«Ўзбекинвест» - сифатли суғурта хизматлари ва ишончли суғурта ҳимояси

Чоп этиш версияси
23.11.2017

2016 йилнинг 26 феврал куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан суғуртанинг моҳияти, суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда «Соғлом она ва бола йили» муносабати билан ишлаб чиқилган янги суғурта маҳсулоти тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Суғурта хизматлари мамлакатимиз молия бозорининг муҳим қисми ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган бозор иқтисодиётининг босқичма-босқич ривожланиш жараёни суғурта бизнесини юритишда халқаро амалиётга жавоб берувчи суғурта хизматларининг кенг кўламини тақдим этаётган суғурта тизими асослари шаклланишини таъминлади.
Республика суғурта бозорининг ривожланиши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун қўшимча асослар яратилишига кўмаклашади. Олиб борилаётган соҳага оид ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистонда суғурта хизматларининг кенг спектри, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти, фуқаролар соғлиғи, уларнинг мол-мулки суғуртаси бўйича хизматлар тақдим этувчи суғуртачиларнинг бутун тармоғи фаолият юритмоқда.
1994 йилда ташкил этилган, Ўзбекистон суғурта бозорида энг юқори Устав жамғармасига эга (60 млн. АҚШ доллари эквивалентида) «Ўзбекинвест» компаниясининг ўтган даврдаги халқаро суғурта бозоридаги фаол иштироки, ҳудудий тармоқларни ташкил этиш, хизматлар сифатини ошириш, андеррайтинг сиёсатини пухта олиб бориш ва кадрлар тайёрлашга катта эътибор берилиши борасидаги саъй-ҳаракатлари натижасида унинг халқаро ва миллий суғурта бозорида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб келишига сабаб бўлмоқда.
Компаниянинг молиявий ишончлилиги суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта бадалларини ўз вақтида тўлаш кафолати ва ўз мижозларини суғурта ҳимояси билан таъминлашни самарали амалга ошириш имконини беради.
«Ўзбекинвест» компанияси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида янги суғурта бўлинмаларини очиш ва республика ҳудудларида фаолият географиясини кенгайтириш борасида доимий иш олиб бормоқда. 2015 йил давомида 14 та янги суғурта бўлимлари очилиб, ҳудудий бўлинмаларининг умумий сони 151 тага етди, шулардан 14 таси ҳудудий филиаллар ва 137 таси суғурта бўлимларидир.
Тадбирда маълумот берилдики, 2015 йил якунлари бўйича Компания томонидан жами йиғилган суғурта мукофотлари 79,8 млрд. сўмни, олинган суғурта мажбуриятлари эса 48,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 12 млрд. сўм суғурта қомпаламлари тўлаб берилган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан жами 127 минг суғурта шартномлари имзоланган.
Агар суғурта даъволарига оид раҳамлар таҳлил этилса, бир йил давомида жами 5744 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, амалга оширилган суғурта қопламаларининг 66 фоизи мажбурий, 34 фоизи эса ихтиёрий суғурта турларига тўғри келади. Шунингдек, суғурта қопламаларининг 7,8 млрд. сўми юридик шахсларга, 4,2 млрд. сўми эса жисмоний шахслар тўлаб берилган. ҳар ойда ўртача 480 та суғурта даъволари кўриб чиқилган бўлиб, улар асосан ипотека суғуртаси, авто суғурта, хавфли ишлаб чиқариш объектлари суғуртаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси каби соҳаларда амалга оширилган.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 2015 йил учун иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича Компанияда тизимли ишлар амалга оширилди. ҳисобот даврида республиканинг 2015 йилдаги Инвеститсия дастурига киритилган 85 та лойиҳага умумий қиймати 16,2 трлн. сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди. Ушбу йўналиш бўйича ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш кўрсатгичи 127 фоизни ташкил этади.
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқишида суғурта хизмати ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, ҳисобот даврида Компания томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини суғурталаш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар 219,9 млрд. сўмни ташкил этган.
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ва «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар «Ўзбекинвест» компаниясининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2015 йилнинг 27 ноябридан кучга кирган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти, унинг амалда татбиқ этилиши ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этишга қаратилган туркум давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этилган.
