Экспорт шартномаси бекор бўлишидан суғурталаш

Чоп этиш версияси

Бу чет эллик харидор томонидан сиёсий қалтисликлар туфайли экспорт шартномасининг бекор қилиниши хавфидан суғурталашдир.  Экспорт шартномаси тузилгандан кейин экспортчи чет эллик харидор буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқаради.  Ушбу даврда харидор мамлакатида сиёсий можаролар юз бериши ва бунинг натижасида харидор юк жўнатилишидан олдин шартномани бекор қилишга мажбур бўлиши мумкин. Бу давр мобайнида экспортчи маҳсулот ишлаб чиқариш учун маълум харажатларни амалга оширади ва шартнома бекор қилинганлиги сабабли маҳсулотларини сота олмайди ҳамда маҳсулотлар учун пулини ололмайди.  Суғурта компанияси ушбу турдаги муаммони экспорт шартномасининг бекор бўлишидан суғурталаш орқали ҳал қилиши мумкин.

Қамров доираси

Экспорт қилувчи суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи ҳисобланади.

Суғурта предмети - бу чет эллик харидорнинг экспорт шартномаси бўйича маҳсулотларни жўнатилишигача бўлган даврдаги сотиб олиш мажбуриятлари ҳисобланади.

Суғурта суммаси экспорт шартномаси суммасининг 100 фоиз миқдоригача белгиланади.

Суғурта ҳимояси хорижий харидорнинг мамлакатида юзага келадиган сиёсий қалтисликларни қоплайди.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули зарарнинг 100 фоизигача бўлган миқдорини ташкил этади.

Суғурта муддати экспорт шартномаси муддатига мос равишда белгиланади.

Суғурта маҳсулоти нархи

Суғурта мукофотининг миқдори сўралган суғурта даврига, етказиб бериш муддатига, мамлакат қалтисликлари даражасига қараб белгиланади.

Керакли ҳужжатлар:

Экспорт шартномаси;

Тўлдирилган анкета-ариза.

exp7