Товар етказиб берувчининг кредити суғуртаси

Чоп этиш версияси

Бу тижорат ва сиёсий қалтисликлар туфайли чет эллик харидорнинг экспорт шартномаси асосида унга етказиб берилган товарлар учун тўламаслик хавфидан суғурта қилишдир.  Aгар экспорт шартномасининг тўлов шартларида товарлар жўнатилгандан кейин тўлаш назарда тутилган бўлса, экспортчи пулини хавф остига қўяди ва товар учун тўловни ололмаслиги мумкин.  Шу муносабат билан, товарларни кечиктирилган тўлов асосида сотишда экспортчини ҳимоя қилиш зарур.

ҚАМРОВ ДОИРАСИ

Экспортчи суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи ҳисобланади.

Суғурта предмети - чет эллик харидорнинг экспорт шартномасида олдиндан келишиб олинган, кечиктирилган тўлов бўйича тўлаш мажбурияти ҳисобланади.

Суғурта ҳимояси чет эллик харидор мамлакатида ёки товар ўтадиган ёки тўлов амалга ошириладиган ҳар қандай учинчи давлатда юзага келадиган сиёсий ва тижорат таваккалчиликларини қоплайди.

Суғурта суммаси экспорт шартномасига кўра кечиктирилган тўлов суммаси миқдорига асосан белгиланади.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули зарарнинг 100% фоизигача бўлган миқдорни ташкил этади.

Суғурта муддати экспорт шартномаси муддатига мос равишда белгиланади.

Суғурта шартномаси асосида алоҳида экспорт шартномаси ёки суғурта қилдирувчининг экспорт портфелига кирувчи барча шартномалар суғурта қилиниши мумкин.

СУҒУРТА МАҲСУЛОТИ НАРХИ

Суғурта мукофотининг миқдори сўралган суғурта даврига, кечиктирилган тўлов муддатига, мамлакатнинг қалтислилик даражасига, чет эллик харидорнинг молиявий ҳолатига ва мавжуд бўлган гаров турига (кафолат) қараб белгиланади.

Суғурта мукофоти қиймати экспорт қилувчига 100% фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР:

Экспорт шартномаси;

Тўлдирилган анкета-ариза;

Чет эллик харидорнинг низоми ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

Чет эллик харидорнинг сўнгги 3 йиллик учун баланс ҳамда даромадлари ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи.

exp1

Profiler