Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келгандаги Иш берувчининг мулкий манфаатлари
Мажбурий суғурта бўйича суғурта қопламаси қуйидаги кўринишда тўланади:
- жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўлов ёки касб касаллиги аниқлангунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов;
- марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов;
- қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки наф олувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлови;
- ходим вафот этган тақдирда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган миқдорда, қонунчиликда белгиланган 3 та минимал иш ҳақидан кўп бўлмаган миқдоридаги дафн этиш харажатлари;
- иш берувчининг қўшимча харажатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация қилинади.