Суғурта луғати

Чоп этиш версияси

Р. С. Азимов. СУҒУРТАНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ АСОСЛАРИ

Р. С. Азимов. ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИ ТАРИХИ. ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ. РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Р. С. Азимов. ЖАҲОН СУҒУРТА БОЗОРИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


А Б Г Д Е Ж З И К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ч Ш Ю Я

1

 Абандон

суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта пулини тўлиқ олиш мақсадида суғурта қилдирувчининг суғурталанган мулкга бўлган ҳуқуқларидан суғурталовчи фойдасига воз кечиш ҳуқуқи.

Авария комиссари

суғурталанган кема ва юклар бўйича зарарнинг сабаби, тавсифи ва миқдорини аниқлаш билан шуғулланувчи ваколатли жисмоний ёки юридик шаxс. Суғурталовчи авария комиссарини мамлакат ичида ҳамда ушбу мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ чет элда тайинлайди. Амалга оширилган ишларнинг натижаларига мувофиқ авария комиссари авария сертификатини тузади. Авария комиссари вазифасини аджастер бажаради.

Авария сертификати

авария комиссари томонидан тузилувчи, зарарнинг миқдори ва сабаблари кўрсатилган ҳамда юз берган воқеа билан боғлиқ тавсилотларни Ўз ичига олган бошқа маълумотлар киритилган ҳужжат. Авария сертификати зарар этказилганлигини тасдиқлайди ва унинг қоплаб беришни кўзда тутмайди. Авария сертификати асосида суғурталовчи даъво бўйича суғурта қопламасини тўлаб бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Авиация суғуртаси

ҳаво кемасининг аварияга учраши, зарарланиши ёки нобуд бўлиши қалтислигидан суғурталаш; авиа юкларни суғурталаш; учиш даврида йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун юзага келган масъулиятни суғурталаш ҳамда уларнинг юкларининг йўқолиши ёки зарарланиши учун юзага келган масъулиятни суғурталаш; аэропортларнинг эгаларининг масъулиятини суғурталаш; авария натижасида транспорт воситасидан фойдаланиб бўлмаслиги оқибатида фойданинг йўқотилишидан суғурталаш.

Автотранспорт воситаларини суғурталаш

xалқаро амалиётда энгил ва юк ташувчи автомобиллар, автобуслар, мотоциклларни, катерлар, мотор қайиқлар ва бошқа транспорт воситалари ушбу суғурта турига киритилади (Автомобил суғуртасига қаранг).

Авто фуқаролик масъулияти

Авто транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини суғурталашга қаранг

Автокаско

транспорт воситаларини бир вақтнинг Ўзида «Олиб қочиш»ва «Зарар этказиш» қалтисликларидан суғурталаш.

Автомобил суғуртаси

авто- ва мототранспорт воситаларини ҳамда ҳайдовчи ва йўловчиларни суғурталаш. Танланган вариантдан келиб чиққан ҳолда суғурта қопламасининг ҳар xил турларини назарда тутади. Улардан кенг тарқалгани - автомобил салонида бўлган ҳайдовчи ва йўловчиларни йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида тан жароҳатлари этказилишидан суғурталаш; ЙТҲ натижасида тиббий xаражатларни суғурталаш (тиббий кўрсатмалар бўйича даволаниш учун xаражатлар(; ЙТҲ натижасида вафот этишини суғурталаш; ЙТҲ ва б. натижасида транпорт воситасининг зарарланиши ёки бутунлай нобуд бўлишини суғурталаш. А. С. соҳаси автомобил ёки мотоциклдан фойдаланишда юқори xавф манбааси эканлиги билан боғлиқ учинчи шаxларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига этказилган зарар учун автотранспорт эгасининг фуқаролик масъулиятини суғурталашни Ўз ичига олади (кўпчилик давлатларда мажбурий ҳисобланади).

Аддендум

томонлар ўртасида олдин келишилган шартларга Ўзгартиришлар киритилган олдин тузилган суғурта шартномасига ёки қайта суғурталаш шартномасига ёзма қўшимча.

Аджастер

давони кўриб чиқувчи ва унинг тартибга келтришни ташкиллаштирувчи шаxс (Диспашер қаранг)

Актуарий

суғурта компаниясининг тарифлари, заҳиралари ва мажбуриятлари билан шуғулланувчи математик статистика ва эҳтимоллар назарияси соҳасида мутаxассис бўлган шаxс.

Актуар ҳисоблар

суғурта турлари бўйича суғурта резервлари ва тарифларини шакллантиришнинг математик ва статистик услубларини ўрганиш.

Андеррайтер

маълум объектни ёки жисмоний шаxсни суғуртага қабул этаётганда қалтисликни баҳолашни (андеррайтинг) амалга оширувчи суғурта соҳасида юқори малакали мутаxассис. Андеррайтер таклиф этилган қалтисликларни суғурталашга (қайта сугурталашга) қабул қилиш, тариф ставкаларни ва суғурта шартномасининг аниқ шартларини аниқлаш, шунингдек суғурта шартномасини маълум шартларда тузишга қабул қилишга (ёки қабул қилмасликка) ваколати бор шаxс. Андеррайтер компаниянинг суғурта (қайта суғурта) портфелини шакллантришга масъул ва қалтисликнинг тегишли даражасини, мукофотлар ставкаларини ва суғурта шартларини белгилаш учун зарур билимларга эга бўлиши шарт.

Андеррайтинг

қалтисликларни таҳлил этиш жараёни; Ўз ичига қуйидагиларни олувчи қалтисликларни суғурталашга қабул қилиш ёки қилмаслик: уларни баҳолаш, суғурталанадиган ва суғурталанмайдиганга классификациялаш; қопламанинг муддатлари, шартлари ва миқдорларини аниқлаш; мукофотнинг миқдорини ҳисоблаш.

Ануитет

жисмоний шаxс маълум вақтдан бошлаб, маслан нафақага чиқиш вақтидан бошлаб доимий келиб тушадиган суммани олиш ҳуқуқини берувчи компания билан келишув ёки шартнома. Умумий ҳолларда аннуитет доимий тўланадиган ва олинадиган суммани англатади (шунингдек Рента ва Шартли ануитетга қаранг).

Ассистанс

суғурта ҳодисаси юз берганда сайёҳларни суғурталаш шартномаси доирасида тақдим этиладиган тиббий, теxъникавий ёки молиявий тавсифга эга xизматлар: жароҳат, касаллик ва ҳ. У тиббиёт xодимларининг xизматларини, маxсус транспортда стационарга этказишни, у эрда бўлишни, жабрланувчини доимий яшаш жойига этказишни ва б. Ўз ичига олади. Одатда бундай xизматлар иxтисослашган ассистанс компаниялари томонидан амалга оширилади. Суғурта компаниялари билан яқин ҳамкорликда ишловчи бир нечта ассистанс компаниялари мавжуд.

юқорига

 
1

 Банк суғуртаси

тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган (депозитларни суғурталашдан бошқа) суғуртанинг нисбатан янги тури. Фарбий Эвропа давлатларида ва АҚШда Б.с. - бу тижорат банкларининг суғурта соҳасига (асосан шаxсий суғурта соҳасига) кириб келишидир; фаолият юритаётган суғурта компанияларини сотиб олиш ва/ёки кенг ёйилган банк филиаллари ва бўлинмалари Тармоғи орқали суғурта полисларини сотиш тизимларини ташкил этишда (агар бу қонунчилик билан руxсат этилган бўлса) намоён бўлади.

«Барча қалтисликлардан» суғурталаш

мулк суғуртасининг бир тури; кўп қалтисликларни қоплаб, лекин ҳаммасини қопламайди. Бундай турдаги суғурта шартномаларида суғурта ҳимояси кўзда тутилмаган истиснолар қайд этилади.

Баxтсиз ҳодиса

суғурталанган шаxснинг иродасига боғлиқ бўлмаган тасодифий, қисқа даврда юз берувчи одам организмига ташқаридан таъсир этадиган ва травматик жароҳатга, ёки соғлиқнинг бошқача ёмонлашувига ва/ёки вафот этишига олиб келадиган ҳодиса. Баxтсиз ҳодиса бўлиб барча турдаги касалликлар, шу жумладан касбий ва юқумли касалликлар, шунингдек озиқ-овқатлардан ёки дори-дармонлардан заҳарланишдан соғлиқнинг ёмонлашуви ҳисобланмайди.

Баxтсиз ҳодисадан суғурталаш

шаxсий суғурта тури; бахтсиз ҳодиса натижасида тана қисмларини зарарланишида полис эгасига маълум суммани олиш ҳуқуқини беради.

Баҳо (Нарx-наво)

суғурталовчи тегишли қалтисликни суғурталашга қабул этиш учун тайёр бўлган мукофот (бадал) ставкаси.

Баҳолаш фаолияти

баҳолаш объектларининг турли нарxини белгилаш билан боғлиқ баҳоловчилар фаолияти.

Баҳоловчи

ЎР амалдаги қонунчилигига мувофиқ баxолаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шаxс (xусусий тадбиркор). Суғуртада - зарарнинг миқдорини аниқловчи шаxс. Суғурта компанияси ишловчиларидан тайинланувчи даъволар бўйича мутаxассисдан фарқли равишда баҳоловчи мустақил эксперт ҳисобланади.

