Экспортчининг айланма маблағларини тўлдириш учун берилган кредитни суғурталаш

Чоп этиш версияси

Бу экспортчи экспорт фаолиятини кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан берилган кредитнинг қайтарилмаслик хавфидан суғурта қилишдир.  Ушбу суғурта турида экспорт қилувчи чет эллик харидор билан экспорт шартномасини тузганида ва экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун маблағ етарли бўлмаган ҳолларда қўлланилади.  Экспортчи экспортолди молиялаштириш кредитини олиш учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банкига мурожаат қилади.  Кредит қайтмаслигидан суғурташ полиси берилган кредит учун кафолат бўлиб ҳисобланади

Қамров доираси

Банк суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи хисобланади.

Экспорт қилувчининг кредит шартномаси бўйича тўлаш мажбуриятлари суғурта предмети ҳисобланади.

Суғурта шартномасига кўра чет эллик харидор мамлакатида юзага келадиган сиёсий ва тижорат қалтисликларини ҳамда кредит маблағларини олган экспорт қилувчининг тижорат қалтисликларини қоплайди.

Суғурта суммаси кредит миқдорининг 50 фоизигача ҳамда экспорт шартномаси суммасининг 85 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули 100% гача тўлаб берилади.

Суғурта муддати кредит шартномасининг амал қилиш муддатига мос равишда тузилади.

Суғурта маҳсулоти нархи

Суғурта мукофотининг миқдори сўралаган суғурта муддатига, мамлакатдаги қалтислик даражасига, чет эллик харидор ва экспорт қилувчининг молиявий ҳолатига ва кредит учун берилган кафолатга қараб белгиланади.

Суғурта мукофоти харажатлари экспорт қилувчига 100 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Керакли ҳужжатлар:

Экспорт шартномаси;

Тўлдирилган анкета-ариза;

Кредит шартномаси;

Чет эллик харидорнинг низоми ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

Экспортёрнинг низоми ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалари;

Чет эллик харидорнинг сўнгги 3 йиллик учун тузилган баланс, даромадлари ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи.

exp3