Импорт шартномаси бўйича аванс тўловини суғурталаш

Чоп этиш версияси

Бу чет эллик етказиб берувчи томонидан сиёсий ва тижорат қалтисликлари сабабли импорт қилинаётган товарларни ёки аванс тўловини қайтармаслик қалтисликларидан суғурталашдир.  Ушбу суғурта полиси импортчи томонидан импорт шартномасига асосан етказиб берувчига юбориладиган товарлар учун олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолларда қўлланилади. Маҳсулотларни етказиб бермаслик ва аванс тўловини қайтармаслик хавфи мавжуд бўлганлиги сабабли импорт қилувчилар суғурталаниши мумкин.

Қамров доираси

Импорт қилувчи суғурта шартномасига кўра суғурталанувчи ҳисобланади.

Суғурталаш предмети - бу импорт шартномасига мувофиқ чет эллик етказиб берувчи билан маҳсулотларни аванс тўлови тўлангандан кейин етказиб беришга келишиб олинган тақдирда, чет эллик етказиб берувчининг махсулотларни етказиб бериш бўйича мажбуриятлари ҳисобланади.

Суғурта суммаси импорт шартномаси суммасининг 50 фоиз миқдоригача бўлиши мумкин.

Суғурта чет эллик етказиб берувчининг мамлакатида ёки товар ўтадиган ёки етказиб бериладиган ҳар қандай учинчи давлатда юзага келадиган сиёсий ва тижорат қалтисликларини қоплайди.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули зарарнинг 100 фоизгача бўлган миқдорини ташкил этади.

Суғурта муддати импорт шартномаси муддатига мос равишда белгиланади.

Суғурта маҳсулоти нархи

Суғурта мукофотининг миқдори сўралган суғурта даврига, етказиб бериш муддатига, мамлакатдаги қалтисликлар даражасига, хорижий етказиб берувчининг молиявий ҳолатига қараб белгиланади.

Керакли ҳужжатлар:

Импорт шартномаси;

Тўлдирилган анкета-ариза;

Чет эллик этказиб берувчининг низоми ва рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномалари;

Чет эллик етказиб берувчининг сўнгги 3 йил учун баланс, даромадлар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи

exp6