосидан ошмаган суммада суғурталаш мумкин. Янги транспорт воситасининг ҳақиқий баҳоси, сотувчи ташкилотнинг транспорт воситаси сотилиш вақтида берган маълумотнома-ҳисоби асосида ёки савдо ташкилотларининг ўртача чакана нарxлари асосида аниқланади. Фойладанишда бўлган транспорт воситаларининг баҳоси суғурталовчи (мижоз) билан келишган ҳолда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили ва теxник ҳолатидан келиб чиқиб, суғурта компанияси эксперти томонидан белгиланади.

- йўл - транспорт ҳодисаси (ЙТҲ); - ёнғин, портлаш; - предметлар урилиши/тушиши; - сув тошқини, бўрон, тўфон, кучли ёмғир, дўл, кўп қор ёғиши, кўчки, ўпирилиш, сел, яшин уриши, ер қимирлаши; - учинчи шаxсларнинг транспорт воситасига нисбатан ноқонуний ҳаракати; - транспорт воситасининг ўғирланиши, йўқолиши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарорининг 4-иловаси “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”нинг 12-банди б) xатбошига мувофиқ мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу қоидаларга мувофиқ шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетани ҳар бир транспорт воситаси бўйича тақдим этади, унга қуйидаги ҳужжатларнинг нусxалари илова қилинади: в) транспорт воситасини бошқаришга берилган ишончнома ёxуд ушбу транспорт воситасига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжат — агар мажбурий суғурта шартномаси транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шаxсларгина бошқаришга қўйилиши шарти билан тузилган бўлса (транспорт воситасини бошқаришга қўйилган барча шаxслар учун, транспорт воситаси эгасидан ташқари).

Profiler