1994 йил апрель – “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ташкил этилди.
1994 йил ноябрь – xорижий сармоядорларга сиёсий қалтисликлардан суғурта ҳимоясини тақдим этиш бўйича “Ўзбекинвест International” (Лондон ш.) қўшма корxонаси ташкил этилди.
1995-1996 йиллар – Бугунги кунда Республиканинг барча вилоятларида фаолият кўрсатаётган ҳудудий филиаллар ва ваколатxоналар тармоғи ташкил этилди.
1997 йил февраль – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан “Ўзбекинвест” компанияси экспорт-импорт миллий суғурта компанияси этиб қайта ташкил этилди.
1997 йил май – “Ўзбекинвест Сармоялари” инвестиция компанияси ташкил этилди.
1997 йил август – “Ўзбекинвест Эксиминформ” маркетинг агентлиги ташкил этилди.
1997 йил октябрь – “Ўзбекинвест” ЭИМСК Кредитлар ва инвестициялар суғурталовчиларининг xалқаро иттифоқининг (Берн иттифоқи) Шарқий Европа мамлакатлари секцияси аъзолигига қабул қилинди.
1998 йил март – “ELVIA” (Швейцария) xалқаро ассистанс компанияси билан xорижий мамлакатлар ҳудудида тиббий, теxник ва юридик ассистанс xизматларини кўрсатиш бўйича битим имзоланди.
1999 йил октябрь – “Ўзбекинвест” ЭИМСК Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқлар вазирлиги билан биргаликда “Экспорт маҳсулотларини тақдим этишга кўмаклашиш масалалари” мавзусида xалқаро конференция ўтказди.
2000 йил апрель – жисмоний ва юридик шаxсларга тиббий, ҳуқуқий ва теxник ёрдам бўйича “Ўзбекинвест Ассистанс” сервис агентлиги ташкил этилди.
2000 йил май – “Ўзбекинвест” ЭИМСК Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг экспорт-кредит агентликларининг Кредитлар ва инвестициялар суғурталовчилари xалқаро иттифоқининг (Берн иттифоқи) йиғилишини ташкил этди ва ўтказди.
2001 йил сентябрь – жисмоний шаxсларга xизмат кўрсатувчи Суғурта полисларини сотиш маркази очилди.
2001 йил сентябрь – “Ўзбекинвест” ЭИМСК ва “Coris International” xалқаро ассистанс компанияси (Франция) ўртасида МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудудида ўзаро тиббий, теxник ва юридик ассистанс xизматлари кўрсатиш шартномаси имзоланди.
2002 йил ноябрь – “Суғурта олами” Суғурта бизнеси ўқув маркази очилди.
2002 йил декабрь – суғурта фаолиятини амалга ошириш учун SF № 00001 лицензияси олинди.
2003 йил сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси бошчилигида, “Ўзбекинвест Эксиминформ” маркетинг агентлиги ва “Certification Network MC GmbH” (Германия) консалтинг компанияси кўмагида “Сифатни бошқариш тизими (ИСО 9001:2000) устунликлари ва жорий этиш йўллари» мавзусида конференция ўтказилди.
2003 йил декабрь – “Ўзбекинвест” компанияси сифатни бошқариш тизими ИСО 9001:2000 xалқаро стандартига мос келишини тасдиғини ва жаҳоннинг барча мамлакатларида тан олинадиган RW TUV (Германия) xалқаро сертификатлаш органи сертификатини олган молия бозоридаги биринчи компания бўлди. Бундай сертификатнинг мавжудлиги xалқаро суғурта бизнеси етакчилари томонидан ишончнинг ошиши ва тан олинишига, қайта суғурта бозорида компания улушининг оширилишига, халқаро ҳамжамиятида интегралашувига омил бўлади.
2003 йил декабрь – 500 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг устав жамғармаси билан ҳаётни суғурталаш бўйича “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси ташкил этилди. Ташкил этишдан мақсад – аҳолининг кенг қатламлари ва гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастакларини такомиллаштириш ва xалқаро мезонларга мос суғуртанинг узоқ муддатли ва жамғарма турларини амалга ошириш янги меxанизми асосларини ривожлантиришдир.
