Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг Пациент(лар) олдидаги профессионал жавобгарлиги юзага келиш қалтислиги билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.
Суғурта ҳодисаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Шартноманинг амал қилиш муддатида Суғурталовчининг профессионал тиббий фаолият бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, профессионал хато ёки эҳтиётсизликка йўл қўйиши (ўз мажбуриятларини виждонан, оқилона ва малакали ёндашган ҳолда бажаришда профессионал билимлари ва малакаларини муваффақиятсиз қўллаши) ва бунинг оқибатида Пациентнинг ўлими, меҳнатга лаёқатининг йўқотилиши, майибликка олиб келиши натижасида Суғурталовчининг Пациент олдидаги профессионал жавобгарлиги юзага келиши (Пациентнинг ҳаёти, соғлигига етказилган зарарни қоплаш тўғрисида Суғурталовчига даъво тақдим қилиниши).
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
Суғурта қопламаси Суғурталовчининг пациент олдидаги жавобгарлигини тасдиқловчи, суд қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги эксперт комиссияси хулосаси асосида тўлаб берилади.
Жавобгарлик лимити чегарасида ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича суғурта қопламаси қуйидаги миқдорда аниқланади:
- Пациентнинг соғлиғига зиён/зарар етказилган ҳолатда – Пациентнинг соғлиғини тиклаш учун зарур бўлган сумма;
- Пациентнинг ўлими ҳолатида - ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича – Жавобгарлик лимитининг бутун суммаси;
- Суғурталовчининг ҳуқуқий ҳимояси билан боғлиқ бўлган харажатлари бўйича Жавобгарлик лимити танланганда – суд томонидан Суғурталовчи зиммасига қўйилган суд харажатлари суммаси, неустойка (жарима, пеня) бундан истисно.
Суғурта қопламаси Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) кун ичида Суғурталовчининг ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан тўлаб берилади.