Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурта даврида рўй берган ва ҳужжатлар билан тасдиқлаган, қуйидагилар натижасида юзага келган, юкнинг тўлиқ нобуд бўлиши, қисман зарар етиши, йўқотилиши:
- табиий офатлар: бўрон, дўл, сув тошиши, сел, зилзила, довул, ер кўчиши ва хк.;
- ёнғин, яшин уриши, портлаш, ёнғинни ўчириш учун кўрилган чоралар;
- ўғирланиш, босқинчилик, қароқчилик;
- транспорт воситаси билан рўй берган авария ёки ҳалокат, ёки Суғурталовчи билан рўй берган бахтсиз ҳодиса;
- юкнинг учинчи шахслар томонидан қасдан бузилиши.
Зарар қуйидаги тартибда қопланади:
- юк тўлиқ нобуд бўлса ёки қисман йўқотилса – унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, шартсиз франшиза суммасини чиқариб ташлаган ҳолда;
- юкка қисман зарар етиши ҳолатида – таъмирлаш харажати миқдорида, шартсиз франшиза суммасини чиқариб ташлаган ҳолда.
Юк тўлиқ нобуд бўлган деб ҳисобланади, агарки уни таъмирлаш харажатлари юкнинг Суғурта шартномасини тузиш вақтида белгиланган ҳақиқий қийматидан ошиб кетса.