Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
Суғурта ҳодисаси рўй берганда зарар етиши мумкин бўлган, гаровга қўйилган суғуртага олинган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш билан боғлиқ бўлган Суғурталовчининг мулкий манфаатлари.
Суғурта шартномасига кўра Компания Шартномада кўрсатилган мулкни Бевосита қуйидаги қалтисликлар рўй берганда юзага келган суғурта ҳодисасидан суғурта ҳимояси билан таъминлайди: бўрон, довул, жала, дўл, мўл қор ёғиши, ер чўкиши, ер кўчиши, сел, яшин уриши, зилзила, ёнғин, портлаш, бузиб қилинган ўғирлик, учинчи шахсларни қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлари.
Суғурта қопламасини тўлаш тартиби:
а) мулк тўлиқ ёки қисман нобуд бўлганда (йўқотилганда) – ушбу мулкнинг суғурта ҳодисаси рўй белган санадаги ҳақиқий қийматида, лекин суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда;
б) суғурталанган мулкнинг барчаси ёки бир қисмига зарар етганда – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин мулкнинг ҳар бир қисмининг суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда.
Тиклаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) таъмирлаш (тиклаш) учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;
б) таъмирлаш учун иш ҳақи тўлови;
в) Суғурталанган мулкни бевосита суғурта ҳодисасига қадар бўлган ҳолатга келтириш учун тиклаш мақсадида материалларни таъмирлаш жойига етказиб келтириш бўйича харажатлар.
Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламаси тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.
Компания томонидан Суғурталовчи/Наф олувчига суғурта қопламаси тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.