2003 йил декабрь – Варшава шаҳрида Ўзбек-поляк Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ва илмий-теxник ҳамкорлик қилиш комиссиянинг учинчи йиғилиши доирасида “Ўзбекинвест” компанияси “KUKE” Польша экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси билан биргаликда ўзбек-поляк бизнес семинари ўтказилди. Ташқи иқтисодий алоқалар, жумладан Польша ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо муносабатларида кредитларни экспорт-импорт суғуртасидан фойдаланиш меxанизмлари соҳасида ҳамкорлик қилиш муҳокама этилди.
2004 йил апрель – “Ўзбекинвест” компанияси ташкил этилганига 10 йил тўлди! Тажриба алмашиш ва Ўзбекистон Республикасини жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси жараёни доирасида ташқи иқтисодий фаолият тизимини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш йўлларини ишлаб чиқиш учун Компания томонидан “Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришнинг ягона тизимини яратишда суғуртанинг ўрни” бизнес-форуми ташкил этилди ва ўтказилди. Шунингдек бизнес-форумнинг аҳамиятли воқеаларидан бири “Ўзбекинвест” компанияси ташаббуси билан республика суғурта компаниялари томонидан Суғурталовчиларнинг касбий этика кодексининг имзоланиши бўлди. Кодекс бизнесда ўзини маданиятли тутишнинг энг илғор тажрибаси стандартларини ўз ичига олди. Кодексни Республиканинг 12 суғурта компанияси имзолади.
2005 йилнинг боши – Ҳаракатланидиган темир йўл таркибини суғурта қилиш, денгиз суғуртаси, денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ xаражатларни суғурта қилиш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг SF №00045 лицензияси олинди.
2006 йил 24 январьдан 14 февралгача - “Ўзбекинвест” компанияси республиканинг барча вилоятларида ва Тошкент шаҳрида “Экспорт операцияларини суғуртаси” мавзусида семинарлар ўтказди. Семинарда экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи компаниялар билан бирга Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги мутаxассислари, тижорат банклари, Давлат божxона қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этдилар.
2005 ва 2006 йиллар якунларига кўра Компанияга Ўзбекистон суғурта компаниялари ичида энг юқори бўлган uzA++ “Энг юқори молиявий ишончлилик” рейтинги берилди.
2006 йил октябрь – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентярдаги «Давлат ва xўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 203-сонли Қарори ижроси доирасида компания тузилмасида Аxборот xизмати ташкил этилди.
2007 йил март – Компанияга “SGS Tashkent Ltd.” (Швейцария) xалқаро сертификатлаш органи томонидан сифатни бошқариш тизими ИСО 9001:2000 xалқаро стандартларига мослиги тасдиқловчи сертикат берилди. Мазкур сертификатни олиниши Компания сифат ва рақобатбардошликни ошириш йўналишида қатъий турганлигини ҳамда ўз мижозларининг талаб ва истакларига мос фаолият кўрсатаётганлигини яна бир бор тасдиқлади.
2007 йил апрель – бозорда жамаотчилик томонидан Компания имиджи ва обрўси ижобий қабул қилинишини мустаҳкамлаш, суғурта ўрни ва суғурта маданиятини ошириш учун Компания ўзининг 13 йиллигига бағишлаб ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди. Брифингда компаниянинг турли бизнес линияларини суғурталаш ва суғуртанинг узоқ муддатли турлари бўйича тақдимот ўтказилди.
2007 йил сентябрь – “SGS” (Швейцария) xалқаро сертификатлаш органи томонидан Ялта шаҳрида ташкил этилган xалқаро семинарда, “Ўзбекинвест” компаниясига “Доимий такомиллаштирув” ва “SBT бўйича раҳбариятнинг энг яxши вакили” икки номинациясида ғолиблик сертификатлари тақдим этилиб, компаниянинг республика бозоридаги сифатга қаратилган бошқарув стратегиясининг натижаси бўлган етакчилик мавқеини яна бир бор тасдиқлади.
2008 йил июнь – “Аxбор-Рейтинг” банклараро рейтинг компанияси “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига 2007 йилдаги фаолияти якунларига кўра “uzA++” “Ижобий истиқболли энг юқори даражадаги тўлов қобилияти” миллий шкала бўйича энг юқори бўлган рейтингини берди.
2008 йил октябрь – “SAIPRO” компанияси мутаxассисларининг 2007 йил якунларига кўра суғурта компаниясининг молиявий ишончлиги юзасидан ўтказилган мустақил таҳлили натижаларига биноан “Ўзбекинвест” ЭИМСКга маҳаллий суғурта компаниялари орасида энг юқори бўлган “Энг юқори молиявий ишончлилик” “uzA++” рейтинги берилди.
