Экспорт факторингини суғурталаш

Чоп этиш версияси

Бу тижорат банки томонидан экспортёрга экспорт шартномаси асосида етказиб берилган товарлар учун тўлов талабномаси эвазига тақдим этилган пул маблағларининг чет эллик харидор томонидан қайтарилмаслигидан суғурталашдир.

Ушбу суғурта тури экспорт қилувчи чет эллик харидор билан аккредитив ёки кечиктирилган тўлов шартлари асосида экспорт шартномасини тузган тақдирда қўлланилади.  Экспортчи, товарларни жўнатиб бўлгандан сўнг, экспорт шартномаси бўйича тўловни кутмасдан, экспорт шартномаси бўйича тўлов талабномасини факторинг шартномаси асосида банкга топшириш эвазига банкдан пул маблағларини олиши мумкин. Экспорт факторингини суғурталаш полиси - бу банк томонидан берилган пул маблағларининг таъминоти ҳисобланади.

Қамров доираси

Банк суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи ҳисобланади.

Чет эллик харидорнинг экспорт шартномаси бўйича тўлов мажбурияти ҳамда экспортчи томонидан банкга тақдим қилинган тўлов талабномаси суғурта предмети бўлиб ҳисобланади.

Суғурта чет эллик харидор мамлакатида юзага келадиган сиёсий ва тижорат қалтисликларини қоплайди.

Суғурта суммаси банк томонидан тақдим қилинган маблағларнинг 100 фоизигача бўлган миқдорда белгиланади.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули 100 фоиз миқдоргача қопланади.

Суғурта шартномаси муддати факторинг шартномасининг амал қилиш муддатига мос равишда белгиланади.

Суғурта маҳсулоти нархи

Суғурта мукофотининг миқдори сўралган суғурта даврига, мамлакатдаги қалтислик даражасига, чет эллик харидорнинг молиявий ҳолатига ва молиялаштириш бўйича мавжуд бўлган таъминотга қараб белгиланади.

Суғурта харажатлари суғурта қилдирувчига 100 фоиз миқдорда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Керакли ҳужжатлар:

Экспорт шартномаси;

Тўлдирилган анкета-ариза;

Факторинг шартномаси;

Чет эллик харидорнинг низоми ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалари;

Чет эллик харидорнинг сўнгги 3 йил учун баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи

exp5

Profiler