Нотариусларнинг касбий масъулиятини суғурта қилиш

Чоп этиш версияси

Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Суғуртага олинган фаолиятни амалга оширишда, ўз профессионал мажбуриятларининг бузилиши натижасида нотариус томонидан зарар етказилиши билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра жавобгарликнинг юзага келишидаги Суғурталовчининг мулкий манфаатлари.

Зарар қуйидаги тартибда қопланади:

- Суғурталовчининг ўз профессионал мажбуриятларининг бузилиши натижасида Наф олувчига етказган зарари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра компенсация сифатида қоплаб бериши лозим бўлган пул маблағлари суммаси;

- суғурта ҳодисаси натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги ишни суда кўриб чиқилиши натижасида адлия бошқармаси томонидан амалга оширилган харажатлар.

Суғурта қопламаси Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида Суғурталовчининг ҳисоб рақамига пул ўʻтказиб бериш йўли билан Компания томонидан тўлаб берилади.

Етказилган зарарларни қоплаш учун Компания томонидан амалга оширилган ҳар бир тўлов суғурта суммасини ана шундай тўлов суммаси миқдорида камайтиради, агарки қоплаш лимитини тиклаш учун қўшимча суғурта мукофоти тўланмаса.