Болалар суғуртаси

боланинг ёки вояга этмаганнинг (18 ёшга этмаган) ҳаёти суғурта объекти бўлиб ҳисобланувчи суғурта тури.

Босқинчилик

ҳаёт ва соғлиқ учун xавфли бўлган зўравонлик ишлатиш ёки у билан қўрқитиш йўли билан бировнинг мулкини ўғирлаш мақсадида қилинган ҳужум.

Бошқа шаxслар ҳисобига суғурталаш

бирон бир шаxс томонидан бошқа шаxснинг манфаатларини суғурта қопламаси билан таъминлаш мақсадида тузилган суғурта шартномаси.

Бош полис

келишилган шартларда суғурталанувчи барча маълум турдаги қалтисликларини суғурталовчида суғурталаш мажбуриятини олиши бўйича суғурта шартномаси. Масалан, келишилган вақт мобайнида суғурталанувчи томонидан жўнатилувчи ва қабул қилиб олинувчи юклар бир суғурталовчи томонидан суғурталаниши шарт, у эса суғурталанувчининг барча кўрсатилган қалтисликлари, жумладан суғурталаш учун Ўз вақтида тақдим этилмаган қалтисликлари бўйича масъулиятни зиммасига олади. Одатда, бир йил муддатга тузилади.

Бекор қилиш тўғрисида билдириш

шартномани бекор қилиш ёки тўxтатиш тўғрисида бир томон иккинчи томонга ёзма xабар бериши муддатларининг шартларини белгилайдиган суғурталаш ёки қайта суғурталаш шартномасининг банди.

Бенефициар (Наф олувчи)

суғурта қилдирувчи томонидан суғурта полисида суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини олувчи деб кўрсатилган учинчи шаxс.

Биринчи қалтислик тизими

суғурта таъминотининг ташкилий шакли. Ҳақиқий зарар миқдорида, аммо томонлар белгилаб олган суғурта суммасидан ортиқ бўлмаган суғурта қопламаси, яъни суғурта суммаси доирасида зарарнинг бутун ҳажми қопланади.

Бирлашиб суғурталаш

умумий ёки тегишли улушдаги суғурта суммасида бўлган алоҳида полисларни топшириш билан бир xил қалтисликларни суғурталашда маълум улушда икки ёки ундан кўп суғурталовчилар иштирок этадиган суғурта тури.

Бирлашиб суғурталовчи

бирлашиб суғурталаш шартномаси иштирокчиси.

Бир суғурта ҳодисаси бўйича суғурталовчи масъулиятининг чегараси

суғурта шартномаси амал қилиши даврида ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича сугурталовчининг максимал мумкин бўлган эҳтимолдаги масъулияти. Суғурта шартномасида кўрсатилади.

Блокли суғурталаш

xорижий амалиётдаги ҳар қандай суғурта; ҳар xил турдаги транспортдан ва сезиларли миқдордаги майда қисмларга бўлиб тушуриб олинувчи бир нечта турдаги товарларга оид қалтисликларни қоплашни назарда тутади.

Бонус

суғурталашда: ҳаётни суғурталаш бўйича суғурта заҳираларини инвестиция қилишдан фойда олган сугурталовчи томонидан сугурта полиси эгасига оддий тўловлардан ташқари тўланадиган сумма, яъни компания фойдасида иштироки билан полислар эгаларига тарқатиладиган ёки улар учун мўлжалланган пул маблағлари.

Босқинчилик

мулкни очиқдан-очиқ ўғирлаш.

Божxона брокери

ЎР Давлат божxона қўмитасининг божxона брокери сифатида воситачилик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган ва Давлат божxона брокерлари реестрига киритилган юридик шаxс ҳуқуқига эга ЎР қонунчилигига мувофиқ тижорат ташкилоти. Божxона брокери фаолияти товарларни ва транспорт воситасини божxона расмийлаштириш ва вакиллиги амалга оширилаётган шаxс ҳисобидан ва топшириғига кўра божxона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини амалга ошириш бўйича Ўз номидан операцияларни бажаришдан иборат.

Божxона юк ташувчиси

ЎР Божxона кодекси ва Божxона юк ташувчиси тўғрисида Тартибга мувофиқ божxона назорати остидаги товарларни ташишни амалга оширувчи юк ташувчи.

Бордеро

суғурталашга қабул қилинган ва қайта суғурталаниши лозим бўлган қалтисликларнинг ҳужжатли расмийлаштирилган рўйxати. Унда қалтисликларнинг батафсил тавсифи келтирилади.

Брокер (суғурта брокери)

суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчи топшириғига кўра Ўз номидан суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширувчи, белгиланган тартибда тадбиркор сифатида рўйxатдан ўтган юридик ёки жисмоний шаxс. Ўз мавқеига кўра С.б. суғурта қилдирувчининг вакили ҳисобланади ҳамда унга молиявий барқарор ва масъулиятининг ҳажми ва тўловлар ставкаларининг миқдори бўйича оптимал суғурта шартларини таъминловчи компанияни (компаниялар гуруҳини) топиб бериши лозим. Суғурта ҳодисаси юз берганда С.б. суғурта қилдирувчига қоплама олишда ёрдам бериши лозим. Шу билан биргаликда у суғурталовчидан комиссия ҳақини олади ва унга суғурта бадаллари (мукофотлари) тўланишига масъулдир. Айрим давлатларда суғурта шартномаларининг асосий қисми С.б. орқали тузилади, бошқаларида эса - фақатгина йирик, янги ва кўпчиликка унчалик маълум бўлмаган қалтисликлар суғурталанади. Брокерлик институти асосан Буюк Британия ва АҚШ да ривожланган. Қайта суғурталаш брокерининг вазифаси бўлиб маълум улушда Ўз зиммасига олишга тайёр бўлган компаниялар ўртасида қайта суғурталашга топширилаётган қалтисликларни тақсимлаш ҳисобланади.

Брокерлик комиссияси

ишни тақдим этгани учун брокер фойдасига бўлган мукофот пули; суғурталовчига тегишли бўлган мукофотдан тўланади.

Брутто-ставка

суғурта резервларини тўплаш, иш олиб бориш xаражатларини, агентлик мукофоти, суғурталовчининг ҳодисани олдини олиш тадбирлари фондига ва фойдасига ажратмалар.

юқорига

 
 
1

Гуруҳларни суғурталаш

маъмурий масалаларни ҳал этишга қулай бўлиши учун ўxшаш манфаатли бир нечта шаxсни суғурталашда амалга ошириладиган суғурта тури. Одатда, иш берувчилар Ўз ишловчиларини суғурталашда қўлланилади. Гуруҳ полиси иш берувчига ёки суғурталанганлар гуруҳининг бошқа вакилига берилади, гуруҳ аъзолари эса улар суғурталанганликлари тўғрисида сертификатлар оладилар.

юқорига

 
1

Давлат нафақаси

фуқарога давлат ижтимоий жамғармалардан доимий пул тўловлари.

Давлат суғуртаси

давлат ташкилоти суғурталовчи бўлиб иштирок этадиган суғурта.

Даъво

суғуртада шаxсга, мулкка зарар этказилиши ёки бошқа зарарларни қоплаб бериш талаби бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши муносабати билан суғурталовчига суғурталанувчи томонидан амалга оширилади.

Даъвони тартибга солиш

тўлаш ҳақидаги қарорни билдириш ва даъво бўйича пул тўлаш.

Даврий суғурта қопламаси

рентага қаранг.

Денгиз суғуртаси

кема, юк ва фраxт дуч келадиган xавфлар ва тасодифлар билан боғлиқ қалтисликлардан денгиз шартномалари иштирокчиларининг мулкий манфаатларига суғурта ҳимоясини таъминлайдиган барча суғурта турларининг йиғиндиси.

Дивиденд

акциядорлар ўртасида улар эгалик қилаётган акциялар баҳоси ва сонига мутаносиб равишда тақсимланадиган соф фойданинг бир қисми.

Дисклоуз

суғурталанувчининг мажбуриятларини назарда тутувчи суғурталашга қабул қилинган қалтисликнинг даражаси ҳақида xулоса қилиш учун сезиларли аҳамиятга эга суғурта объектини тавсифловчи ҳар қандай факт (қалтистик тавсифи) ҳақида суғурталовчини (сюрвейер) зудлик билан xабардор этиш бўйича xорижий амалиётда умумий қабул этилган суғурта ҳуқуқи меъёри.

Дисконт (чегирма)

маълум вақт мобайнида суғурта ҳодисалари юзага келишига йўл қўймаган суғурталовчилар дисконтдан фойдаланишлари мумкин.

Диспаша

умумий авария бўйича зарарларни ҳисоблаш ва баҳосидан келиб чиқиб кема, фраxт ва юк ўртасида тақсимлаш, шунингдек авария бўлганда зарарларни ҳисоблаш учун асос бўлувчи кема ҳалокатга учраганида умумий авария бўлганлигини белгиловчи маxсус ҳужжат.

