Ушбу суғурта маҳсулоти доирасида суғурта қилдирувчининг логистика таваккалчиликлари юзага келиши натижасида зарар кўриши мумкинлиги билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳимоя қилинади.
Суғурта ҳодисаси бўлиб юзага келган қуйидаги воқеалар ҳисобланади:
а) суғурта муддати мобайнида таъминот таваккалчилиги юзага келиши билан суғурта қилдирувчининг ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиши оқибатида кутиш давридан кейин 60 (олтмиш) кунгача даромадининг камайиши;
б) экспорт қилинаётган товарнинг суғурта муддати мобайнида ташиш жараёнида табиий, техноген таваккалчиликлар оқибатида зарарланиши ва (ёки) нобуд бўлиши;
в) суғурта муддати мобайнида сотиш таваккалчилиги юзага келиши натижасида экспортга чиқарилган товарнинг хориждаги манзилга етиб боргунга қадар бозор қиймати товар таннархидан пасайиб кетиши оқибатида контрагент томонидан экспорт шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига тўловлар тўлиқ ёки қисман тўланмаслиги;
г) суғурта муддати мобайнида ахборот таваккалчилиги юзага келиши натижасида контрагент томонидан экспорт шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига тўловлар тўлиқ ёки қисман тўланмаслиги.
