Якка тартибдаги тадбиркоркорлар учун «Менинг бизнесим» суғурта полиси

Чоп этиш версияси

Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

- суғурта даври ичида рўй берган бахтсиз ҳодиса натижасида Суғурталовчининг соғлиғига зарар етиши ёки ўлими;

- Суғурта даври ичида рўй берган бахтсиз ҳодиса ҳолатида диспетчер йўлланмасига кўра стационар даволанишда ётган вақтида Суғурталовчининг кунлик ўртача даромадининг йўқотилиши.

Зарар қуйидаги тартибда қопланади:

Суғуртачи Суғурталовчига кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳисоб топшириқномаларини тўлашни мустақил равишда амалга оширади, шу жумладан бахтсиз ҳодиса рўй берган жойга шифокорни чақириш, госпиталлаштириш ва дори-дармон таъминоти учун.

Агар Суғурталовчи Тўловлар жадвалига кўра суғурта тўловини олган бўлса, Суғурталовчи мазкур суғурта ҳодисаси бўйича тиббий муассасада хизматлар олишга ҳақли бўлмайди.

Суғурталовчининг ўлими ҳолатида, суғурта қопламаси суғурта суммаси миқдорида, муқаддам тўланган суммаларни чиқариб ташлаган ҳолда унинг Наф олувчисига тўлаб берилади.

Даромад йўқотилиши ҳолатида – кунлик ўртача даромад миқдорида, Суғурталовчининг тиббий муассасада бўлган ҳар бир куни учун, даромадни йўқотганлик учун суғʻурта суммаси чегарасида амалга оширилади.

Тўловлар жадвали бўйича ва/ёки даромадни йўқотиш бўйича суғурта тўлови 15 кун давомида амалга оширилади.