Суғурта ҳодисасини ҳал этишдаги тезкорлик “Ўзбекинвест” компанияси фаолиятининг асосини ташкил этади. Албатта, бусиз суғурта фаолияти билан шуғулланиш ўз мантиғига эга эмас. Ўз навбатида суғурта ҳодисаси рўй берагани тўғрисида ўз вақтида хабар бериш суғурталанган шахснинг биринчи навбатдаги мажбуриятидир.
Мижозлар учун суғурта қопламаларини тўлаш жараёнини имкон қадар енгиллаштириш мақсадида “Ўзбекинвест” компанияси суғурта ҳодисаси ҳақида тез, ишончли ва қулай хабар бериш воситаси - “Суғурта ҳодисаси ҳақида мурожаат” электрон почтаси йўлга қўйлган.
Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги мурожаат келиб тушиши билан сайтдаги маълумотлар базасида рўйхатга олинади. Суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти келиб тушган даъволарни ҳар куни назорат қилиб боради. Шундан сўнг, мурожаатлар суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартибига мувофиқ кўриб чиқилади.
Сиз рўй берган суғурта ҳодисаси тўғрисида (ўз электрон почта дастурингиздан фойдаланмаган ҳолда) қуйидаги маълумотларни акс эттирган хабар жўнатишингиз мумкин:
а) манзилингиз;
б) рўй берган суғурта ҳодисаси ҳақида қисқача маълумот;
в) суғурта ҳодисаси рўй берган ҳолат акс этган расм.
Ишонинг, бизнинг вакилларимиз сиз билан албатта, боғланишади!
Иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта килиш буйича ариза (.doc 40 Kb)
Мулк сугуртаси буйича ариза (.doc 19 Kb)
Ташувчининг фукаролик жавобгарлиги сугуртаси буйича ариза (.doc 16 Kb)
Транспорт воситалари эгаларининг фукаролик жавобгарлиги мажбурий сугуртаси буйича ариза (.doc 14 Kb)
Илтимос, қуйидаги анкетани тўлдиринг:
* билан белгиланган жойда маълумотлар ёзилиши шарт!