Чет эллик харидор банкининг аккредитив бўйича мажбуриятларини бажармаслигидан суғурталаш

Чоп этиш версияси

ЧЕТ ЭЛЛИК ХАРИДОР БАНКИНИНГ АККРЕДИТИВ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРМАСЛИГИДАН СУҒУРТАЛАШ

Бу чет эллик харидор банкининг экспорт шартномаси бўйича очилган, қайтариб бўлмайдиган аккредитив бўйича тўлов мажбуриятини бажармаслик хавфидан суғурталашдир.  Ушбу суғурта тури экспорт шартномаси бўйича тўлов шарти чет эллик харидор банкининг қайтариб бўлмайдиган ҳужжатли аккредитиви бўлган тақдирда қўлланилади.  Aгар банк яхши рейтингга эга бўлмаса ёки харидор мамлакатидаги сиёсий вазият кескинлашиши мумкин бўлса, экспорт қилувчининг суғурта полиси юзасидан суғурта компаниясига мурожаат қилиши мантиқан тўғри бўлади.

ҚАМРОВ ДОИРАСИ

Экспортчи суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи ҳисобланади.

Суғурта предмети - хорижий харидор банкининг аккредитив бўйича тўлов мажбурияти ҳисобланади.

Суғурта чет эллик харидор банки мамлакатида ёки тўлов амалга ошириладиган ҳар қандай учинчи давлатда юзага келиши мумкин бўлган сиёсий ва тижорат таваккалчиликларини қоплайди.

Суғурта суммаси экспорт қилувчининг фойдасига очилган аккредитив миқдорига мос равишда белгиланади.

Суғурта шартномаси бўйича товон пули 100 фоизгача тўлаб берилади.

Суғурта муддати экспорт шартномаси муддатига мос равишда тузилади.

СУҒУРТА МАҲСУЛОТИ НАРХИ

Суғурта мукофотининг миқдори сўралган суғурта даврига, аккредитив муддати ва турига, мамлакатнинг қалтислик даражасига, харидор банкининг молиявий ҳолатига қараб белгиланади.

КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

  • Экспорт шартномаси;
  • Тўлдирилган анкета-ариза;
  • Чет эл харидор банкининг аккредитиви.

  1. Экспорт шартномасини тузиш;
  2. Чет эллик харидор банки томонидан аккредитив чиқариш;
  3. Чет эллик харидор банкининг аккредитив бўйича мажбуриятларини бажармаслигидан суғурталаш шартномасини имзолаш;
  4. Экспорт шартномаси шартларига мувофиқ товарларни (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш;
  5. Aккредитив бўйича тўловни талаб қилиш;
  6. Чет эллик харидор Банкининг аккредитив бўйича мажбуриятини бажармаслиги;
  7. Суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда зарарни қоплаш.