Логистика таваккалчиликларини суғурталаш

Чоп этиш версияси

ЛОГИСТИКА ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ СУҒУРТАЛАШ

Бу экспорт қилинадиган маҳсулотларни ташиш ёки вақтинча сақлаш пайтида техноген ва табиий ҳодисалар таъсири ёки ўғирлик/ўзлаштириш оқибатида товарларга зарар етказилиши хавфидан суғурталашдир.  Aгар экспорт шартномаси шартларига мувофиқ, сотувчи товарларни етказиб бериш жараёнида унинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлса, экспортчи логистика таваккалчиликларини суғурталаш полисини сотиб олиши ўринли бўлади.

ҚАМРОВ ДОИРАСИ

Экспортчи суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи ҳисобланади.

Суғурта предмети - ташилаётган юкнинг ташиш ёки вақтинча сақлаш жараёнида  йўқотилиши/бузилиш ёки тўлиқ нобуд бўлиши натижасида юзага келган зарарлар.

Суғурта билан йўлдаги товарларга транспорт таваккалчиликлари ёки товарларни вақтинча сақлаш вақтида табиий ёки техноген ходисалар таъсири натижасида юзага келиши мумкин бўлган хавфлар  қопланади.

Суғурта суммаси жўнатилаётган товарнинг миқдорига асосан белгиланади.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули зарарнинг 100 фоизигача қопланади.

Суғурта муддати суғурта қилдирувчи аризасига кўра белгиланади ва одатда товарларни ташиш муддатига тўғри келади.

Суғурта шартномаси асосида алоҳида экспорт шартномаси ёки суғурта қилдирувчининг экспорт портфелига кирувчи барча шартномалар суғурта қилиниши мумкин.

СУҒУРТА МАҲСУЛОТИ НАРХИ

Суғурта мукофотининг миқдори экспорт қилинадиган товарларнинг хусусиятларига, қадоқланишига, транспорт воситасининг турига ва ташиш йўналишига қараб белгиланади.

КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

  • Экспорт шартномаси
  • Тўлдирилган анкета-ариза

  1. Экспорт шартномасини тузиш;
  2. Экспорт шартномасини ТСОЯЭАТ-да рўйхатдан ўтказиш;
  3. Логистика таваккалчиликларини суғурталаш шартномасини имзолаш;
  4. Шартнома шартларига мувофиқ маҳсулотларни жўнатиш;
  5. Ташилаётган юкнинг йўқолиши, тўлиқ нобуд бўлиши ёки зарар кўриши;
  6. Суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда зарарни қоплаш.