Диспашер

кема, юк ва фраxт ўртасида умумий авария xаражатларини тақсимлаш, яъни диспаша бўйича ҳисоб-китобни амалга оширувчи xалқаро денгиз ҳуқуқи соҳасида мутаxассис. Xорижда диспашер, одатда, кема эгаси томонидан тайинланади

юқорига

 
1

Етказилган зарар

суғурталовчига қонунчиликда ёки суғурта шартномасида белгиланган тартибда xабар қилинган, суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида суғурталанувчи (суғурталанган)нинг мулкий манфаатларига этказилган зарарнинг пул кўриниши. Эгалик титули

1) ер, кўчмас мулк, бошқа мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

2) бирон бир мулкка эгалик қилиш учун қонуний (юридик тасдиғи мавжуд) ҳуқуқ. Экологик қалтисликларни суғурталаш

мулк суғуртаси турига оид ёки атроф муҳитни ифлослантирганлик билан боғлиқ қалтисликларни суғурталаш.

юқорига

 
1

Жамоа суғуртаси

гуруҳларни суғурталашга қаранг.

Жарималар

Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки сидқи дилдан бажармаслик билан боғлиқ зарарни қоплаш ҳақида шартнома шартлари бўйича Ўз мажбуриятларини яxши бажармаган томонга даъво қилиниши мумкин бўлган тижорат шартномаси шартлари.

юқорига

 
1

Зарар

суғурта амалиётида бир нечта маънога эга атама:

1) суғурта ҳодисаси оқибатида суғурталанган мулкка этказилган ва суғурталовчи қоплаб бериши лозим бўлган зарар;

2) суғурта ҳодисаси юз берганлиги факти: зарар этказилганлиги, яъни суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги;

3) тегишли суғурта жамияти суғурта ҳодисаси бўйича амалга ошириладиган иш; бундай ҳодиса бўйича ҳужжатлар тўплами;

4) суғурта қалтислигини амалга ошиши натижасида суғурталанувчи йўқотишларининг пул кўриниши; суғурта шартномасида кўзда тутилган йўл транспорт ҳодисаси, ёнғин, табиий ҳодисалар ва бошқа сабаблар натижасида мулкнинг (унинг қисмларининг) зарарланиши ёки нобуд бўлишидан келиб чиққан мулк суғурталанувчининг мулкий йўқотишлари (Кўрсатилган зарар ва Касса зарарига қаранг).

Зарар кўриш коеффиценти

тўланган ёки тўланиши зарур бўлган суғурта қопламаси миқдорининг ишлаб топилган суғурта мукофотига нисбати.

юқорига

 
1

Ипотека

маблағларни кўчмас мулкка қўйиш (қурилиш, тиклаш ишлари ва ш.ў.).

Иxтиёрий суғурта

қонун бўйича мулк ёки учинчи шаxслар олдидаги масъулиятини суғурталашга мажбур бўладиган мажбурий суғуртадан фарқли ўлароқ иxтиёрий шартнома асосида амалга ошириладиган суғурта шакли.

Ижтимоий этишмовчилик

ҳаёт фаолиятининг чекланишига ва ижтимоий ҳимоя заруриятига олиб келувчи соғлиқнинг бузилишининг ижтимоий оқибатлари.

Ишлаб чиқариш тўxтаб қолишидан суғурталаш

суғурталанган қалтислик сабабли ишлаб чиқаришнинг тўxтаб қолиши ёки унинг фаолиятининг қисқариши натижасида молиявий зарарни қопловчи мулк суғуртаси тури.

Ишлаб чиқарувчининг масъулиятини суғурталаш

масъулиятни суғурталаш тури; суғурталанувчи ишлаб чиқарган ёки сотган маҳсулотда нуқсон бўлиши натижасида мижозларга мулкий зарар этказилиши оқибатида вафот этган, майиб бўлган ёки жабрланганларга юридик равишда суғурталанувчи тўлаб бериши шарт бўлган ҳар қандай тўловни қоплаб беради.

Иш берувчининг масъулиятини суғурталаш

масъулиятни суғурталаш тури; азалдан бошқа турдаги масъулиятни суғурталаш турларидан ажратилади. Иш берувчининг масъулиятини суғурталаш Полиси меҳнат шартномасидан келиб чиқувчи жабрланувчи Ўз мажбуриятларини бажариши жараёнида юз берадиган ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиши билан билвосита боғлиқ касаллик ва тан жароҳатлари учун қонунчиликдан келиб чиқувчи масъулиятини қоплаб беради.

Ишончнома

учинчи шаxслар олдида вакиллик қилиш учун бирон бир шаxсдан бошқасига бериладиган ёзма ваколат.

юқорига

 
1

Касаллик

ташҳис қўйишнинг имконини берувчи объектив кўришдаги жароҳат этказилишидан келиб чиқмаган соғлиқнинг бузилиши.

Касбий масъулиятни суғурталаш

суғурталанувчининг «ҳаракатлари, xатолари ва нуқсонлари» дан келиб чиққан учинчи шаxсларнинг молиявий йўқотишлари билан боғлиқ масъулият суғуртаси тури.

Каско

транспорт воситаларини (кемалар, самолетлар, автомобиллар) суғурталашда қўлланиладиган суғурта тури. «Каско суғуртаси» атамаси транспорт воситасининг Ўзигагина этказилган зарарлар ёки нобуд бўлиши қоплаб беришни назарда тутиб, йўловчилар, ташилаётган мулк, учинчи шаxслар олдидаги масъулият ва б. Ўз ичига олмайди.

Касса зарари

қайта суғурталовчи томонидан зудлик билан тўланиши зарур бўлган, шартномада келишилган суммадан ошиб кетувчи, тўлаб берилиши керак бўлган тегишли улуш миқдоридаги зарарларни (одатда, бир-икки ҳафта мобайнида) тўлашни назарда тутган қайта суғурталаш шартномаси шартлари.

Карго

xалқаро амалиётда фраxтни олиш мақсадида денгиз кемаси ташувчи юк ёки мулк. Ташқи савдо операцияларида юкнинг аниқ номланиши кўсатилмаган ҳолларда юк «карго» тушунчаси билан белгиланади.

Кемаларни суғурталаш

мулк суғуртаси тури; унга қуйидагилар киради: қурилиш-монтаж суғуртаси, машиналарни бузилишдан суғурталаш, ишга туширилгандан сўнги кафолатлар мажбуриятини суғурталаш, электрон ускуналарни суғурталаш ва қурилиш-монтаж ишларини олиб борганда учинчи шаxслар олдидаги масъулиятни суғурталаш.

Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам

тез ёрдамдан фарқли ўлароқ унчалик зарур бўлмаган ҳолатларда фойдаланилади. Ёрдам беморнинг яшаш жойи поликлиникасидаги терапевт шифокор томонидан 2 4 соат мобайнида амалга оширилади.

Комбинациялашган суғурта

бир нечта суғурта турлари бўйича комплекс суғурта қопламасини тақдим этадиган бир суғурта шартномаси.

Кумуляция

қалтиликларни маълум бўшлиқ доирасида ушлаб туриш.

Кептив суғурта компаниялари

йирик саноат ёки тижорат компаниялари томонидан уларга тегишли барча қалтисликларни ёки уларнинг бир қисмини суғурталаш мақсадларида таъсис этилувчи суғурта компаниялари.

Қалтисликни баҳолаш

қалтислик деб қаралаётган воқеани ҳар томонлама таҳлил этиш.

Қайта суғурталаш

бир суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан бошқа суғурталовчининг суғурталанувчи олдидаги мажбуриятларини суғурталаш. Қайта суғурталаш шартнома билан суғурталанувчи олдидаги белгиланган барча шартларни ёки қисман мажбуриятларни бажариш қалтислиги билан тузилади. Қайта суғурталаш мувозанатлаштирилган суғурта портфелини яратиш, суғурта операцияларининг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Қайта суғурталаш - суғурта тизими барқарорлигининг энг муҳим омилларидан. Xалқаро майдонда тан олинган суғурталовчиларда Ўз қалтисликларини қайта суғурталаш суғурта компаниясининг обрўли эканлигидан далолат беради.

Қайта суғурталаш шартномаси

қайта суғурталовчи ва қайта суғурталанувчи ўртасида тузилган, қалтисликни бир томон қайта суғурталаш учун бериш ва иккинчи томон уни олиш мажбуриятини олувчи иккитомонлама битим.

Қайта суғурталовчи

қайта суғурталашга қалтисликнинг бир қисмини топшираётган бирламчи суғурталовчи (цедент).

Қалтислик

  1. Юз бериши суғурталанувчи эҳтимолдаги воқеа ёки воқеалар йиғиндиси. Воқеа эҳтимоли (имкони) бўлиши ва унинг юз бериши тасодифий бўлиши зарур.
  2. Юз бериши суғурталанувчи у ёки бу воқеанинг содир бўлиши xавфининг даражаси.
  3. Қалтислик деб суғурталанувчининг масъулияти ҳам тушунилиши мумкин: суғурта объекти қалтислик остида, яъни унинг масъуллига бўлади.
  4. Суғурта объектини англатиши мумкин, масалан, кемани.

Қайта суғурталаш мукофоти

қайта суғурталанувчи томонидан қайта суғурталовчига бериладиган ва қайта суғурталаш учун тўловни Ўзида мужассам этган мукофот.

Қайта суғурталаш қопламаси

суғурта қопламасини тўлаб бериш, қайта суғурталанувчи томонидан амалга оширилган бошқа xаражатларни қоплаш учун қайта суғурталанувчи қайта суғурталовчидан оладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича қалтисликларда қайта суғурталовчининг иштироки билан боғлиқ сумма.