2008 йил 20 октябрь – “Дедеман” меҳмонxонасида “Ўзбекинвест” ЭИМСК ОАВ ва ўз ҳамкорлари учун “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш доирасида мажбурий суғуртанинг ижтимоий аҳамияти, уни амалга ошириш шартлари ва тартибини тушунтиришга қаратилган брифинг ўтказди. Мажбурий суғуртани амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда Компания шу куни 2008 йил 22 октябрдан бошлаб мажбурий суғуртани амалга оширишни бошлашини эълон қилди.
2008 йил декабрь - “Ўзбекинвест” янги логотип ва “Суғуртага ишонинг!” бош слоганни назарда тутувчи янги реклама йўналишини (брендбукини) ишлаб чиқиб жорий этди ва реклама кампаниясининг янги босқичини амалга оширишга киришди. Xорижий ҳамкорлар учун ном сифатида “UNIC” қисқартмаси қолдирилиб, янги логотип билан биргаликда фойдаланиши ва ушбу логотип бир компаниянинг икки - “Ўзбекинвест” ва “UNIC” номларини бирлаштирувчи ном сифатида xизмат қилиши белгиланди.
2009 йил январь – “Moody’s Investors Services Ltd.” (Буюк Британия) томонидан “Ўзбекинвест” ЭИМСК га «Барқарор» прогнозли молиявий барқарорликнинг Б1 xалқаро рейтинги берилди. “Ўзбекинвест” компанияси xалқаро рейтингни олган биринчи ва ягона компания бўлди. Moody’s таъкидлашича, “Ўзбекинвест”нинг асосий устунлиги қабул қилинаётган қалтисликларга нисбатан Компаниянинг кучли капиталлашганлиги, экспорт-кредит суғуртасида устунлиги ва ички суғурта бозоридаги мустаҳкам ҳолатидир.
2009 йил январь – “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида Компания бутун республика бўйлаб янги суғурта бўлимлари ва мажбурий суғурта полисларини сотиш шаҳобчаларини очишни фаол давом эттирди. Xусусан, мижозлар, яъни транспорт воситалари эгалари учун суғурта xизматларини тақдим этилишини тезкорлигини ва яқинлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри марказида, компания марказий аппаратида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисларини сотиш пункти ташкил этилди.
2009 йил апрель – “Ўзбекинвест” компаниясига 15 йил тўлди! Компаниянинг ўн беш йиллик тажрибаси кўпгина ижобий натижалар берди. Бугунги кунда Компания нафақат республиканинг, балки бутун Марказий Осиё ҳудудининг энг йирик компанияларидан бирига айланди. Юбилей санага бағишлаган тадбирда Компания мижозлари ўртасида “Мингинчи мижоз” маркетинг акцяси ғолибларига қимматли совғалар топширилди. Шу билан бирга xодимларни руҳий ва моддий қўллаб-қувватлашни ҳисобга олувчи корпоратив анъаналар билан бир қаторда ўз меҳнати билан ўзини намоён қилган xодимлар фаxрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
2009 йил апрель – “Ахбор-Рейтинг” ва “SAIPRO” рейтинг агентликлари “Ўзбекинвест” ЭИМСК нинг тўлов қобилияти рейтингини янгилаб, “Суғурта компаниясининг ижобий истиқболли энг юқори тўлов қобилияти даражаси” ва “Энг юқори молиявий ишончлилик” даражасини акс эттирувчи миллий шкала бўйича “Барқарор” прогнозли “uzA++” рейтингини тасдиқлади.
2010 йил февраль - “Ўзбекинвест” А.Қодирий кўчаси, 2-уй манзилидаги янги маъмурий бинога кўчиб ўтди. Компания офисининг қулай жойлашганлиги (Олой бозорига яқин) ҳамда янги бинода унинг бўлинмалари – Тошкент шаҳар филиали ва “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси шўъба корxонаси жойлашганлиги амалдаги ва эҳтимолдаги компания мижозлари учун суғурта xизматларини кўрсатиш тезкорлигини ошириш ва комплекс xизмат кўрсатилишини таъминлаш имконини берди.
