Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Бахтсиз ҳодиса натижасида юзага келган Суғурталанган шахснинг ўлими оқибатида Кафиллик шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги билан боғлиқ бўлган Суғурталанувчининг мулкий манфаатлари.
Зарар қуйидаги тартибда қопланади:
Суғурта тўлови кафиллик суммасининг кредит бўйича узилмаган қарздорлик суммасига нисбатан пропорционал бўлган суммаси миқдорида, Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тузилгандан кейин 15 кун ичида амалга оширилади. Суғурта тўловига кредит бўйича фоизлар кирмайди.
Суғурта қопламасини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор 15 (ўн беш) кун ичида хабар қилиниши лозим.