18.09.2024
14-сентябр куни “Ўзбекинвест” АЖ ходимлари ўртасида “Ўзбекинвест кубоги” мини-футбол баҳслари бўлиб ўтди.
Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур баҳсларда тизимдаги ҳар бир ҳудуддан жами 16 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақада:
1-ўринни Фарғона вилояти ходимлари
2-ўринни Узбекинвест Ассистанс ходимлари
3-ўринни Бухоро ва Сурхондарё вилоят ходимлари эгаллашди
Ва бундан ташқари 3 йўналишда энг яхши ўйинчилар совғалар билан тақдирландилар
05.09.2023
Компаниямиз ҳудудий филиаллари директорлари Туркияда малака ошириш курсларини тамомладилар.
Ходимларнинг малакасини узлуксиз ошириш концепцияси доирасида жорий йилнинг август ойида “Ўзбекинвест” компаниясининг бир гуруҳ ҳудудий филиаллар директорлари Туркия суғурта институтида малака ошириш курсларини тамомладилар.
26.08.2023
Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур баҳсларда тизимдаги ҳар бир ҳудуддан жами 16 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақада:
1-ўринни Фарғона вилояти ходимлари
2-ўринни Бош компания ходимлари
3-ўринни Сурхондарё вилояти ходимлари эгаллашди
Ва бундан ташқари 3 йўналишда энг яхши ўйинчилар совғалар билан тақдирландилар
15.05.2023
Ўзбекинвест компаниясининг cалл-марказига айнан компанияга ишга кириш борасида саволлар келиб тушмоқда
Сизга қулайликлар яратиш ва бизга йўлланган саволларни еътиборсиз қолдирмаслик мақсадида юқоридаги инфографика кўринишидаги маълумотни тақдим етамиз.
Ишга ариза топшириш учун еса қуйидаги телефон рақами ва почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Teл.: (78) 120-03-69. E-mail: personnel@uzbekinvest.uz
17.03.2023
"Узбекинвест" компаниясининг ёшларга оид сиёсати.
"Узбекинвест" ҳар доим ёш мутахассислар учун очиқ. Бизни Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва мамлакатимизнинг бошқа кўплаб олий ўқув юртлари билан мустаҳкам дўстлик боғлаб туради.
Шунингдек, “Узбекинвест” аксиядорлик жамиятида кўплаб ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш мақсадида “Ёшлар иттифоқи” ташкил топган.
Компаниянинг Ёшларга оид сиёсатини амалга оширишдаги бизнинг мақсадимиз – мамлакатдаги енг иқтидорли ёшлар учун юқори жозибадор иш берувчи мақомига ега бўлишдир.
19.10.2022
19 октябрь куни Компаниянинг мажлислар залида таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари малакасини ошириш мақсадида "HR сиёсати, унинг жараёнлари, жамоа ходимлари ишининг натижавийлиги " мавзуидаги семинар- тренинг бўлиб ўтди. Ўқув машғулотининг спикери бўлиб HR соҳасининг етук мутахассиси,кўплаб халқаро ва маҳаллий лойиҳалар муаллифи Авазбек Орзиматов иштирок этди. Тадбир бошида "Лидер ва раҳбар хусусиятлари орасидаги фарқлар" мавзуидаги амалий машғулот ўтказилди. Сўнгра "Жамоани шакллантириш", "Маъсулият" нима, унинг ходим томонидан ишлатилиш чегаралари, маъсулиятсизлик қаердан пайдо бўлиши ҳақидаги маъруза бўлиб ўтди. Ходимларнинг йўл кўрсатувчи услуби ва ишонтириш услубидан қачон фойдаланиши, иштирок услубида ишловчи ходимни ишлатишда имкониятнинг роли муҳимлиги таъкидланди.
Жамоа бошқаришнинг 5 та олтин қоидаси хақида маълумот берилди.
20.09.2022
Соғлом танда - соғ ақл
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ ўз ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида компаниянинг Бош офиси ва худудий филиаллари, "Ўзбекинвест-Ассистанс" МЧЖ ҳамда "Ўзбекинвест- Ҳаёт" МЧЖ иштирокида жамоалараро мини- футбол бўйича мусобақа ташкил этди.
Тадбирнинг энг юқори мукофотига "Ўзбекинвест" кубоги" жорий этилди. 10 сентябрь куни мусобақанинг 1-босқичи- чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ғолиблар аниқланди ва бугун, 17 сентябрь куни, ярим финал ҳамда якуний финал босқичлари бўлиб ўтди. Асосий 1 -ўрин ва "Ўзбекинвест" кубоги учун кураш жуда қизғин ўтди: мини-футболнинг барча ўйинларида шижоат, завқ- шавқ билан ўйнаган жамоалар ўз мукофотларини қўлга киритдилар
19.09.2022
Айнан кураш, Ғолибларни яратади!
