Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Транспорт воситалари эгаларининг транспорт воситасидан фойдаланиш вақтида жабрланувчиларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича қонунчиликка муовифиқ фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Жабрланувчининг мулкига зарар етказилганда суғурта қопламасининг миқдори суғурта суммасининг 35 фоизидан ошмаслиги лозим.
Жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда суғурта қопламасининг миқдори суғурта суммасининг 65 фоизидан ошмаслиги лозим.
Суғурта қопламаси Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида тўлаб берилади.