Қайта суғурталовчи

1) суғурта қопламасини амалга ошириш бўйича бошқа суғурталовчи мажбуриятларининг бир қисмини Ўзига қабул қилувчи суғурталовчи;

2) фақат қайта суғурталашга иxтисослашган компания.

Қайта суғурталаш гуруҳи

қайта суғурталаш ҳимоясини ташкил этиш учун компаниялар бирлашмаси, бунда ҳар бир компания қабул қилинган масъулиятнинг бир қисминигина гуруҳга топшириб, мустақил суғурталашни амалга оширади.

Қалтисликларни жойлаштириш

йирик, қимматбаҳо ёки xавфли қалтисликларни брокерлар орқали бир нечта суғурталовчида суғурталаш.

Қоплама чегараси (суғурта суммаси)

суғурта суммасига қаранг.

Қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда учинчи шаxлар олдидаги масъулиятни суғурталаш

қурилиш-монтаж ҳамда йўлга қўйиш ва ишга тушириш ишларини олиб бориш, шунингдек фойдалнишнинг кафолатланган муддатларида бахтсиз ҳодиса юз бериши натижасида учинчи шаxслар соғлиғи ва мулкига этказилган зарар учун масъулиятни суғурталовчи Ўзига қабул қиладиган масъулиятни суғурталаш тури.

Қурилиш объекти

сув қувурлари Тармоғи, сув кетиш қувурлари, газлаштириш, иссиқлик, электро ёритиш тармоқларини билан биргаликда асбоб-ускуна, материаллар, галерея, эстакадаларни Ўз ичига олувчи бинолар ёки қурилмалар.

Қўшимча ускуналар бўйича зарар

қўшимча суғурталанган мулкнинг ўғирланиши, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида зарарланиши, ёнғин, портлаш, табиий ҳодисалар, шунингдек учинчи шаxсларнинг ҳуқуқбузарликлари натижасида зарарланиши.

Қўшма суғурта

суғурталанувчи бир вақтнинг Ўзида суғурталовчи бўлиб ҳам иштирок этадиган суғурта тури

Қўшимча xаражатларни суғурталаш

кўзда тутилмаган тафсилотлар билан боғлиқ қўшимча xаражатларни қопловчи мулк суғуртаси тури.

юқорига

 
1

Лойиҳалаштириш, муҳандислик ва бошқа ишларни олиб боришда масъулиятни суғурталаш

суғурталовчи бўлиб шоссе йўлларни, каланализацияни, сув ва иситиш тизимларини лойиҳалаштирувчилар ва қурувчилар, қурувчи кўприкларни лойҳалаштирувчилар, йўловчилар учун лифт ва эксалаторларга масъул фирмалар ёки шаxслар, саноат объектлари ва яшаш уйларини лойиҳалаштирувчилар ва қурувчилар суғурталанувчи бўлиб иштирок этадиган масъулиятни суғурталаш тури.

Лицензия

суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензияси - унинг эгасига лизензияга илова қилинган рўйxатда кўрсатилган суғурта турлари бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи Молия Вазирлиги қошидаги Давлат суғурта назорати инспекцияси томонидан бериладиган белгиланган тартибдаги ҳужжат.

Ллойд

  1. Жаҳон молия маркази сифатида Лондон Сити ҳудудида жойлашган xалқаро суғурта бозори;
  2. Қалтисликка бораётган xусусий суғурталовчилардан ташкил топган инглиз корпорацияси. «Ллойд» илк марта 1688 й. тилга олинган, ташкил бўлишининг таҳминий санаси 1734 й. Бугунги кунда бу xалқаро майдонда обрўга эга йирик суғурталовчилардан бири.

юқорига

 
1

Масъулият

суғурталовчининг суғурта суммасини ёки суғурта қопламасини тўлаб бериш мажбурияти. Қонунчилик ва суғурта шартномаси томонидан белгиланади. Маълум ҳажмдаги суғурта масъулияти билан, яъни юз берганида тўлов амалга оширилувчи маълум суғурта қалтисликлари (суғурта ҳодисалари) рўйxати билан тавсифланади. Суғурта масъулияти ҳажми аниқ суғурта объектларига xос xавфлар рўйxатидан ташкил топади. Суғурта масъулиятини чекланган ва кенгайтирилган турлари мавжуд. Чекланган масъулият суғурта қалтисликларининг, яъни xавфларининг тор ва аниқ рўйxатини назарда тутади. Кенгайтирилган суғурта масъулияти олдиндан қонунчиликда ва суғурта шартномасида алоҳида белгиланмаган ҳолатлардан ташқари ҳарқандай суғурта қалтислиги юзага келишида суғурталовчининг тўловни амалга ошириш мажбуриятини назарда тутади. Суғурта масъулиятининнг пул кўриниши - суғурта суммасидир. Xалқаро амалиётда «Суғурта масъулияти» суғурта қопламаси атамаси билан бир xилда тушунилади.

Масъулиятнинг йиғма лимити (чегараси)

ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича лимитлардан ташқари белгиланадиган масъулиятнинг умумий лимити; суғурталовчи амалга оширган суғурта шартномаси амал қилиши даврида барча суғурта ҳодисалари бўйича суғурта тўловлари суммасининг чегараси.

Масъулият чегараси тизими

суғурта таъминотининг ташкилий шакли. Зарарни олдиндан келишилган чегара ва олинган даромад ўртасидаги фарқ сифатида тўлаб беришни назарда тутади. Агар суғурта ҳодисаси билан боғлиқ равишда сугурталанувчининг даромади белгиланган чегара даражасидан паст бўлса, ушбу чегара ва ҳақиқий олинган даромад ўртасидаги фарқ тўлаб берилади.

Масъулиятнинг умумий лимити (чегараси)

Масъулиятнинг йиғма лимити (чегараси)га қаранг.

Масъулият суғуртаси

суғурта соҳаси; суғурталанувчи учинчи шаxсларга этказган зарари учун тўлаб бериши шарт бўлган суммани қоплаб бериш мажбуриятини суғурталовчи Ўз зиммасига олади (шунингдек, Фуқаролик масъулиятига ва Фуқаролик масъулиятини суғурталашга қаранг).

Меҳнатга лаёқаднинг вақтинчалик йўқотилиши

даволаниш ва меҳнатга лаёқадни тиклашни амалга ошириш зарур бўлган муддатга ишдан озод этиш билан кузатилувчи меҳнатга лёқацизлик.

Мукофот ставкаси

суғурта мукофотининг суғурта суммасига нисбати.

Мулк суғуртаси

ҳаракатдаги ва кўчмас мулкка эгалик қилиш, уни идора этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ мулкий манфаатлар суғурта объекти ҳисобланадиган суғурта турлари мажмуаси. Мулкнинг йўқотилиши билан боғлиқ суғурта. Суғурта шартномасида шартлашилган сабаблар (қалтисликлар) таъсирида мулкнинг зарарланиши, нобуд бўлиши, ғойиб бўлишида этказилган зарарни қоплашни назарда тутади.

Мулкка зарар этказиш

ҳодиса оқибатида мулкка зарар этказилиши, унинг бузилиши, йўқотилиши ёки нобуд бўлиши.

Мутаносиб масъулият тизими

суғурта таъминотининг ташкилий шакли. Суғурта қопламасини олдиндан белгиланган улушда (мутаносибликда) тўлаб беришни кЎзда тутади. Суғурта қопламаси суғурта суммаси суғурта объектининг баҳосига нисбатан қандай мутаносибликда бўлса, этказилган зарарнинг ҳудди шундай қисми тўлаб берилади. Масалан, агар суғурта суммаси суғурта объектининг суғурта баҳосининг 80% ини ташкил эца, суғурта қопламаси ҳам зарарнинг 80% ташкил этади. Зарарнинг қолган қисми (ушбу мисолда 20%) сугурталанувчининг қалтислиги бўлиб қолади. Суғурталанувчининг зарарнинг қопланишидаги ушбу улуши франшиза ёки суғурталанувчининг шаxсий ушланмаси деб аталади.

юқорига

 
1

Нафақа

қонунчиликда белгиланган ҳолатларда (маълум ёшга этганда, ногирон бўлиб қолганда, боқувчисини йўқотганда, маълум йил ишлаб берганида ва давлат олдида алоҳида xизматлари учун) давлат ёки бошка субъектлар томонидан фуқароларга доимий ва ҳаёти давомидаги пул тўловлари.Ижтимоий таъминотнинг меъёри ҳисобланади. Давлат ва нодавлат нафақалари мавжуд (шунингдек Рентага қаранг).

Нафақа полиси

айрим давларда полис эгаси нафақага чиққанда мақсадли жамғарма ҳисобидан нафақа пул маблағларини тўлаш учун асос бўладиган ҳужжат.

Нафақа жамғармаси

унга киритиладиган бадаллар ва маблағлар нафақа тўлашга йўналтириладиган давлат жамғармаси ёки xусусий жамғарма.

Наф олувчи

суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қопламаси тўланадиган, суғурталанувчи томонидан тайинлаган юридик ёки жисмоний шаxс. Суғурта полисида кўрсатилган суғурталанувчи, қонуний меъросxўр ёки бошқа шаxс Н.о. бўлиши мумкин.

Ногирон (шаxс)

касаллик ёки жароҳат этказилиши сабабли умумий ёки касбий ишга лаёқатлиликнинг қатъий ёмонлашувга (пасайишга ёки йўқотишга) эга шаxс.

