Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
- Суғурталанган шахслар мазкур Шартнома амал қилиш муддати ичида ўткир касаллик, сурункали касалликнинг оғирлашишида ва бошқа соғлиқ ёмонлашиши ҳолатларида тиббий ёрдам олиш учун тиббий муассасага мурожаат қилганда танланган тиббий суғурта Дастури чегараларидаги Суғурталанган шахсларнинг соғлиғи билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Зарар қуйидаги тартибда қопланади:
Тиббий хизматларни олиш учун Суғурталанган шахс суғурта полисида кўрсатилган телефонлари орқали Компаниянинг Ассистанс хизматига мурожаат қилиши, операторга тиббий ёрдам олиши зарурлигини хабар қилиши лозим ва кейинчалик операторнинг йўриқномаларига амал қилиши керак.
Тиббий муассасага мурожаат қилганда Суғурталанган шахс ўз Суғурта полисини ва паспортини кўрсатиши лозим.
Компания Суғурталанган шахсга кўрсатилган тиббий хизматлар учун тиббий муассасага тўлов топшириқномаларини тўлашни мустақил равишда амалга оширади.