Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурталовчининг юк эгаси олдида экспедитор сифатидаги жавобгарлиги FIATA талабларига кўра юкнинг бутлиги учун ўз жавобгарлигига олган вақтдан бошлаб юк эгаси билан контрактда белгиланадиган вақтгача бўлган даврда юзага келади;
Юкни ўз вақтида етказиб келтириш учун жавобгарлик;
Суғурталовчининг Компаниянинг розилиги асосида даъволарни ҳал этиш учун амалга оширилган харажатлари ва чиқимлари,
Шу шарт биланки,
а) юкларни экспедиция қилиш ва ташишни амалга ошириш учун зарур бўлган барча рухсатномалар ва лицензиялар олинган;
б) экспедиция ишларини амалга оширишда Ўзбекистон Халқаро экспедиторлар ассоциацияси кўрсатмаларига мувофиқ равишда тўлдирилган FIATA ҳужжатлари ва шаклларидан фойдаланилади.
Суғурта ҳодисаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Суғурта шартномасида кўзда тутилган ва амалда содир бўлган воқеа бўлиб, унинг рўй бериши билан Компаниянинг Суғурталовчи ёки учинчи шахсларга суғурта қопламасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келади.
Бунда тўлаб бериш мажбурияти Суғурталовчининг ҳамда унинг ўз мансаб мажбуриятлари доирасида ҳаракат қилувчи ходимлари ва агентларининг ёхуд муайян FIATA коносаменти билан тасдиқланган контрактни бажариш учун Суғурталовчи томонидан бошқа исталган шахсларнинг хизматларидан фойдаланганида профессионал эҳтиётсизлик, хатолик ёки эътиборсизлик натижасида - ушбу ҳатти-ҳаракатлар ёки эътиборсизликлар унинг (Суғурталовчининг) ўзиники ҳисобланиши ҳолатида келиб чиқиши назарда тутилади.
Компания томонидан суғурта қопламасини тўлаш Наф олувчига Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 10 (ўн) кун ичида амалга оширилади.