«Менинг оилам» тиббий суғурта полиси

Чоп этиш версияси

Оилавий тиббий суғурта полиси бўйича суғурта муддати мобайнида ўткир касалланганда, жароҳат олганда, музлаганда, куйганда ҳамда сиз ёки оила аъзоларингиз бошқа касалликка учраганда тиббий ёрдам олишингиз мумкин.

Тезкор xизмат кўрсатилишини таъминлаш учун сиз узлуксиз ассистанс xизматига суғурта полисида кўрсатилган телефони орқали мурожаат этишингиз лозим. Асистанс xизмати сизни ёки сизнинг қариндошингизни тегишли тиббиёт муассасасига юборади ёки тез касалxонага олиб боришни ташкил қилади.

Сизга ва сизнинг яқинларингизга кўрсатилган барча xизматлар учун xаражатларни биз тўлаб берамиз.