Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг мижозлар (буюртмачи), хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа молиявий ҳисобот фойдаланувчилари олдидаги хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборот тўғрисидаги нотўғри маълумотга эга бўлган аудиторлик ҳисоботини тузганлиги натижасида молиявий зарар учун келиб чиқувчи фуқаролик жавобгарлиги, шунингдек хизматлар буюртмачиларини зарарга олиб келган сифатсиз ва тегишлича бўлмаган профессионал аудиторлик хизматларини кўрсатганлик учун жавобгарлик.