Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг Наф олувчи олдида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Зарар қуйидаги тартибда қопланади:
Компания томонидан суғурта қопламасининг тўланиши Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.
Суғурта қопламасини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор 15 (ўн беш) кун ичида хабар қилиниши лозим.
Суғурта қопламаси Наф олувчига ёки томонларнинг келишувига кўра Суғурталовчига тўлаб берилади.
Суғурта қопламаси тўлови амалга оширилгандан сўнг Суғурталовчи жавобгарлиги юзага келишига сабабчи бўлган солиқ маслаҳатчисига нисбатан Суғурталовчининг талаб қилиш ҳуқуқи Компанияга ўтмайди, солиқ маслаҳатчиси томонидан қасддан зарар етказиш ҳолатлари бундан мустасно.