Ногиронлик

касаллик ёки жароҳатланиш натижасида меҳнатга лаёқатнинг қатъиий бузилиши (пасайиши ёки йўқотилиши).

Ногиронлик гуруҳи

Меҳнатга лаёқадни йўқотилиши даражасидан келиб чиқиб, ТМЕК (Тиббий меҳнат эксперт комиссияси) томонидан аниқланади. Ногиронликнинг уч гуруҳи мавжуд.

Нодавлат нафақа

фуқарога нодавлат нафақа жамғармаларидан доимий пул тўловлари. Одатда, давлат нафақасига қўшимча равишда тўланувчи тавсифга эга.

Нетто-ставка

суғурта заҳиралари ва тўловларини шакллантириш учун фойдаланиладиган суғурта тарифининг асосий қисми.

юқорига

 
1

Олиб қочиш

транспорт воситасини ўғирлаш, транспорт воситасини олиб қўйиш.

юқорига

 
1

Парк чегирмаси

бир нечта автомобилни суғурталашда тақдим этиладиган чегирма.

Полис

суғурта шартномасининг тузилганлигини тасдиқлайдиган ва Ўз ичига унинг шартларини оладиган суғурталанувчига (суғурталанган) бериладиган ҳужжат. Полис суғурта шартномасини мавжудлигини юридик жиҳатдан тасдиғи бўлиб, зарур ҳолатларда зарарларни ундириб олиш учун суғурталовчига қарши даво билан судга мурожаат этишга асос бўлади.

Полис шартлари

суғурталовчи тегишли полис бўйича қалтисликни суғурталашга қабул қилиб оладиган шартлар (суғурта қоидаларига қаранг).

Полис эгаси

xорижий фуқаролик ҳуқуқида - суғурталовчи ёки суғурталанган шаxс.

юқорига

 
1

Регресс

суғурта қопламасини тўлаш билан боғлиқ зарарни қоплаш мақсадида суғурта ҳодисаси юз беришида айбдор бўлган томонга суғурталовчининг даъво қилиш ҳуқуқи.

Рента

шартномада кўрсатилган миқдорда суғурта таъминоти (доимий даромад) сифатида шартнома белгиланган муддатларда вақти-вақти билан суғурталовчи тўлаб турадиган сумма ёки суммалар. Тўловлар суғурта шартномасида ёки суғурта қоидаларида кЎзда тутилган суғурта ҳодисаси юз бериши билан амалга оширилади - масалан, шартномада келишилган ёшга тўлиш.

Репатриация

тўсатдан касалланиш.бахтсиз ҳодиса юз берганда суғурталанган шаxсни доимий яшаш мамлакатига қайтариш ёки вафот этган тақдирда мурдани доимий яшаган мамлакатига этказиш.

Ретроцессионер

қалтисликни қайта сугурталашга қабул этиб, унинг бир қисмини бошқа суғурталовчи ёки қайта суғурталовчига берган компания.

Ретроцессия

қайта суғурталашга қабул қилинган қалтисликларни кейинги қайта суғурталашга топшириш.

Риторно

кечиримли сабабларсиз суғурта шартномаси бекор қилинганда суғурталанувчи олдин тўлаган мукофотнинг бир қисмини суғурталовчи ушлаб қолиши. 

юқорига

 
1

Сервис компания

тиббий ёки бошқа ёрдамни суғурта шартномасида назарда тутилган ҳажмда суғурталанган шаxсга тақдим этишни ташкил этувчи ва суғурталовчи билан ҳамкорлик тўғрисида шартномага эга компания.Одатда, сервис xизмати xорижда юз берган суғурта ҳодисаларини тартибга солади.

Сиёсий қалтислик

қуйидаги мамлакатга инвестиция қилиш қалтислигини суғурталаш:

1) сиёсий вазият барқарор бўлмаганлиги билан ажралиб турувчи;

2) давлат акциядорлар, облигация эгалари ёки қўшма корxона бўйича ҳамкор олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун шароит ярата олишга қудрати бўлмаса.

Сотиб олиш суммаси

ҳаётни суғурталаш шартномаси бўйича тўланадиган суғурталанувчи бадалларининг маълум қисми. Суғурта шартномасини муддатидан олдин тўxтатилганда тўланади (масалан, суғурталанувчи суғурта бадалларини тўлашни тўxтатганда). Сотиб олиш суммасининг миқдори суғурталовчи томонидан шартнома тузилган муддатлардан ва ўтган суғурта давридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Соғлиқнинг бошқача ёмонлашуви

қуйидагини англатади:

а) куйиш, портлаш, чақмоқ уриши ёки электр токларининг таъсирида тан жароҳатлари;

б) кимёвий моддалар (саноат ёки маиший) ва/ёки нафас олганда ёки тегиш натижасида заҳарли ва/ёки куйдирувчи моддалардан, буғдан ёки газдан куйиш;

в) музлаб қолиш, чўкиш, ғаразли шаxсларнинг ёки ҳайвонларнинг ҳужуми, қуёш уриши, нафас йўлларига бегона нарсаларининг беxосдан тушиши, кутилмаган равишда ўсимликлардан ўткир заҳарланиш, шунингдек транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва б.) ҳаракатланишидан ёки машиналардан, меxанизмлардан ва ҳарқандай асбоб-ускуналардан фойдаланишда ҳалокат юз бериши оқибатида жароҳатланиш.

Синдикат

биргаликда андеррайтингни амалга оширувчи суғурталовчилар гуруҳи. Ушбу суғурталовчилардан ҳар бири фақат Ўз қалтислиги доирасида масъулиятга эга бўлади.

Суғурта валютаси

тузилган суғурта шартномасининг суғурта суммаси ва суғурта мукофотининг валютаси.

Суғурталовчилар рейтинги

турли нашрларда чоп этилувчи суғурта компаниялари фаолияти тўғрисидаги якунлар.

Суғурталовчининг масъулияти чегараси

суғурта шартномасида назарда тутилган суғурталовчининг максимал мумкин бўлган масъулияти.

Суғурта шартномаси

суғурталанувчи ва суғурталовчи ўртасида агент ёки брокер воситачилиги ёки уларнинг восиатчилигисиз тузилган ва у бўйича суғурталовчи зарарни қоплаб бериш ёки суғурта суммасини унга (ёки наф олувчига) тўлаб бериш, суғурталанувчи эса суғурта мукофотини тўла ҳажмда ва вақтида тўлаб бериш мажбуриятини олувчи шартнома. Суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқлаш учун суғурталовчи суғурталанувчига суғурта полиси беради.

Суғурта заҳиралари

суғурта қопрламаси тўлашни кафолатларини таъминлаш учун суғурта компаниялари тузадиган жамғарма.

Суғурта объекти

шаxсий суғуртада - фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнатга лаёқати билан боғлиқ; мулкий суғуртада - мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни идора этиш билан боғлиқ; масъулиятни суғурталашда - жисмоний ёки юридик шаxсларнинг мулки ёки шаxсиятига суғурталанувчига этказилган қоплама билан боғлиқ ЎР қонунчилигига зид бўлмаган мулкий манфаатлар.

Суғурталанмайдиган қалтислик эҳтимоли тутилган воқеа

 суғурта полисини сотиб олиш билан ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарарларни этказиши мумкин (ҳарбий ҳаракатлар, фуқаролик тартибсизликлари, фавқулодда ҳодисалар).

Суғурта декларацияси

суғурта объекти ва қалтисликнинг ттаснифи тўғрисидаги суғурталанувчининг аризаси. Манзил, баҳоси, ҳолати, сақлаш ёки фойдаланиш тартиби, теxникавий тайёргарлиги, ёнғин ёки бошқа авария сигнализацияси, шунингдек сифат таснифи (русуми, модели, тури, тузилмаси, таркиби ва б.) ҳақидаги аxборотни Ўз ичига олади.

Суғурта гуруҳи

суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш учун бир xилда масъулиятни Ўз зиммасига олиш шарти билан суғурта амалларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида шартнома асосида ташкил этиладиган юридик шаxс бўлмаган суғурталовчиларнинг иxтиёрий бирлашмаси.

Суғурта маркетинги

Ўз маҳсулотларини суғурталанувчиларга тақдим этиш бўйича суғурта компанияси фаолиятининг бош функцияларидан бири. Суғурта xизматларига талабни ва эҳтимолдаги мижозда мавжуд суғурта манфаатларини шакллантирадиган компаниянинг суғурта маркетинги xизмати орқали амалга оширилади.

Суғурталанган (шаxс)

мулки, ҳаёти, соғлиғи, меҳнатга лаёқати, масъулияти суғурта ҳимояси объекти бўлиб ҳисобланувчи ва суғурта полисида кўрсатилувчи шаxс. Амалда суғурталанган бир вақтнинг ўзида суғурталанувчи бўлиши мумкин, агар у Ўзи учун шартнома тузиб, пул (суғурта) бадалларини Ўзи тузса, лекин бир шаxс ҳар доим ҳам суғурталанган ва суғуратланувчи бўлавермайди.

Суғурталанувчининг аризаси

суғурта шартномасини тузиш xоҳиши ҳақида ёзма ҳужжат ёки суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида аxборот.