"Узбекинвест" компаниясини Алоқа марказида ишловчи энг муваффияқатли ходимларнинг иш фаолиятлари бардавом бўлишига тилакдошмиз.
12.09.2022
Жорий йилнинг 10 сентябр куни “Ўзбекинвест” АЖ ходимлари ўртасида “Ўзбекинвест кубоги” мини-футбол гуруҳ баҳслари бўлиб ўтди.
Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур баҳсларда тизимдаги ҳар бир ҳудуддан 16 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақа плей офф учрашувлари ҳамда финали 17 сентябр куни бўлиб ўтади.
17.08.2022
Бугун, 17 август куни "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ нинг аёл ходимлари учун "Маънавият ва маърифат соати" ўтказилди. "Соғлом турмуш тарзи- саломатлик гарови! " мазуида ўтказилган тадбирда Компаниянинг тиббиёт ходими Абдуллаева Нодира Юлчиевна аёллар саломатлигининг ўзига хос хусусиятлари, ёшга доир касалликлари хақида сўзлади. Жумладан, оддий бош оғриғининг сабаблари кўп экани, улардан бири юртимиз аҳолисига хос анемия касаллиги, йод моддасининг етишмовчилиги бўлиши мумкинлиги айтилди. Билиб- билмай дориларни қабул қилиш танада оғир асоратларга сабаб бўлиши, фақатгина тиббий йўриқнома бўлсагина қабул қилиш зарурлиги уқтирилди.
Аёлларнинг климатрик ёшида юз берадиган ўзгаришларни вақтида асоратсиз даволаш имкони ва бунда спорт билан шуғулланиш ҳам фойдадан холи эмаслиги, спорт- саломатлик гарови ва қарилик даврини орқага сурадиган омиллардан бири экани айтилди.
Давра суҳбати мобайнида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.
Компаниянинг ёш ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
16 август куни "Ўзбекинвест" СК нинг Бош директори Азимов Рустам Садиковичнинг Компаниянинг ёш ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида Компания раҳбари ўз иш фаолияти хақида сўзлаб, ҳаётий тажрибаси билан бўлишди: унда кундалик риоя этилган қатъий тизим асосида вақтдан, яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш ёшларнинг амал поғонасидан кўтарилишида омил бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади.
15.08.2022
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ томонидан "Ёш мутахассис куни" бўлиб ўтди.
12 август куни "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ томонидан "Ёш мутахассис куни" дея номланди.Унда раҳбарият ва барча тузилмаларда фақатгина ёш кадрлар иш юритдилар, яъни Компания фаолияти бир иш куни мабойнида бутунлай ёшлар қўлига ўтди. Кун мабойнида суғурта бозоридаги ўзгаришлар, Компанияни бошқариш сирлари, фойда қаердаю, зарарни олдини олишдаги тавакаллчилик илми билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Ёш кадрларнинг ҳисоботлари кун охирида ўз иш жойларига қайтиб ўтирган малакали мутахассислар билан таҳлил қилинди ва хулосалар раҳбариятга топширилди. "Ёш мутахассис куни" ёшларга янги тажриба, янги йўналиш ва энг асосийси, келажакка бўлган ишонч ва умидни бағишласа, малакали мутахассислар ва Компания бошқаруви учун ўз иши билан ажралган ёшлар фаолиятига янгича ёндашув киритишга омил бўлиб хизмат қилади.
28.07.2022
Суғурта бизнеси бўйича тренинг
Ходимларни “Суғурта бизнеси бўйича тренинг” дастури бўйича билим ва малакаларини ошириш учун Жанубий Кореянинг “Korean Re” суғурта ташкилоти томонидан ўтказиладиган ўқув дастурида иштирок этишди!
13.07.2022
"Tashkent Insurance Conference" халқаро илмий-амалий конференциясидан қисқа лавҳалар
Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасининг конференциялар залида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда суғурта фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий ажуман бўлиб ўтди. “O’zbekinvest” суғурта компанияси ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур анжуманда, юртимиз суғурта бозорининг кўзга кўринган вакиллари билан бирга Туркия, Польша, Россия, Беларуссия, Қозоғистон, Тожикистондан келган меҳмонлар ҳам ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.
28.06.2022
“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда суғурта фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий ажуман бўлиб ўтди.