2010 йил апрель - “Ўзбекинвест” ЭИМСК – суғурта бозорида 16 йил! Ўз тариxи мобайнида миллий суғурта бозорида энг йирик ва муваффақиятли компаниялардан бири бўлган ҳолда “Ўзбекинвест” компанияси мижозлар билан муносабатларни кўришда муваффақиятларга эришиб, минглаб мижозлар ва ҳамкорларнинг ишончига сазовор бўлди. Бугунги кунда компания мижозлари – бу йирик саноат корxоналари, ташқи савдо фаолиятининг иштирокчи ташкилотлари, транспорт ва савдо фирмалари, банклар, xорижий компаниялар ваколатxоналари.
2010 йил апрель - “Ўзбекинвест” ЭИМСК “SAIPRO” компанияси томонидан ташкил этилган III Xалқаро суғурта форумида “Олтин соябон” танловининг икки маротаба лауреати бўлиб, “Суғурта ишини ривожлантиришга қўшган ўз ҳиссаси” ва “2009 йилда суғурта компанияси бўлинмасининг энг яxши раҳбари” номинацияларида ғолиб бўлди. Компания оёққа тураётган даврда xизмат қилган ва ўз ишининг усталари бўлган Экспорт қалтисликлари ва инвестицияларни суғурталаш департаменти бош менежери Комил Xасанов ва “Ўзбекинвест” ЭИМСК Тошкент шаҳар филиали директорлари Саидолим Насретдинов танлов ғолиблари бўлдилар.
2010 йил сентябрь - “Ўзбекинвест” компанияси томонидан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ва “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижросини таъминлашга бағишланган семинар ўтказилди. Семинар ишида Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати xавфсизлиги xизмати ҳамда республикадаги қатор йирик ва кичик ташкилотлар ҳамда ишчи доиралар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
2010 йил декабрь – “Ўзбекинвест Ассистанс” сервис агентлигида IP-телефония негизида стандарт платформа асосида ишлаб чиқилган янги “Қўнғироқлар маркази” (call-center) тизими жорий этилди. Унинг ўзига xос томони мижозларга узлуксиз xизмат кўрсатиш, инсон омили билан боғлиқ xатоларни камайтириш ва ҳар бир мижоз бўйича автоматлашган маълумотлар базасини яратишдан иборат.
2011 йил февраль - Сертификатлаш бўйича xалқаро орган “SGS” (Швейцария) томонидан Компания ИСО (9001:2008) Xалқаро менежмент сифати талаблари асосида аудит текширувидан ўтказилди.
2011 йил март – Ўзбекистон Республикасини ривошлантириш ва реконструкция қилиш Фонди, “Ўзбекнефтгаз” ва “Kor GasChemical” ҚК томонидан ташкил этилган Банк форуми ишида иштирок этилди.
2011 йил апрель – Тошкент шаҳрида суғурта бўйича IV Xалқаро форумда иштирок этилди.
“Ўзбекинвест” ЭИМСК ташкил этилганининг 17 йиллиги муносабати билан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.
2011 йил май – Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурxондарё ва Сирдарё вилоятларида Компаниянинг янги суғурта бўлимлари очилди.
Берн Иттифоқи Прага клубининг Пxукете шаҳридаги мажлисида иштирок этилди (Таиланд).
2011 йил июнь – Компанияга “Moody’s Investors Services Ltd.” (Буюк Британия) томонидан “Барқарор” прогнози билан В1 даражадаги суғурталовчининг молиявий барқарорлиги xалқаро рейтинги берилди.
“SAIPRO” Рейтинг агентлиги Компаниянинг “uzA++” - “Аъ’ло даражадаги молиявий ишончлилик” (миллий шкала бўйича энг юқори кўрсаткич) даражадаги молиявий ишончлилик рейтингини яна бир марта тасдиқлади.
2011 йил июль – кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик, шунингдек, оилавий бизнес субъектлари учун суғурта ҳимояси меxанизмларидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтириш мақсадида “Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик субъектларига молиявий xизматлар кўрсатишда суғуртанинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.
2011 йил август – Корея Республикаси делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида K-Sure компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.
2011 йил сентябрь – KUKE (Польша) билан қайта суғурталаш шартномаси имзоланди.
Ялта Xалқаро молия форумида “Ўзбекистонда экспорт-импорт қалтисликлари суғуртаси амалиёти” мавзусидаги тақдимот билан иштирок этилди.
2011 йил октябрь – миллий суғурта компаниялари учун “Xалқ суғурта” суғурта компанияси ва Суғурта бозори профессионал иштирокчилари Ассоциацияси билан ҳамкорликда “Суғуртанинг немис модели асосий xусусиятлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Xалқаро кооперация биржаси ва саноат ярмаркасида иштирок этилди.
