20.02.2021
Компания жорий йил январь-сентябрь (9 ой) даври бўйича стратегик ва бизнес-режалари ижроси тўғрисидаги маълумотлар, 2021 йил
Суғурта мукофоти умумий йиғими – 241 млрд. сум, прогноз ижроси – 105%.
Экспорт қалтисликларини суғурталаш бўйича олинган мажбуриятлар – 1,2 млрд. АҚШ долл., прогноз ижроси – 102%.
Корпоратив мижозлар суғуртаси бўйича йиғим – 203,4 млрд. сум, прогноз ижроси – 112%.
Жисмоний шахслар сегментида йиғим – 36,9 млрд. сум ташкил этди ва 2020 йил ушбу даврига нисбатан 111% ўсган.
Жисмоний шахсларни суғурталаш ва онлайн-суғурта сотувларини жадаллаштириш юзасидан «Дўстона мижоз» акцияси жорий этилди ва ўтказилмоқда.
Компания имиджини ва махсулотларини янада илгари суриш юзасидан имидж видеоролик суратга олинди ва интернет тармоқларга жойлаштирилди.
Тадбиркорлар билан суғурта сохасида келишув ва шартномаларни имзолаш юзасидан Республика хотин-қизлар тадбиркорлик маркази билан Меморандум тузилди.
Компанияга янги суғурта агентларини жалб этиш, тайёрлаш ва фаолият юритаётган суғурта агентлари малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш юзасидан махсус платформа ишлаб чиқилди.