Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг юкларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, идора қилиш билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари
Суғурта шартномаси қуйидаги шартлар билан тузилади:
«Барча қалтисликларга жавобларлик билан», бу бўйича қуйидагилар тўлаб берилади:
- юкнинг барчаси ёки бир қисмига зарар етиши ёки нобуд бўлиши натижасида юзага келган барча зарарлар.
- умумий авария бўйича юзага келган харажатлар ва тоʻловлар.
- юкни қутқариш, зарарни камайтириш ва унинг ҳажмини аниқлаш учун зарур ва мақсадга мувофиқ амалга оширилган харажатлар.
Зарар қуйидаги тартибда қопланади:
- юкнинг ҳаммаси йўқотилганда (нобуд бўлганда) – шартсиз франшиза чиқариб ташланган ҳолдаги бутун суғурта суммаси миқдорида;
- юкнинг бир қисмига зарар етиши (нобуд бўлиши) ҳолатида – шартсиз франшиза чиқариб ташланган ҳолда, йўқотилган юк қийматининг бутун юк қийматига нисбатига пропорционал бўлган суғурта суммаси улуши билан аниқланади;
- зарар етган юкни таъмирлаш нархи, агар у суғурта қопламаси миқдоридан ошмаса;
Суғурта шартларига кўра тўлаб берилиши лозим бўлган харажатлар Компания томонидан суғурта қопламасини тўлашда тўлаб берилади.