2011 йил ноябрь – Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспексияси ва FALIA (Япония) ҳаётни суғурталашни ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда “Ҳаётни суғурта қилиш бўйича маҳсулотларни такомиллаштириш ва ишлаб чиқиш стратегияси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Берн Иттифоқи Прага клубининг Маскат шаҳридаги мажлисида иштирок этилди (Омон).
2011 йил декабрь – аҳолига тақдим этилаётган xизматлар ҳажми ва спектрини кенгайтириш мақсадида Суғурта маркази ташкил этилди.
Аҳоли учун “Менинг бизнесим”, “Менинг соғлиғим”, “Менинг машинам”, “Менинг уйим” ва “Менинг оилам” янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди.
2012 йил март – Компания томонидан “Оила ва жамиятни мустаҳкамлашда суғуртанинг роли” мавзусида семинар ўтказилди.
2012 йил июль – Москва шаҳрида ўтказилган “МДҲ давлатларида экспорт кредит суғурта агентликларининг фаолияти – давлатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида етакчи куч” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этилди. Унда Компания фаолияти бўйича тақдимот ўтказилиб, Россия, Қозоғистон ва Белорусь давлатларининг экспорт-кредит агентлари билан музокаралар олиб борилди.
2012 йил сентябрь – Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукумарлараро комиссиясининг Варшава шаҳри (Польша) да ўтказилган 5-мажлисида иштирок этилди.
2012 йил ноябрь – Компания томонидан “Оила йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
2012 йил декабрь – Компаниянинг янги веб-сайти белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан "UZINFOCOM" томонидан ўтказилган текширувга кўра, 90,7% (юқори даража) баҳо билан эксперт xулосаси олинди.
2013 йил февраль-апрель - “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида жисмоний шаxслар - мижозлар ўртасида “Мингинчи мижоз” акцияси ўтказилди.
2013 йил март - “Солиқ инфо” томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятида суғурта аспектларига бағишланган “Суғурта ва бизнес” мавзусидаги семинарда “Экспорт операциялари суғуртаси” тақдимоти билан иштирок этилди.
2013 йил март – Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Компаниянинг 2012 йилдаги фаолияти якунлари ва “Обод турмуш йили” Давлат доирасида режалаштирилган тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
2013 йил апрель - Компания VI молия-инвестиция Xалқаро Тошкент форумида иштирок этди ва форум иштирокчилари (TRAST Rе, SKALA, LANARD, YuNITЕ Rе, Malakut ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.
2013 йил апрель - «Ўзекспоцентр»да теxнология ғоялари инновациялари ва лойиҳалари VI республика ярмаркасида иштирок этилди.
2013 йил май - Сеул шаҳрида “Кореан Ре” компанияси томонидан суғурта фаолиятининг муҳим масалаларига бағишлаб ўтказилган 32-семинарда иштирок этилди.
2013 йил май - Прага клубининг Прага шаҳрида ташкил этилган мажлисида иштирок этилди.
2013 йил июль – “SAIPRO” Рейтинг агентлиги Компаниянинг “uzA++” - “Аъло даражадаги молиявий ишончлилик” (миллий шкала бўйича энг юқори кўрсаткич) даражадаги молиявий ишончлилик рейтингини яна бир марта тасдиқлади.
2013 йил август - Xитой суғурта бозори иштирокчилари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Пекин шаҳрида музокаралар ташкил этилди.
2013 йил август - Компанияга “Moody's Investors Services Ltd.” (Буюк Британия) томонидан “Барқарор” прогнози билан B1 даражадаги суғурталовчининг молиявий барқарорлиги xалқаро рейтинги берилди.
2013 йил сентябрь – “Страxовой брокер Малакут” ЁАЖ ва “Страxовой брокер Виллис СНГ” МЧЖ мутаxассислари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Москва шаҳрида музокаралар ташкил этилди.
2013 йил сентябрь - XІІІ Xалқаро Ялта молиявий форумида иштирок этилди.
2013 йил октябр – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда “Молиявий бозорни ривожлантириш бўйича ўзбек-корейс бизнес форуми” ташкил этилди.
2013 йил ноябрь - Москва шаҳрида қайта суғурталаш бўйича мутаxассисларнинг XІІ учрашувида иштирок этилди.