2015 йилнинг ноябр ойида «Моодйъс» халқаро рейтинг агентлиги (Буюк Британия) компаниянинг халқаро молиявий рейтингини «барқарор» прогнози билан «Б1»дан «Ба3»га кўтарди. Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, «Ўзбекинвест» компаниясининг халқаро рейтинги ошишига унинг молиявий барқарорлигини таъминловчи 60 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги (Ўзбекистон суғурта бозорида энг юқори) устав жамғармасига эгалиги, суғурта мукофотларини йиғиш ва ўз фаолиятини диверсификатсиялаш бўйича ўсиш суръатларининг барқарорлиги, мижозлар билан узоқ муддатли манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани, суғурта портфели капитализатсиясининг юқори даражаси, шунингдек, ҳудудий тармоқларни кенгайтириш, хизматлар сифатини юксалтириш, андеррайтинг ва маркетинг сиёсатини пухта олиб бориш ва кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлари каби омиллар асос бўлган. Шундай қилиб, Республика иқтисодий дастурларининг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш юзасидан ҳукуматимиз томонидан Компанияга юклатилган вазифалар бажарилиши таъминлаш бўйича олиб бораётган фаолият туфайли бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистон Республикаси молия бозорида «Моодйъс» агентлигининг энг юқори халқаро рейтингини қўлга киритган ягона ташкилотга айланди.
2015 йилда «Ўзбекинвест» тизимида қатор замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари татбиқ этилди. Жорий этилган суғурта хизмати тўловининг электрон усуллари натижасида, мижозлар учун «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталаш», «Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Ихтиёрий тиббий суғурта», «Ихтиёрий мулк суғуртаси» каби 10 турдаги суғурта маҳсулотини интернет орқали электрон тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш имконияти яратилди. Энг оммавий бўлган суғурта турлари бири - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта хизматидан фойдаланишда аҳолига янада қулайлик яратилиб, «СМС-хабар» хизмати жорий этилди. Ушбу хизмат мижознинг мобил телефон рақамига суғурта шартномасининг муддати тугашига 5 кун қолганда юборилмоқда.
Матбуот анжуманида Компания хизматлари сифатини яхшилаш, мавжуд суғурта турлари, суғурта шартномаси шартлари, суғурта товонини тўлаш тартиблари ҳақида аҳолининг кенг қатламини хабардор қилиш юзасидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидландики, 2016 йилнинг феврал ойида «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистондаги корхоналар орасида биринчи бўлиб СГС сертификатлаш органи (Швейтсария) томонидан ИСО 9001:2015 янги стандарти бўйича қайта сертификатланди.
Мижозларга суғурта масалалари юзасидан, жумладан суғурта шартномалари тузишда ва суғурта ҳодисалари бўйича зарур ҳужжатларни жамлашда кўмак берувчи ахборот-маслаҳат гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳлар компаниянинг Марказий аппарати ва ҳудудий филиалларида ўз фаолиятини юритмоқда.
Ахборот-маслаҳат гуруҳлари томонидан суғурта соҳасига оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлардан мижозларни хабардор этилиши, аҳолининг суғурта маданиятини ошириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилиши, суғурта даъволарини кўриб чиқиш қоидалари, суғурта товонини тўлаш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилиши ва талаб этиладиган ҳужжатларни жамлашда ҳамда уларни тезкорлик билан кўриб чиқилишига кўмаклашилаётгани Компаниянинг мижозлар ишончини қозонишига хизмат қилмоқда.
2016 йилнинг мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Компания томонидан янги “Она ва бола соғлиғи” суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилди. Ушбу маҳсулоти бахтсиз ҳодиса натижасида она ва унинг 16 ёшгача бўлган бола(лар)и жароҳат олганда ҳамда жароҳат олиши ёки касал бўлиши натижасида тиббиёт муассасасига шошилинч жойлаштирилгандан кейин статсионарда 3 кундан ортиқ даволанганда суғурта қопламасини тўлашни кўзда тутади.
Барча маърузалардан сўнг компания ва ОАВ вакиллари ўртасида фикр алмашилди. Компания мутахассислари журналистларнинг мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари ҳамда Давлат дастурлари ва ҳукуматнинг иқтисодий дастури муҳим устувор йўналишлари доирасида Компания томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ва бошқа саволларига жавоб беришди.
Матбуот анжумани якунида «Ўзбекинвест» компанияси аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта маданияти даражасини ошириш ва компания фаолияти очиқлигини таъминлашда бундай матбуот анжуманларининг ўтказилиши катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди.