Электрон ҳукумат

Чоп этиш версияси

«Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиш доирасида ўтказиладиган чора-тадбирлар рўйхати:

 

- 2017 йил феврал ойида ўз фаолиятида кўлланилаётган ва юритилаётган маълумотнома ҳамда таснифлагичлар ҳақидаги маълумотларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишга туширилган "Маълумотномалар ва таснифлагичлар регистрига" (Регистр) жойлаштириш учун такдим этилди.

- 2016 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожлантириш вазирлигидан "Электрон ҳукумат бўйича эслатма" брошюраси олинди.

- 2016 йил 4 апрелдан 8 апрелгача «Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг 23 ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида таълим олдилар.

- 2015 йил 5 октябрдан 9 октябргача ва 12 октябрдан 16 октябргача «Ўзбекинвест» ЭИМСК ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида таълим олдилар.

- 2014 йил  2 сентябрдан 5 сентябргача Суғуртада ахборот технологиялари департаменти менежери «Электрон ҳукумат» ўқув курсида таълим олди ва "eGov Frame 3.0" дастурини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлди.

- 2014 йил  4 сентябрь куни «Ўзбекинвест» ЭИМСК Samsung компанияси ҳамда ЎзААТТ Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Электрон ҳукумат» семинарида иштирок этди.

- ҳар чоракда, ташкилотда АКТнинг жорий этилиши ва ривожланиши бўйича саволнома тўлдириб борилмоқда, шунингдек баҳолаш натижаларига биноан уни яхшилаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

- my.gov.uz порталида «Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг 6 та интерактив хизматлари жорий этилди.

- 2014 йил 7 апрелдан 11 апрелгача «Ўзбекинвест» ЭИМСК ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида таълим олдилар