«Ўзбекинвест» компаниясининг 2015 йилдаги фаолияти таҳлил этилди

Чоп этиш версияси
14.11.2017

Жорий йилнинг 29-январ куни «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ижроия қўмитасининг Компаниянинг 2015-йилдаги фаолияти якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Компания Ижроия қўмитаси аъзолари, ҳудудий филиаллар ва шўъба корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, ҳудудий филиаллар ва бўлимлар ишини фаоллаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, маҳаллий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мижозлар талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 2015-йил учун иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича Компанияда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. ҳисобот даврида республиканинг 2015-йилдаги Инвеститсия дастурига киритилган 85 та лойиҳага умумий қиймати 16,2 трлн. сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди. Ушбу йўналиш бўйича ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш кўрсатгичи 127 фоизни ташкил этмоқда.

Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқишида суғурта хизмати ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, ҳисобот даврида Компания томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини суғурталаш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар 219,9 млрд. сўмни ташкил этган.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ва «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар «Ўзбекинвест» компаниясининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 3,5 млрд. сўмни, тўланган суғурта қопламалари ҳажми 470 млн. сўмни ташкил этди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 3,9 млрд. сўмни, тўланган суғурта қопламалари эса 2,4 млрд. сўмни ташкил этди.

2015 йил якунлари бўйича Компания томонидан жами йиғилган суғурта мукофотлари 79,4 млрд. сўмни, олинган суғурта мажбуриятлари эса 48,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 12 млрд. сўм суғурта қомпаламлари тўлаб берилган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан жами 127 минг суғурта шартномлари имзоланган.

Компания ижроия қўмитаси мажлисида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида катта авлод вакилларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш бўйича янги «Eътибор» номли суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилиб, қулай нархларда мижозлар эътиборига ҳавола қилинмоқда. Шу билан бирга, Давлат дастури доирасида барча республикамизнинг ҳудудларида уруш ва меҳнат фахрийларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган турли чора-тадбирлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

2015-йилнинг ноябр ойида «Моодйъс» халқаро рейтинг агентлиги компаниянинг халқаро молиявий рейтингини «барқарор» прогнози билан «Б1»дан «Ба3»га кўтарди. Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, «Ўзбекинвест» компаниясининг халқаро рейтинги ошишига унинг молиявий барқарорлигини таъминловчи 60 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги (Ўзбекистон суғурта бозорида энг юқори) устав жамғармасига эгалиги, суғурта мукофотларини йиғиш ва ўз фаолиятини диверсификатсиялаш бўйича ўсиш суръатларининг барқарорлиги, мижозлар билан узоқ муддатли манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани, суғурта портфели капитализатсиясининг юқори даражаси, шунингдек, ҳудудий тармоқларни кенгайтириш, хизматлар сифатини юксалтириш, андеррайтинг ва маркетинг сиёсатини пухта олиб бориш ва кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлари каби омиллар асос бўлган.

Шундай қилиб, Республика иқтисодий дастурларининг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш юзасидан ҳукуматимиз томонидан Компанияга юклатилган вазифалар бажарилиши таъминлаш бўйича олиб бораётган фаолият туфайли бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистон Республикаси молия бозорида «Моодйъс» агентлигининг энг юқори халқаро рейтингини қўлга киритган ягона ташкилотга айланди.

2015-йилда «Ўзбекинвест» тизимида қатор замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари татбиқ этилди. Жорий этилган суғурта хизмати тўловининг электрон усуллари натижасида, мижозлар учун «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталаш», «Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Ихтиёрий тиббий суғурта», «Ихтиёрий мулк суғуртаси» каби 10 турдаги суғурта маҳсулотини интернет орқали электрон тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш имконияти яратилди. Энг оммавий бўлган суғурта турлари бири - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта хизматидан фойдаланишда аҳолига янада қулайлик яратилиб, «СМС-хабар» хизмати жорий этилди. Ушбу хизмат мижознинг мобил телефон рақамига суғурта шартномасининг муддати тугашига 5 кун қолганда юборилмоқда.

«Ўзбекинвест» компанияси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида янги суғурта бўлинмаларини очиш ва республика ҳудудларида фаолият географиясини кенгайтириш борасида доимий иш олиб бормоқда. 2015-йил давомида 14 та янги суғурта бўлимлари очилиб, ҳудудий бўлинмаларининг умумий сони 151 тага етди, шулардан 14 таси ҳудудий филиаллар ва 137 таси суғурта бўлимларидир.

Йиғилиш якунида ҳисобот даврида Компания фаолиятини ривожлантириш, ҳудудий филиаллар иши самарадорлигини янада оширишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар олиб бориш бўйича таклифлар берилди.