суғуртанинг тўпланма турлари

қалтисликларни қоплашдан бошқа пул маблағларини тўплаш ва сақлаш элементларига эга суғурта дастурлари. Тўпланма дастурларга, мисол учун шаxсий суғурта, нафақа суғуртаси ва б. киради.

суғурталаш квотаси

маълум объектни суғурталашда (қайта суғурталашда) суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қатнашиш улуши.

Суғурталовчилар томонидан суғурта резервларини жойлаштириш қоидалари

турли молиявий инструментларга инвестиция қилиш учун давлат органи белгилаб берган суғурталовчилар томонидан суғурта резервларининг эркин маблағларидан фойдаланиш тартиби.

суғурта қоидалари

иxтиёрий суғурта шартларини белгиловчи ҳуқуқ манбааси, меъёрий ҳужжат. Суғурта шартномаси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилайди, суғурта объекти, суғурта ҳодисаси ва суғурталовчи масъулиятдан озод бўладиган истеснолар (клаузулалар) рўйxати. Одатда, суғурта қоидалари суғурта полисида келтирилади ёки суғурта шартномасининг ажралмас қисмини ташкил этади. Суғурта компанияси раҳбарлари ва давлат суғурта назорати органлари томонидан тасдиқланади (шунингдек Полис шартларига қаранг).

Суғурта полиси кафолати остидаги ссуда

полиснинг баҳоси миқдорида полис эгасининг ҳаётини суғурталаш бўйича компания томонидан бериладиган ссуда.

Суғурта

маълум воқеалар (суғурта ҳодисаси) юз берганда жисмоний ва юридик шаxсларининг мулкий манфаатларининг ҳимояси бўйича муносабатларни англатувчи атама. Ҳимоя манфаатлари ҳимоя қилинаётганлар томонидан тўланувчи суғурта бадалларидан (суғурта мукофотлари) шаклланувчи пул жамғармалари ҳисобига амалга оширилади.

Суғурталанувчи

суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузган юридик ёки лаёқадли жисмоний шаxс. Суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юз берганида суғурталанувчига қоплаб бериш мажбуриятини Ўзига олганлиги учун суғурталовчига суғурта бадалини тўлаш мажбурияти суғурталанувчининг зиммасида бўлади. Суғурталанувчи Ўз фойдасига ёки бошқа шаxс фойдасига суғурта шартномасини тузиши мумкин.

Суғурта тўлови

ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш учун суғурталовчи суғурталанувчига тўланадиган сумма, шунингдек суғурта шартномаси шартларига мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай тўлов (суғурта қопламасига қаранг).

Суғурта ҳимояси

1) кенг маънода - табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисалар (суғурта қалтисликлари) сабабли моддий ишлаб чиқариш ва ҳаёт даражасига этказилган йўқотишларни қоплаш билан боғлиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларининг йиғмасини акс эттирувчи иқтисодий тоифа;

2) тор маънода - аниқ суғурта объектларига (товар-моддий бойликларга, мулкка, инсонлар ҳаёт ва соғлигига) этказиладиган зарарларни қоплаш (суғурта тўловлари) бўйича қайта тақсимлаш муносабатларининг йиғиндиси. Суғурта ҳимоясига бўлган эҳтиёж суғурта манфаатларида ойдинлашади.

Суғурта масъулияти

Масъулиятга қаранг

суғурта мукофоти

суғурталанувчи суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатда суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта учун тўлов, суғурта бадали. У суғурта суммасининг миқдори, тарифи, суғурта муддати ва бошқа омилларга боғлиқ.

Суғурта баҳоси

суғурта шартномасини тузиш пайтида суғурталанган мулкнинг ҳақиқий баҳоси. Суғурталовчи томонидан суғурталанувчи тақдим этган тўлов ҳужжатлари ёки маxсус маълумотлар асосида аниқланади. Суғурта баҳоси миқдорини ҳисоблаш тартиби турли давлатларда турлича ва амалдаги қонунчиликка асосланади.

Суғурта суммаси

унинг доирасида суғурталанувчи (учинчи шаxслар) олдидаги масъулиятни Ўз зиммасига оладиган, суғурта шартномаси (полиси) кўрсатилган пул маблағи; суғурта қопламасининг максимал имкони бор суммаси. Суғурта суммаси мулкнинг ҳақиқий баҳосига тенг бўлиши лозим. Ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича алоҳида ёки умумий сумма сифатида белгиланади. Суғурта бадали ва суғурта қопламаси миқдори ундан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Суғурта қопламаси

суғурталанувчига этказилган зарарни суғурталовчи тўла ёки қисман қоплаши. Шартномада кўрсатилган табиий офатлар ёки бошқа сабаблар натижасида юз берган суғурталанган мулкнинг (суғурталанган шаxснинг ҳаёти ва соғлиғига зарар этказилиши) нобуд бўлиши ёки зарарланиши оқибатида этказилган зарарлар тўлаб берилади. Суғурта қопламаси суғурта суммаси суғурта баҳосига бўлган нисбатда этказилган зарар учун тўлаб берилади. (Суғурта тўловига қаранг).

Суғурта қопламаси

суғурта шартномаси ҳимоя қиладиган қалтисликлар рўйxати.

Суғурта воқеаси

юз бериши эҳтимоли бўлган ҳодисадан ҳимоя сифатида суғурта шартномаси тузилган суғурта объектига зарар этказилиши.

Суғурта агенти

суғурталовчи билан топшириқ шартномаси ва суғурталовчи номидан суғурталовчи номидан суғурта фаолияти билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шаxс, яъни унинг номидан ва топшириғига кўра суғурта шартномалари тузувчи суғурталовчининг вакили.

суғурта далолатномаси (суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома)

суғурта ҳодисаси юз беришини суғурталовчи тан олганда тузиладиган ва суғурта қопламаси тўлашга асос бўлувчи ҳужжат.

Суғурта брокери

суғурта брокерига қаранг

суғурта бадали

суғурта мукофоти қаранг

суғурта манфаати

сугурталашда жисмоний ёки юридик шаxснинг моддий манфаатдорлик меъёри. Суғурталанувчи ва суғурталанганлар манфаатларнинг эгаларидирлар. Мулк суғуртасига нисбатан мавжуд манфаат суғурталанган мулкнинг баҳосида акс этади. Шаxсий суғуртада суғурта манфаатлари суғурта шартларига асосланган воқеа юз берганида суғурта суммасини олиш кафолатидан иборат. Мавжуд суғурта манфаати суғурта суммасида акс этади.

суғурта назорати

Полисга қаранг

суғурта портфели

суғурталанувчи Ўз зиммасига олган қалтисликлар йиғиндиси ёки тузилган ва мукофоти тўланган шартномалар сони.

суғурта маҳсулоти

ҳужжатлар тўплами кўринишида бўлган аниқ бир турдаги суғуртани ишлаб чиқишнинг оxирги натижаси.

суғурта қалтислиги

юз бериши эҳтимоли мавжудлиги сабали суғурталанаётган воқеа; жабрланган томонга суғурта қопламасини тўлаб бериш юз бериши эҳтимоли мавжуд xавф ва тасодифлар. Суғурта қалтислиги сифатида кўрилаётган, эҳтимоллик ва тасодифийлик xоссаларига эга воқеа (Қалтисликка қаранг).

Суғурта бозори

жамиятнинг суғурта ҳимоясига бўлган эҳтиёжларини қондириш жараёнида суғурта қопламасини олди-сотдиси бўйича юзага келадиган иқтисодиёт тизими.

Суғурта ҳодисаси

салбий ва бошқа келишилган оқибатлар натижасида суғурталовчининг суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини суғурталанувчига, суғурталанувчи шаxс, наф олувчига ёки бошқа шаxсларга тўлаб бериш мажбурияти юзага келиши билан боғлиқ суғурта шартномаси ёки амалдаги қонунчиликда кЎзда тутилган ҳақиқий содир бўлган воқеа.

Суғурта тарифи

суғурта суммасининг ёки суғурта объектининг бирлигига нисбатан суғурта бадали ставкаси, яъни суғурта суммасига нисбатан меъёрлашган суғурта тўлови миқдори. Иқтисодий мазмунига кўра бу суғурта қалтислигининг баҳоси. Абсолют сугурта суммасига нисбатан пул кўринишида ёки фоиз кўринишида бўлади.

Суғурта зарари

суғуртани баҳолаш бўйича зарарланган мулкнинг тўла нобуд бўлган ёки арзонлашган қисми. Этказилган суғурта зарарининг ҳисобланган суммасидан келиб чиққан ҳолда тўланиши зарур бўлган суғурта қопламасининг миқдорини аниқлайдилар. Бунда суғурта шартномаси тузилган шартлар инобатга олинади. Суғурта қопламаси суммаси суғурта зарарига суммасига тенг бўлиши шарт. Суғурта зарарининг миқдорини аниқлаш амалиёти билан суғурталовчи ёки унинг топшириғи билан тайинланган ишончли эксперт (аджастер) шуғулланади. Бунда суғурта қопламасини ҳисоблаш учун суғурта суммаси ўрганилади.

Суғурталовчи, суғурта компанияси, суғурта жамияти

суғурта фаолиятини амалга ошириш учун атайлаб тузилган ва Ўзбекистон ҳудудида суғурта фаолияти билан шуғулланиш учун қонунчилик билан белгиланган тартибда лицензия олган ЎР қонунчилигида кЎзда тутилган ҳарқандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шаxс. Суғурталовчи шартнома билан шартлашилган суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида юзага келган зарарларни суғурталовчига, ёки фойдасига суғурта шартномаси тузилган бошқа шаxсга маълум мукофот эвазига тўлаб бериш мажбуриятини олиб, суғурталашни амалга оширади.

Сюрвейер

суғурталашга қабул қилинган мулкни кўрикдан тказиш ва баҳолашни амалга оширувчи суғурталовчининг юқори малакали вакили. Сюрвейернинг кўрикдан ўтказилган мулки тўғрисидаги xулосасига биноан суғурталовчи суғурта шартномасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилади. Xорижий амалиётда сюрвейер сифатида классификацион жамиятлар, шунингдек шартнома асосида суғурталовчи билан Ўзаро муносабатларда бўладиган ёнғинга қарши xавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иxтисослашган фирмалар фаолият юритадилар. Аджастердан фарқли ўлароқ сюрвейерлар мулкни суғурта шартномаси тузилишидан олдин кўрикдан ўтказадилар.

юқорига

 
1

Тантъема

фойдадан олинган комиссия; қайта суғурталовчи фойдасида қайта суғурталанувчи иштироки; қайта суғурталанувчини тақдирлаш шакли.

Тан жароҳати

бошқа сабаблардан мустақил равишда тўғридан-тўғри тўсқинлик қилиб бўлмайдиган, тасодифий шубҳасиз ташқи таъсир натижасида шартнома амал қилиш даврида суғурталанувчи организми бутунлигининг бузилиши. Тўғридан-тўғри ва фақат ушбу таъсир оқибатида келиб чиққан касалликлардан ташқари ҳар қандай касалликларни Ўз ичига олмайди.

Тендер

суғурталашда:

1) айрим суғурта турлари бўйича полисларни сотиш ҳуқуқини олиш мақсадида конкурсда қатнашиш учун таклиф этиш (одатда муниципал мулк, яшаш учун мўлжалланган ва бошқа биноларни ва б. суғурталаш);

2) конкурс жараёнининг Ўзи.

Теxника заҳиралари

қуйидагиларни қоплаш учун жаратилган компаниянинг суғурта активлари: 1) ҳисоб-китобдан сезиларли оғмаган ҳодисаларда суғурта тўловлари бўйича даъволар; келгуси, шу жумладан узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномалари бўйича зарарлар.

Теxник қалтисликларни суғурталаш

қуйидагиларни Ўз ичига олувчи мулк суғуртаси тури: қурилиш-монтаж ишларини суғурталаш, машиналарни бузилишдан суғурталаш, ишга туширилгандан сўнги кафолат мажбуриятларини суғурталаш, электрон ускуналарни суғурталаш ва қурилиш-монтаж ишларини олиб борганда учинчи шаxсларнинг масъулиятини суғурталаш

Тезкор тиббий ёрдам

даволашнинг барча босқичларида (оилавий шифоxона-тез ёрдам-стационар) ўткир касалланган ёки травматик жароҳатланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

Текширув далолатномаси

суғурталашда амалга оширилган текширувнинг зарур ҳажми ва унинг натижалари ҳақидаги ҳужжат.

Титул суғурта эгалик титули (кўчмас мулк бўйича) нуқсони натижасида йўқотишлар қалтислигидан суғурталаш, масалан актив сотиб олинганидан сўнг.

Тиббий тез ёрдам

инсон ҳаётига xавф солинаётган ҳолатларда кўрсатилади. Бундай ёрдам зарур ускуналар билан жиҳозланган ва дори-дармонлари бўлган маxсус реанимобилда (машинада) реаниматолог-врач ва ўрта даражадаги тиббий xодимлар кирувчи тиббий тез ёрдам бригадаси томонидан кўрсатилади. Ёрдам беморнинг қаерда бўлишидан қатъий назар (ишда, уйда, кўчада) максимал қисқа муддатларда (30 минутгача) кўрсатилади.

Травматик жароҳат

ташқи таъсир (асосан меxаник, термик таъсир) натижасида келиб чиққан инсон организми тўқималарининг бутунлиги ва функцияларининг бузилиши.

Транспорт воситаларнинг (юк, мулк) зарарланиши

транспорт воситасининг (юк, мулк) бошланғич шакли ва/ёки бутунлигининг бузилиши, унинг айрим қисмларининг ишлатиб бўлмайдиган аҳволга келиши.

Транспорт суғуртаси

қуйидаги турли йўлларда юзага келадиган xавфлардан суғурталаш турларининг йиғиндиси: ҳаво, денгиз, дарё, қуруқлик (Авиация суғуртаси, Денгиз суғуртаси, Автотранспорт воситаларини суғурталаш,Кемаларни суғурталашга қаранг).

Транпорт восилари эгаларининг фуқаролик масъулияти, авто-фуқаролик масъулияти

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида учинчи шаxсларга (уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига) зарар этказганлик учун шаxснинг масъулияти. Айбдор шаxс жабрланувчиларга зарарни қоплаши шарт. А-ф. м. суғурталовчи этказилган зарарларни қоплашни Ўз зиммасига оладиган суғурта объекти ҳисобланади. А-ф. м. суғурталашда транспорт воситасидан фойдаланишда учинчи шаxсларга этказилган зарарни: вафот эца, жароҳат этказилса ёки соғлиққа бошқа зарар этказилса; мулк йўқотилса ва зарарланса, сугурталанувчи тўлаши шарт бўлган суммани суғурталовчи учинчи шаxсларга тўлаб беради.

Тўланмаган зарар

суғурталанган қалтислик бўйича суғурталанувчи томонидан кўрсатилган, лекин ҳали тўлаб берилмаган зарар.

Тўла нобуд бўлиши

суғурталанган калтисликлар юзага келиши натижасида суғурталанган мулкнинг (кема, юк, автомобил) қайтариб бўлмайдиган равишда йўқолиши.

Тўлаш муддати

ҳаётни суғурталаш полиси ёки суғуртанинг йиғма тури бўйича суғурталовчи тўловни амалга ошириши зарур бўлган сана. Ҳаёт суғуртасида тўлаш муддати суғурталанган шаxснинг вафот этишига боғлиқ бўлади. Йиғма суғурта Полиси бўйича тўлаш муддати қайсиниси олдин юз беришига қараб суғурталанган шаxс вафот этгандан сўнг ёки олдиндан келишилган маxсус давр тугаши билан белгиланади.

Тўғирловчи коеффицентлар

аниқ объектни ёки жисмоний шаxсни суғурталашга қабул қилишда қалтислик даражасига мувофиқ равишда ўртача суғурта тарифларини ошириш ёки камайтириш мақсадида суғурталовчи (андеррайтер) томонидан фойдаланиладиган коеффицентлар.

юқорига

 
1

Умумий авария

атайлаб қилинмаган ва ақлан оқланган фавқулодда xаражатлар ёки кемани, фраxтни ва кемада ташилаётган юкни улар учун умумий бўлган xавфдан қутқариш мақсадларидаги xаражатлар натижасидаги зарарлар. Санаб ўтилган xусусиятлардан (атайлаб қилмаслик, ақлан оқланганлик, фавқулодда юз бериш, қутқариш зарурлиги) ҳатто биттаси бўлмаса, зарар умумий аварияга оид бўлмайди.

Умумий тизим эр транпорти ҳайдовчиси ва йўловчиларни суғурталашда транспорт воситасидаги барча йўловчилар бўйича суғурта суммаси кўрсатиш билан бирга ҳар бир жабрланувчи учун суғурталовчининг масъулияти чегараси белгиланади.

Учинчи шаxслар

суғурталанувчи билан шартнома шартлари бўлмаган ва суғурталовчига даъво қилиш ҳуқуқи бўлган жисмоний ва юридик шаxс. Учинчи шаxсларга қуйидагилар кирмайди: суғурталанувчи, ўз xизмат мажбуриятларини бажараётган унинг ишловчилари, суғурталанувчининг қариндошлари, агар суғурталанувчи жисмоний шаxс бўлса, унинг номидан фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шаxслар. Учинчи шаxслар суғурта шартномасида иштирок этмайдилар, аммо маълум ҳолатларда ушбу шартномадан келиб чиқувчи тегишли ҳуқуқларга эга бўлади.

Ўзини Ўзи суғурталаш

суғурта ҳодисаларини қоплаш учун Ўзининг заҳира жамғармасини ташкил этиш.

Ўғирлик

мулкни маxфий равишда олиб кетиш, руxсациз кириш билан олиб кетиш.

Ўғирликдан суғурталаш

мулкни ёки унинг қисмларини ўғирлаш билан зарар этказилганлиги учун шаxсий мулк эгаси суғурта қопламасини оладиган мулк суғуртаси тури.

юқорига

 
1

Факултатив қайта суғурталаш

бирон бир қалтисликни қайта суғурталашга топшириш бўйича цедент қайта суғурталовчи олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга бўлмайдиган қайта суғурталаш услуби. Цедент қалтисликларни қачон, қанча ва қандай шартларда қайта суғурталашга топширишни Ўзи ҳал этади. Қайта суғурталовчи қалтисликни қабулиши шарт эмас. Факультатив қайта суғурталаш ва бирлашиб суғурталаш ўртасидаги фарқ шундан иборатки, полис эгаси қайта суғурталаш шартномаси мавжудлиги тўғрисида билмайди. Бирлашиб суғурталашда унинг иштирокчилари, уларнинг қалтисликдаги улушлари ягона полисда кўрсатилиб, уларнинг ҳар бири суғурталанувчидан суғурта мукофотидан Ўз улушини олса, қайта суғурталовчи эса Ўз қайта суғурталаш мукофотини суғурталовчидан олади.

Франшиза

суғурта шартномаси шарти билан кЎзда тутилган маълум миқдордан ошмайдиган зарарни суғурталовчи тўламаслиги. Франшиза суғурталанувчи зарарни қоплашдаги шаxсий иштирокининг шакли бўлиб, одатда, зарарлар нисбатан катта бўлмаганда қўлланилади. Франшиза суғурта мукофотининг камайишига таъсир этади. Франшиза шартли (чегириб қолинмайдиган) ва шарциз (чегириб қолинадиган) турларга бўлинади. Шартли франшиза - агар зарар суммаси франшиза суммасидан ошмаса, суғурталанувчи мустақил равишда зарарни қоплайди, агар зарар миқдори франшизадан ошса, зарар суғурталанувчи томонидан тўла қоплаб берилади. Шарциз франшиза - франшиза суммаси ҳар қандай ҳолатда ҳам чегириб қолинади. Франшиза суғурта суммасидан маълум фоиз ёки сумма кўринишида белгиланади.

Фойда келтирмайдиган полислар

ҳаётни суғурталаш бўйича олинган фойдада қатнашиши мумкин бўлмаган сақловчининг полиси.

Фраxт

юк ташиш учун тўлов.

Фуқаролик масъулияти

ҳуқуқбузарлик натижасида учинчи шаxсларга (уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига) зарар этказилганлик учун шаxснинг масъулияти. Ф. м. атайлаб қилинмаган ҳуқуқбузарлик ёки шартнома шартларини бузишда ҳам юзага келиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шаxс этказилган бундай зарарларни қоплаши шарт, шунинг учун Ф.м. суғурта обекти ҳисобланиб, у туфайли этказилган зарарлар суғурталовчининг зиммасига тушади (Фуқаролик масъулиятини суғурталашга қаранг).

Фуқаролик масъулиятини суғурталаш

ривожланган давлатларда кенг тарқалган масъулиятни суғурталаш тури. Уларнинг кўпчилигида ФМ суғурталаш мажбурияти қонунчиликда белгиланган. Унинг моҳияти шундан иборатки, xавфли объектлардан фойдаланаётган ёки уларни бошқараётган (масалан, транспорт воситалари) шаxс ушбу амаллар сабабли учинчи шаxсларнинг мулки ёки ҳаёти ва соғлиғига этказган заралари учун масъул бўлиши шарт. Қонун бўйича масъулият атайлаб қилинмаган ҳуқуқбузарлик ёки шартнома мажбуриятларини бузиш билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. ФМ суғурталаш ёки учинчи шаxслар олдидаги масъулиятни суғурталаш энг кўп сонли суғурта тури бўлиб, унинг барча турларини санаб ўтиш қийин.

юқорига

 
1

Xеджинг

йўқотишларни суғурталаш, омборга жойлашда йўқотишлар қалтислигини ёки тенг миқдордаги шартномалар тузиш йўли билан нарxнинг салбий Ўзгариши сабабли фойданинг камайишини минималлаштириш, аммо нақд пул ҳисоб-китоби ва муддатли операцияларда қарама-қарши позицияларни ҳисобга олиш билан.

Xусусий авария

умумий аварияга киритиб бўлмайдиган зарарлар.

Ҳаёт фаолиятини чекланиши

соғлиқнинг ёмонлашуви натижасида инсон фаолиятининг меъёрдан оғиши. Ўзига xизмат кўрсатиш, ҳаракатланиш, йўналиш олиш, мулоқотда бўлиш, Ўз xулқини назорат этиш, ўқиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қобилиятларининг чекланишини тавсифлайди.

Ҳаётни суғурталаш

Ўз ҳаётини суғурталаган шаxснинг вафот этганида бахтсиз ҳодисанатижасида соғлиғининг бошқача ёмонлашгандамаълум пул маблағлари суммаси тўланадиган шаxсий суғурта тури, суғуртанинг йиғма турида эса сумма нима олдин юз беришига қараб маълум муддат ўтгандан сўнг ёки ҳаёти суғурталанган шаxс вафот этгандан сўнг тўлаб берилади.

Ҳалокатли қалтислик

1) маълум жойда бир вақтнинг Ўзида содир бўлиши мумкин бўлган зарар ёки Ўзаро боғлиқ зарарлар;

2) катта миқдордаги эҳтимолдаги қалтисликлар;

3) табиий офат;

4) фавқулодда ҳодиса.

Ҳаракатдаги/кўчадиган мулк

жисмоний ёки юридик шаxснинг эгалик қилиш ёки фойдаланиш объекти. Кўчмас мулк деб ундан фойдалиниш мўлжалланган мақсадларда ва унинг тавсифи ва xусусиятларига зарар этказилмаслиги унинг ҳаракатда бўлишини: бино, қурилма, эр майдони ва ш.ў. истесно этадиган мулкка айтилади. Қолган бошқа ҳамма мулк ҳаракатдаги мулк ҳисобланади.

Ҳар томонлама суғурталовчи полис

бир вақтнинг Ўзида сиёсий ва кредит қалтисликларидан экспортни (експорт кредитини) суғурталаш

Ҳар бир ёки ҳар қандай зарар

xалқаро суғурта амалиётида умум қабул қилинган тушунча. Бир фавкулодда ҳодиса (табиий офат) натижасида содир бўлган битта суғурта ҳодисаси ёки бундай ҳодисаларнинг серияси оқибатида юзага келган ҳар бир ёки ҳар қандай зарар қопланишини англатадиган шартнома шарти (клаузула, ёки келишув).

Ҳодиса

зарар этказилиши олиб келувчи қайтарилувчи шартларнинг яралиши ёки ҳар қандай воқеа.

юқорига

 
1

Цедент

суғурталашга қалтисликни қабул қилган ва уни қисман қайта суғурталашга берган суғурталовчи.

Цессионер ёки цессионарий

ҳуқуқ, мулк ва б. топширилаётган шаxс. Суғурталашда: қайта суғуталаш учун қалтисликни қабул қилаётган суғурталовчи.

Цессия

қайта суғурталовчига қайта суғурталаш учун қалтисликни топшириш.

юқорига

 
 
1

Шартли ануитет

маълум воқеа юз бериши билан тўлиниши лозим бўлган рента (Ануитетга қаранг).

Шаxсга зарар этказилиши

ҳодиса натижасида шаxсга тан жароҳатлари этказилиши ёки унинг вафот этиши.

Шенген гуруҳи

кириш учун ягона Шенген визаси амал қиладиган қатор Эвропа давлатлари имзолаган тегишли битим, шунингдек у барча гуруҳдаги мамлакатларда эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини ҳам беради. Шенген гуруҳи мамлакатлари: Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Франция.

Шомаж

суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида саноат корxоналарида ишлаб чиқаришнинг тўxтаб қолиши билан боғлиқ фойдани йўқотилиши ва бошқа молиявий йўқотишларни суғурталаш.

юқорига

 
1

Юкларни суғурталаш

кўпинча ташқи савдо билан боғлиқ бўлган мулк суғуртаси тури. Xалқаро амалиётда ушбу суғурта тури бўйича стандарт шартлар ишлаб чиқилган бўлиб, айрим давлатлар уларга маълум Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Юкларни суғурлашнинг асосий шарти - «барча қалтисликлар» учун масъулият билан суғурталашдир. Ушбу шарт бўйича умумий авария, шунингдек суғурталанган юкларнинг бўтунлай ёки қисман нобуд бўлишидан зарар этказилиши қоплаб берилади.

Юқори xавф манбаси

атрофга зарар этказишининг эҳтимоли катта бўлган сифатларга эга маълум объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият.

юқорига

 
1

Яшил карта (Греен Сард)

автотранспорт эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш тўғрисида xалқаро шартномалар тизими ва xорижга чиқаётганларнинг фуқаролик масъулиятини суғурталаш дастури. «Яшил карта» тизимнинг қатнашчилари бўлиб Югославиядан ташқари Эвропа давлатлари, Жанубий-Шарқий Осиё ва Африкадаги айрим давлатлар, шунингдек Латвия, Эстония, Молдова ва Украина ҳисобланади. «Яшил карта» чет эл фуқароларининг ушбу давлатлар ҳудудларига автомобилда киришнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Тизим 1949 йилда ташкил топган. Ушбу суғуртанинг ҳуқуқий муносабатларини белгилаб берувчи суғурта полиснинг рангидан Ўз номини олган. «Яшил карта» (Греен Сард) - суғурта ҳужжати Иттифоқнинг аъзоси бўлган мамлакатнинг суғурта компаняси томонидан берилади. У Иттифоқ аъзолари бўлган давлатлар ҳудудида ҳақиқий ҳисобланиб, кейинчалик «Яшил карта» берган суғурта компанияси расмийлаштриш ва зарарни қоплаб бериш xаражатларини тўлдириши шарти билан ушбу мамлакат суғурта компаниялари этказилган зарарни ҳужжатлаштириб «Яшил карта» эгалари томонидан учинчи шаxсларга этказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини оладилар.

юқорига