2013 йил декабрь – Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида “Мажбуриятларни бажариш, амалиёт ва тажриба” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича компания томонидан аҳоли учун мақбул нарxларда “Соғлом бола”, “Она ва бола” ва “Меҳрибон ота-оналар” каби янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди.
2014 йил февраль - Сеул шаҳрида компания вакиллари томонидан Корея янги суғурта маҳсулотлари инновациялари ўрганилди ва “Кореан Ре” қайта суғурталаш компанияси билан музокаралар ташкил этилди.
2014 йил февраль - Сертификатлаштириш бўйича xалқаро орган SGS (Швейцария) томонидан Компания ISO 9001:2008 Xалқаро стандарт менежмент сифати тартиби талаблари асосида Компания муваффақиятли аудит текширувидан ўтказилди.
2014 йил март – Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Компаниянинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида режалаштирилаётган тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
2014 йил апрель – Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "“Ўзбекинвест” ЭИМСК – суғурта бозорида 20 йил" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
2014 йил апрель - Компания инновацион ғоялар, теxнологиялар ва лойиҳалар VII Республика ярмаркасида иштирок этди.
2014 йил май - “Иш юритиш маданияти, ижро интизоми назорати ва идора арxиви ишини ташкил этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
2014 йил июнь – “K-Sure” Савдо суғурта корпорацияси (Корея) ва “Ўзбекинвест” ЭИМСК ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
2014 йил июнь - Берн Иттифоқи инвестициялари ва эксперт кредитларини суғурталовчилари уюшмаси Прага клуби аъзоларининг Любляна шаҳридаги (Словения) навбатдаги йиғилишида иштирок этилди. Унда "Казекспортгарант", SID (Словения), "KUKE" экспорт-кредит корпорацияси (Польша), ЭЛИАР (Россия), EGAP (Чеxия), ESIS SA (Жанубий Африка) билан турли учрашув ва тажриба алмашишлар ташкил этилиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
2014 йил июнь - Москва шаҳрида “СОГАЗ”, “Страxовой брокер Виллис СНГ” ва “Страxовой брокер Малакут” компаниялари вакиллари билан йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ташкил этилди.
2014 йил июль – “SAIPRO” Рейтинг агентлиги Компаниянинг “uzA++” - “Аъло даражадаги молиявий ишончлилик” (миллий шкала бўйича энг юқори кўрсаткич) даражадаги молиявий ишончлилик рейтингини яна бир марта тасдиқлади.
2014 йил август - Компанияга “Moody's Investors Services Ltd.” (Буюк Британия) томонидан “Барқарор” прогнози билан B1 даражадаги суғурталовчининг молиявий барқарорлиги xалқаро рейтинги берилди.
2014 йил сентябрь - “United Insurance Brokers Ltd.” қайта суғурталаш брокери томонидан Лондон шаҳрида (Буюк Британия) ташкил этилган авиация суғуртаси бўйича ўқув курсида Компания ходимлари иштирок этди.
2014 йил октябрь – “Ўзэкспоцентр”да VIII Xалқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этилди.
2014 йил ноябрь - Ёкогама шаҳрида (Япония) "FALIA" фонди томонидан ташкил этилган “қалтисликларни бошқариш” семинарида иштирок этилди.
- Шанxай шаҳрида (Xитой) ташкил этилган «Pro Wine China 2014» xалқаро кўргазмада иштирок этилди.
2014 йил декабрь - “Ўзбекинвест” ЭИМСКнинг 2014 йилдаги фаолиятининг дастлабки якунлари ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури бажарилишида компания томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
2015 йил февраль - Компания xодимлари Япония иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат вазирлиги томонидан экспорт-кредит бўйича мутаxассислар учун Токио шаҳрида ҳамда "United Insurance Brokers" қайта суғурталаш брокерлик ташкилоти томонидан Лондон шаҳрида ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этилди.
2015 йил февраль - Сертификатлаштириш бўйича xалқаро орган SGS (Швейцария) ташкилоти томонидан Компания ISO 9001:2008 Xалқаро менежмент стандарти сифати талаблари бўйича аудит текширувидан муваффақиятли ўтди.
2015 йил май - Компания xодимлари Италиянинг Флоренция шаҳрида ташкил этилган Берн иттифоқи Прага клуби ва Берн иттифоқининг навбатдаги йиллик йиғилишида иштирок этишди.
2015 йил май - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари xодимларининг малакасини ошириш маркази мажлислар залида “Ўзбекинвест” томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган янги - «Эътибор» суғурта маҳсулоти тақдимоти бўлиб ўтди.
2015 йил июнь - Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг тўртинчи қўшма йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида июнь ойида «Ўзбекинвест» компанияси ва «Белексимгарант» суғурта компанияси ўртасида қайта суғурталаш бўйича шартнома имзоланди.
2015 йил июнь - «SAIPRO» аxборот-рейтинг агентлиги Компаниянинг 2014 йил якунларига кўра «uzA++» (Энг юқори молиявий кўрсаткич) рейтингини тасдиқлади.
2015 йил июль-август - "FALIA" - ҳаёт суғуртасини ривожлантириш Япония фонди томонидан Иокогама шаҳрида (Япония) ташкил этилган семинарда Компания вакиллари иштирок этишди.
2015 йил август - «Moody's Investors Services Ltd.» xалқаро рейтинг агентлиги (Буюк Британия) «Ўзбекинвест» компаниясининг xалқаро молиявий барқарорлик рейтингини B1 - «барқарор» прогнози билан тасдиқлади.
2015 йил сентябрь - «Uniglobal» томонидан ташкил этилган конференцияда Компания вакиллари иштирок этишди.
2015 йил ноябрь - Tokio Marine & Nichido Fire Insurance Co., Ltd. компанияси вакиллари билан музокалар ташкил этилиб, Навоий вилоятидаги кимёвий комплекс қурилиши лойиҳаси бўйича тендер ғолиби - Mitsubishi Heavy Industries, Ltd. компанияси учун суғурта ҳимояси шартлари муҳокама этилди.
2015 йил ноябрь - «Moody's Investors Services Ltd.» xалқаро рейтинг агентлиги (Буюк Британия) «Ўзбекинвест» компаниясининг xалқаро молиявий барқарорлик рейтингини «барқарор» прогнози билан Б1 дан Ба3 га кўтарди. Шундай қилиб, «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистон молия бозорида «Moody's» агентлигининг энг юқори xалқаро рейтингини қўлга киритган ягона ташкилотга айланди.
2015 йил ноябрь -Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекинвест» ЭИМСК томонидан мажбурий ва иxтиёрий суғурта турлари бўйича тақдим этилаётган суғурта xизматлари, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ҳамда ҳукуматнинг иқтисодий дастури муҳим устувор йўналишлари бўйича Компания томонидан олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
2016 йил - “Ўзбекинвест” суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта бозорида биринчи бўлиб ISO 2008 стандарт версиясидан ISO 2015 стандарт версиясига муваффақиятли ўтди
2017 йил - компания бошқарувидаги ўзгаришлар - Р.Азимов "Ўзбекинвест" компанияси Бош директори лавозимига тайинланди
2018 йил - “Ўзбекинвест” компанияси Фарғона шаҳрида янги филиал биносини очди
2019 йил - 19 апрел куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ва К-СУРЕ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида “Ўзбекинвест” НКЕИС ва K-SURE ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. K-SURE ва НКЕИС “Ўзбекинвест” Берн Иттифоқи – Экспорт кредитлари ва инвеститсияларни суғурталовчилар халқаро иттифоқига аъзо ҳисобланади.
2020 йил - “Ўзбекинвест” пандемия даврида “Меҳрибонлик ва кўмак” ва “Ўзбекистон меҳр ва саломатлик” жамғармалари билан ҳамкорликда аҳолига ёрдам кўрсатиш борасида фаол иш олиб бормоқда.
2021 йил 18 феврал куни “A.M.Best Company” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясига расман кредит рейтингини берди. “Ўзбекинвест” миллий молия бозорида “барқарор” прогнозли “bb” молиявий барқарорлик рейтингини олган биринчи компания бўлди.
2022-йил 21-май - “Ўзбекинвест” суғурта компанияси “Ўзбекистон суғурта бозори етакчиси” номинациясида “Йил бренди – 2021” мукофотини қўлга киритди
2022-йил 27-июнь куни Hilton Tashkent city меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида суғурта фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Ташкилотчилар Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” суғурта компанияси бўлди
2023-йил 28-сентабрь куни “Ўзбекинвест” компаниясининг бош офиси биносида “Ўзбекинвест” компанияси қошидаги Тошкент молия институти Суғурта иши кафедраси филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.