Шартнома бўйича қуйидагилар сугурталаниши мумкин:
Суғурталанувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида профессионал риелторлик фаолиятини амалга ошириш буйича хизматларни кўрсатишда Суғурталанувчининг қасддан қилинмаган, суғурта даври ичида рўй берган касбий хатоси натижасида юзага келган учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Зарар қуйидаги тартибда қопланади:
- даъволарни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган миқдорда, лекин суғурта суммасидан кўп эмас.
- Ўз мансаб мажбуриятлари доирасида ҳаракат қилаётган унинг ўзи ёки ходимларининг профессионал эҳтиётсизлиги, хатоси ёки янглишиши натижасида Наф олувчига етказилган зарар учун компенсация сифатидаги пул суммаси;
- Компаниянинг ёзма розилиги билан, даъволарни тартибга солиш учун Суғурталовчининг чиқимлари миқдоридаги сумма.
Суғурта қопламаси Суғуртаси томонидан қуйидаги асосларда тўлаб берилади:
- Суғурталовчининг аризаси;
- жабрланувчи учинчи шахснинг етказилган зарарни қоплаб бериш тўғрисидаги ёзма даъвоси.
Суғурта қопламаси Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун давомида Суғурталовчининг ёки Наф олувчининг ҳисобрақамига пул ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.