2022 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасининг конференциялар залида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда суғурта фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий ажуман бўлиб ўтди.
21.06.2022
Бош Компания ҳамда ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирокида Тошкент вилоятида давра суҳбати ташкил этилди!
Мазкур жараёнда “Ўзбекинвест” АЖ фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан компания томонидан 2022 йилнинг II ярим йиллигида “Йўл харитаси”га асосан амалга ошириладиган қўшимча тадбирлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
17.06.2022
Бухоро вилоят филиали 2021 йил якунлари бўйича “Eng yaxshi hududiy filial” номинацияси ғолиби деб топилди.
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси" акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали 2021 йил якунлари бўйича “Eng yaxshi hududiy filial” номинацияси ғолиби деб топилгани муносабати билан филиалнинг ходимлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканига саёҳат уюштирдилар.
15.06.2022
“Ўзбекинвест” суғурта компанияси мутахассислари иштирокида амалий семинар ташкил этилди
3 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети ташаббуси билан “Ўзбекинвест” суғурта компанияси мутахассислари томонидан суғурта полисларини электрон сотиш юзасидан ишлаб чиқилган “E-agent” мобиль иловасини ишлаш тизими бўйича амалий семинар ташкил этилди.
2.06.2022
Жорий йилнинг 21-31 май кунлари Чехия Республикасининг Ғарбий Богемия университети билан ҳамкорликда ташкил этиладиган малака ошириш курсларида Жамиятимизнинг 15 нафар ходимлари иштирок этишди. Мазкур ўқув дастури жуда мазмунли ва қизиқарли ташкил этилди.
1.06.2022
Айни пайтда Тошкентдаги "Ҳумо" аренада бўлиб ўтаётган "Мегатренинг 2022" бизнес тренинггида "Ўзбекинвест" АЖ жамоаси ҳам қатнашмоқда. Мазкур тренингдан янги билим ва тажрибалар олиш ҳамда уларни компания фаолиятига тадбиқ этиш мақсад қилинган.
23.05.2022
"Ўзбекинвест"- Суғурта бозорининг етакчи, "Йил бренди 2021" ғолиби
Юртимиз жамиятининг турли соҳа йўналишлари бўйича пешқадамларни аниқлаб келаётган - Халқаро Маркетинг бизнес Форуми - "Йил бренди 2021"нинг "Суғурта бозорининг етакчиси" номинациясида эълон қилинган кўрик танловида "Узбекинвест" ЭИСК АЖ ғолиб, дея тан олинди.
Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннаддорчилик билдирамиз! Сиз бизни танладингиз! Биз эса Сизнинг ишончингизни оқлаймиз!
20.05.2022
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг Марказий биносида «Суғуртада замонавий ахборот технологияларининг ўрни» мавзуидаги семинар тренинг ўтказилди.
Жамият ҳудудий филиаллари директорлари ва ахборот технологиялари бўйича масъул ходимлар учун ташкил этилган амалий ўқув машғулотида замонавий электрон воситаларидан фойдаланишдаги янгиликлар билан таништирилди ва интернет тизимларида суғурта ишларини юритиш бўйича янада имконият яратувчи кўникмалар, такомилаштирилган услубиятлар хақида сўз борди.
Семинар-тренинг дастури бўйича назарий ва амалий тадбир ўтказилиб келинмоқда .
17.05.2022
"ЎЗБЕКИНВЕСТ" СКнинг "Йўл харитаси"да акс этган режага асосан "Актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта заҳираларини шакллантириш бўлими" ходимлари Набиев Зафар, Хусанов Баҳромжон ва Рашидов Улуғбеклар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университетининг Жавахарлал Неру номидаги Ўзбек-ҳинд ахборот технологиялари марказида "Маълумотлар базаси тамойиллари (ORACLE)" дастурининг ўқув машғулотларида иштирок этиб, муваффақиятли якунладилар.
11.05.2022
Латвия Транспорт воситалари Суғурталовчиларининг бюроси- LTAB билан ҳамкорликда ташкил этилган малака ошириш курсларининг дастури асосида "Ўзбекинвест" СК нинг бир гуруҳ ходимлари- Суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти бош менежери О.О.Муродов, Суғуртада ахборот технологиялари департаменти бош менежери И.Ш.Галимов, “Ўзбекинвест Ассистанс” МЧЖ директори А.М.Махмудовлар шу кунларда Ўзбекистонда янги тадбиқ этилган суғурта хизмати - "Европротокол" мавзусидаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқдалар
27.04.2022
25 апрель куни Компаниянинг Бош офиси ва 14 та ҳудудий филиалларининг малакали ва ёш ходимлари учун "Россия ва МДҲнинг суғурта бозориларидаги бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида Цыганов Александр Андреевич иштирокида онлайн вебинар-тренинг ташкил этилди.
25.04.2022
Бош компаниянинг мажлислар залида "Ўзбекистон суғурта бозоридаги муаммолар ва уларни ечиш йўллари" мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда суғурта соҳаси бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган,т.ф.н.Мирсадиков Миродил Абдуллаевич иштирок этди. Компаниянинг ёшлари ва малакали ходимлари учун бирдай қизиқарли бўлган онлайн тадбирда Ўзбекистон суғурта бозорининг тарихи, суғуртанинг асосий тушунчалари, муаммолари, унинг ечимлари хақида сўз борди.
Тадбир сўнггида савол-жавоблардан иборат баҳс- мунозара бўлиб ўтди.
13.04.2022
Бугун шодиёна!
Бугун шодиёна - Наврўзи олам,
Орзиқиб кутилган Навбаҳор тўйи!
Ассалом Наврўзи олам!
Ассалом байрам!
Сенга аталган юраклар куйи
24.03.2022
Жорий йилнинг 15 март куни "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖнинг марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ходимлари учун "Суғурта академияси" томонидан 15 йиллик халқаро бизнес тажрибасига эга бўлган сервис ва савдо бўйича эксперт - Алишер Рустамов иштирокида “Низо ва эътирозлар билан ишлаш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.
17.03.2022
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ тизимида 2021 йил 6 январдан бошлаб Маркетинг ва реклама департаменти ташкил этилди ва бугунги кунда самарали фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунга қадар Маркетинг ва реклама департаменти томонидан бир қатор вазифалар бажарилиб келмоқда.
09.02.2022
Ҳурматли "Узбекинвест" ватан ҳимоячилари сизларни айни шу фурсатдан фойдаланиб 14-январ Ватан Ҳимоячилари куни билан чин қалбдан табриклаймиз. Сизларга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва ишингиздан унум, барокат тилаймиз!
Кучли ва жасоратли бўлинг, мақсадларингизга еришишда чарчаманг. Хотиржамлик ва ўзингизга бўлган ишонч доимо сизга ҳамроҳ бўлсин, оилангизда муҳаббат, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат ҳукм сурсин.
Ҳар бир ташкилот ўз жамоасига инновацион ғояларни таклиф қиладиган малакали мутахассисларни жалб қилишга ҳаракат қилади. Чунки улар ташкилот ривожига янгилик киритиб, унинг имкониятларини кенгайтиради, даромадларини кўпайтиради. Ана шундай ходимларни меҳнат бозоридан топиб, уларни кўпчиликнинг ичидан танлаб, иқтидорига яраша шароитларни белгиловчи шахслар HR менежерларидир.. Бунинг учун улар кучли салоҳият эгаси, психолог бўлишлари шарт.
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг бош HR менежери Шоҳиста Арипходжаева ўз ишининг устаси. У Компаниянинг нафақат Асосий, балки ҳудудий филиалларига ҳам суғурта соҳасининг етук мутахассисларини танлашда тинмай изланади.Бу жараён анча мураккаблиги билан ажралиб туради, албатта...
Ишга янги қабул қилинаётганда талабгор жўнатган маълумотноманинг тузилишига, имловий хатоларининг бор-йўқлигига, ёзилиш услубига қараб, эгасининг билимию, ишга бўлган муносабатига баҳо берилса, маълумотномага жойлаштирилган фотодан психологик хулосанинг 70 фоизига эга бўлиш мумкин.Бош HR менежер тасдиғидан ўтган талабгоргина Компаниянинг Бош директори суҳбатига шахсан чорланади. Суҳбат хулосаси муваффақиятли топилса, Янги ишга тушган ходим учун "Ўзбекинвест" суғурта компаниясида фаолият юритишига керакли бўлган барча имкониятлар яратилади. Лекин янги ходимнинг иш жойига мослашувида яна HR менежерларининг маслаҳати зарур бўлиб, бунда ташкилот жамоаси билан таништириш, нималарга эътибор беришдан тортиб, кимга қандай мурожаат қилиш каби талайгина баланд-паст шароитларни тушунтириш- анчайин вақт ва эътиборни талаб этади. Бу йўналишда яна Компаниянинг барча ходимларининг ҳамкорлиги ҳам жалб этилган бўлиб, Янги ходимга маслаҳатлар, тавсиялар берилади, натижада жамоага қўшилиш енгиллик билан кечади...